Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/90
Sana21.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#29437
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   90
Bog'liq
6.1.-Pedagogik-mahorat-2017

Ўз-ўзини англаш. Ўқитувчининг вазифаси ва бурчи тарбия натижасида 
таълим олувчилар да миллий қадриятларга эътиқод, миллий мафкура, 
демократик қарашлар ва ҳаётий позицияни шакллантиришдан иборат. Тарбия 
мазмунининг энг муҳим хусусиятларидан бири – бу инсоннинг ҳаётий 
жиҳатдан ўз-ўзини англаши, унинг шахсий ҳаёти ва фаолияти ўзи яшаб 
турган муҳитнинг субъекти сифатида эътироф этилиши билан тавсифланади. 
Инсон камолотида фуқаролик, касбий ва ахлоқий жиҳатдан ўз-ўзини англаш 
муҳим аҳамиятга эга. Ўқитувчи таълим олувчиларни ўз-ўзини тарбиялашга, 
яъни ўз устида онгли, батартиб ишлашга ўргатсагина тарбия жараёни 
самарали натижалар беради. Таълим олувчиларни ўз-ўзини тарбиялаш 
методларига кўникма ҳосил қилдириш ўқитувчининг маҳоратига, тарбиявий 
фаолиятни тўғри ташкил этишига боғлиқ. Таълим олувчилар одатда яқин 
кишиларининг, баъзан ўқитувчиларининг хулқ-атворига тақлид қиладилар. 
Шунинг учун ўқитувчи ўз педагогик маҳоратига таяниб, таълим олувчи 
қалбида ўзига нисбатан ишонч, меҳр туйғуларини уйғота олиши лозим. 
Таълим олувчилар ўқитувчининг дарсда ва ҳаётда ўзини қандай тутишини, 
кийиниши, муомаласини, кишилар билан ўзаро муносабатини кузатиб 
борадилар. Бу ҳам таълим олувчиларнинг ўз-ўзини тарбиялашда таъсирчан 
восита ҳисобланади ва ижтимоий мавқеини оширишнинг муҳим усулидир. 
Таълим олувчилар ўқитувчининг бевосита назоратида таълим ва тарбия 
жараёнида, дам олишда, жамоат ишларида, ўз-ўзини тарбиялаш усулларига 
кўникма 
ҳосил 
қиладилар, 
бу 
усуллар 
таълим 
олувчиларни 
ташаббускорликка, мустақил фикр-мулоҳаза юритишга ундайди. Ўқитувчи 


120 
тарбия жараёнида таълим олувчиларнинг қуйидаги ўз-ўзини тарбиялаш 
методларидан фойдаланиши мумкин: 
- ўз-ўзини таҳлил қилиш ва назорат қилиш; 
- ўз-ўзини баҳолаш (тенгдошларига тақлид қилиш асосида); 
- изоҳлаш (таълим олувчининг маънавий-ахлоқий сифатлари 
изоҳланади); 
- мунозара (таълим олувчига сиёсий, маданий, эстетик, ҳуқуқий 
мавзуларда оғзаки таъсир ўтказиш);
Ихтиёрийлик. Тарбияланувчиларнинг ирода эркинлигисиз тарбия 
ғоялари моҳиятини қарор топтириш мумкин эмас. “Кадрлар тайёрлаш 
миллий дастури”да ва таълим-тарбияни янада такомиллаштиришга 
қаратилган қатор ҳужжатларда шахснинг эркинлиги, мустақил фикрлаш 
қобилиятини шакллантиришга бирламчи эътибор берилган. Зеро, эркинлик 
таъминланган жамиятда фикр ривожланади, фикр ривожланиши эса 
жамиятнинг кучли бўлиши гаровидир. Эркинлик туфайли таълим олувчилар 
иродаси шаклланади, у бир неча имкониятлардан бирини ихтиёрий танлаб 
олади, таълим тизимида таълим олувчиларга ушбу имкониятлар яратилган, 
уларнинг эркинлик ҳуқуқлари таъминланган.
Тарбия жараёни кўп қиррали жараён бўлиб, унда тарбия моҳиятини 
ёритишга хизмат қилувчи ички ва ташқи субъектив ва объектив омиллар 
кўзга ташланади. Ўқитувчи субъектив омиллар асосида таълим 
олувчиларнинг ички эҳтиёжлари, қизиқишлари, ҳаётий муносабатлари 
мазмунини англашга ёрдам берса, объектив омиллар эса шахснинг ҳаёт 
кечириши, шаклланиши, ҳаётий муаммоларни ижобий ҳал этиши учун 
шароит яратади. Тарбия фаолиятининг мазмуни, йўналиши ва шакли 
объектив шароитлар билан қанчалик мутаносиб келса, таълим олувчилар 
шахсини 
мақсадга 
мувофиқ 
шакллантириш 
борасида 
ўқитувчи 
муваффақиятга эришади. Ўқитувчи тарбия жараёнининг кўп қирралилигини, 
уни ташкил этиш ва бошқаришда нафақат тарбиячи фаолияти, балки таълим 
олувчининг ёш ва психологик хусусиятлари, шахсий ўзига хос жиҳатлари, 


121 
ўй-фикрлари, ҳаётий қарашлари ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлигини 
унутмаслиги керак. 
Тарбиянинг узлуксизлиги. Тарбиянинг яна бир хусусияти узоқ муддат 
давом этишидир. Тарбия натижалари тез суръатда ёки яққол кўзга 
ташланмайди. Ўзида инсоний сифатларни намоён эта олган шахсни 
тарбиялаб вояга етказишда узоқ муддатли давр талаб этилади. Шахснинг 
муайян вақтнинг ўзида, турли қарашлар мавжуд шароитда ҳаракат қилиши 
тарбия жараёнини мураккаблаштиради. Таълим муассасаларида олиб 
борилаётган тарбия шахс онги, дунёқарашини шакллантиришга қаратилган. 
Бинобарин, ёшлик йилларида инсоннинг асаб тизими юқори даражада 
таъсирчан ҳамда беқарор бўлади. Шу боис тарбияда муваффақиятга эришиш 
учун ўқитувчи ёшларга тўғри тарбия бериш лозимлигини талаб этади. 
Таълим муассасасида олиб борилаётган тарбия жараёни бу — ўқитувчи ва 
таълим олувчиларнинг биргаликдаги узлуксиз, тизимли ҳаракатлари 
жараёнидир. Таълим олувчиларда ижобий сифатларни қарор топтиришда 
ягона мақсад сари йўналтирилган, бир-бирини тўлдирувчи, бойитиб борувчи, 
такомиллаштирувчи фаолият алоҳида аҳамият касб этади. Шу боис оила, 
таълим муассасалари, жамоатчилик ҳамкорлигида ташкил этилаётган 
тарбиявий тадбирларнинг узлуксиз ўтказилишига эришиш лозим. 
Таълим муассасаларида ўқитувчининг тарбиявий фаолияти етакчи ўрин 
эгалласа ҳам, таълим олувчиларга узлуксиз тарбиявий таъсир ўтказа 
олмайди, чунки, таълим олувчилар таълим муассасаларида маълум 
муддатгина ўқитувчининг тарбиявий таъсири ва назорати остида бўлиб, 
қолган бўш вақтининг асосий қисмини оилада, кўчада, дўстлари даврасида, 
ҳар хил ташқи муҳитда ўтказадилар. Кузги, қишки, баҳорги ва айниқса, ёзги 
таътиллар даврида таълим олувчилар таълим муассасаси ўқитувчиси 
таъсиридан четда қоладилар. Демак, таълим муассасасида ёшларни 
тарбиялаш вақт жиҳатидан чегараланган бўлиб, синфдан ва мактабдан 
ташқарида амалга ошириладиган тарбиявий фаолиятлардан ҳоли вақтда улар 
ўқитувчи ёки тарбиячининг таъсири ҳамда назоратида бўлишлари керак.


122 
Тарбиявий ишларни режалаштириш. Тарбиявий мақсадларни амалга 
ошириш учун режа тузиш ва уни бажариш тарбия самарадорлигини 
таъминлашнинг асосий йўлидир. Ўқитувчининг тарбиявий ишларни 
режалаштириши – ижодий жараён. Ўқитувчи тарбиявий ишларни 
режалаштиришда асосан «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш 
миллий дастури» ғояларига таянади. Унинг мазмунини ўқувчиларни ўқишга, 
илмга ижобий муносабатни тарбиялаш эгаллаши керак.
Тарбиявий иш режасида меҳнат тарбиясига алоҳида аҳамият берилади. 
Ўқитувчи таълим олувчиларнинг меҳнат тарбияси режасини тузар экан, 
таълим олувчилар мехнатининг машаққати, чарчоқ ва ҳордиқ ҳақида аниқ 
тасаввурга эга бўлишларини ҳисобга олишлари керак. Моҳир ўқитувчи 
тарбиявий иш режасига аниқ бир мақсадни қўяди. Тарбиявий иш амалиётида 
хулқ меъёрларидан четга чиққан таълим олувчилар ҳам учрайди. Улар билан 
тарбиявий фаолият олиб бориш – бу алоҳида эътиборни, сабр-тоқат ва 
маҳоратни, қалб сезгирлигини талаб қиладиган мураккаб ишдир. Тарбиячи 
бундай таълим олувчиларни педагогик жиҳатдан ўрганиш дастурини 
тузишда қуйидаги жиҳатларга эътибор бериши лозим: шахснинг ижтимоий 
келиб чиқиши; оилада умумий ривожланиш даражаси; ахлоқан 
тарбияланганлик даражаси. Дастур асосида қуйидаги йўналишлар бўйича 
алоҳида тарбиявий ишлар режаси тайёрланади: 
1. Таълим олувчи оламининг ҳаётий йўналишларини диққат билан 
ўрганиш. 
2. Характери ва хулқидаги оғишганлик сабабларини ўрганиш. 
3. Ижобий йўналишга, ўзгаришга таъсир этувчи ҳаётий кўринишларни
танлаш. 
4. Мулоқотни таълим олувчининг «психологик ҳудуд»идан излаш. 
5. Таълим олувчилар хулқида намоён бўладиган ҳар хил ўзгаришлар 
устидан доимий назорат ўрнатиш. 
Маълумки, тарбияланганлик натижаларини ҳисобга олиш таълим 
олувчилар хулқида, уларнинг ўқиш ва меҳнатга муносабатларидаги 


123 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish