282
3.3. Амалдаги локализация дастурини баҳолаш
“Фотон” ОАЖ корхонасида мавжуд локализация дастури
самарасини баҳолаш
Маҳсулот
қисми турлари
номи
Маҳс
улот-ларни
локализация
қилишга
сарфланган
жами
маблағлар
минг
сўм
Локал
изация
маҳсулот
қисмлари-
нинг
импортдаги
таннархи,
минг сўм
Баҳолаш
1
2
3
4
5
Телевизор ишлаб чиқариш
Маълумотлардан
кўриниб
турганидек, “Фотон” ОАЖ корхонаси
тайёр маҳсулотни яратиш учун унинг бир
неча қисмларини маҳаллийлаштирган ва
ишлаб чиқаришда қўллаган. Бунинг
натижасида
локализация
қилинган
маҳсулотлар
нархининг
жами
таннархдаги улуши телевизор учун
50,5%, қуёш батареялари учун 59,2%ни
ташкил
этмоқда.
Шуни
алоҳида
таъкидлаш
жоизки,
агар
ушбу
маҳсулотлар импорт қилинганда эди
унинг таннархи амалдагидан ўртача 1,5%
кам бўлар эди. Бунинг натижасида
корхона умумий ҳисобда 28 млн. сўм
қўшимча фойда кўрган бўлар эдилар.
Бунинг
олдини олиш учун ва импорт
маҳсулотларидан паст нархдаги миллий
товарлар қисмларини яратиш учун унга
сарф бўлаётган хом-ашёнинг арзон ва
сифатлисини танлаш зарур бўлади.
Бунинг учун ишлаб чиқаришда товарлар
учун маркетинг сиёсатини қўллаш керак.
1
.
Диодлар
24,8
23,5
2
.
Транзисторл
ар
17,8
16,4
3
.
Прессланга
н полипропилен
34,1
33,3
4
.
Корпус
82,2
80,1
7
.
Пульт учун
жиҳозлар
10,6
9,8
8
.
Бошқа ярим
фабрикатлар
37,3
36,8
Жами
206,8
199,9
Қуёш батареялари ишлаб чиқариш
9
.
Планар
пластиналар
395,7
385,7
1
0.
Стеклопакет
лар
432,7
438,3
1
1.
Приборлар
2Д327
386
377,8
1
2.
Турли
диаметрдаги
симлар
124,8
117,2
Жами
1339,
2
1319,0
3.3. Ишлаб чиқаришда локализация дастури учун маркетинг сиёсати:
3.3.1. Товар сиёсати.
Товар ассортименти ташқи бозорларга олиб
борилиши назарда тутилган
маркетинг тадқиқотлари натижалари асосида кенгайтирилади. Мавжуд товар
283
турларининг сифат кўрсаткичларини яхшилаш бўйича “Сифат тизими” ишлаб
чиқилади.
Юқорида келтирилган жадвалларга мувофиқ харидорларнинг 2 турдаги
маҳсулотга талаби мавжуд. Ушбу маҳсулотларнинг умумий миқдори 2710 дона
бўлиб, жами қиймати эса қиймати 2,45 млрд. сўмни ташкил этади.
3.3.2. Нарх сиёсати.
Компания нарх сиёсатига ўзгартириш киритиш керак ва анънавий
“қатъий” белгиланган нарх ўрнига, “мослашувчан”
нарх стратегиясидан
фойдаланиш керак. Чунки маҳсулот нархи истеъмолчи манфаатларига ва тўлов
қобилиятига мос келиши керак. Нафақат ташқи бозорларда, балки мамлакат
ичида ҳам нарх эҳтиёж ва талабдан келиб чиққан ҳолда белгиланиши керак.
Ташқи бозорлар учун “бозорга кириб олиш” стратегиясидан фойдаланиш
маъқул. Чунки ташқи бозорларда компания кескин рақобат шароитига
мослашиши шарт. Шу билан бирга мослашувчан
нархни белгилаш учун
локализация қилинган эҳтиёт қисмларни қайта кўриб чиқиш талаб этилади.
Мисол учун телевизор ишлаб чиқариш учун керак бўлган эҳтиёт қисмлар
нархларига назар ташлайдиган бўлсак, бунда уларнинг импорт нархи
маҳаллийлаштириш баҳосидан бир мунча паст эканлигини кўрамиз. Бунинг
натижасида тайёр маҳсулот таннархи ўртача 2%га юқори эканлиги унинг
омборларда қолиб кетишига ва сотув даражасининг пасайишига сабаб
бўлмоқда. Шуни инобатга олган ҳолда локализация қилинаётган маҳсулот
қисмлари учун керак бўладиган хом-ашё ярим
фабрикатларнинг арзон ва
сифатлисини сотиб олиш ва уни қайта ишловчи ишчи кучи нархларини
рационаллаштириш зарур бўлади.
Маҳсулотларнинг доимий истеъмолчиларига чегирмалар белгиланади (8 %
миқдорида).
3.3.3. Сотув сиёсати.
Компаниянинг мавжуд тақсимот каналлари:
- тайёр маҳсулотлар корхонанинг дистрибюторлик марказларидан сотиб
олинади;
-
республикамизнинг
барча
вилоятларида
корхонанинг
дистрибюторлик марказлари орқали юридик, жисмоний, улгуржи
харидорларга сотилади. Зарур бўлганда аҳоли
учун истеъмол
кредитлари орқали маиший техникани сотиб олиш имконияти
яратилди.
- интенсив тақсимот канали жорий қилинади (интернет дўконлар
орқали маҳсулот таклиф этилади);
- янги таклиф қилинаётган тақсимот канали истеъмолчининг
талабини ўз вақтида (тез) қондирилишини таъминлайди.
3.3.4. Силжитиш сиёсати.
Корхона маҳсулотларини силжитишнинг мақсад ва вазифалари:
- маҳсулот ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига йўналтирилади;
- корхона маҳсулотлари ҳақидаги турли ахборот ва маълумотлар
284
доимий равишда истъмолчига етказиб берилади;
- компания ўз маҳсулотлари билан электроника соҳаси бўйича
ўтказилиши мумкин бўлган ҳар бир халқаро ва миллий кўргазмаларда
иштирок этиши таъминланади.
Мурожаат қилиниши мумкин бўлган мақсадли аудиториянинг
асосий тавсифи қуйидагича:
Жисмоний ва юридик шахслар, хусусий тадбиркорлар мурожаат
қилиш мумкин бўлган мақсадли аудитория ҳисобланади.
Бундан
ташқари ташқи бозорлардаги савдо уйлари ва диллерлар ҳам ана
шулар тоифасига киради.
Компания маҳсулотларини силжитиш бюджети корхона товар
айланмасининг 2 % миқдорида белгиланади. Чунки маҳсулотни
силжитиш сиёсатига сарфланган ҳаражат бир неча ўн баробар кўпроқ
даромад келтириши хорижий ишлаб чиқарувчилар тажрибасидан
маълум.
Силжитишнинг асосий усуллари ва йўллари:
- реклама кампанияси ташкил этилади;
- компания ва унинг маҳсулотлари ҳақидаги буклет, баннерлар
тайёрланади ва рисолалар чоп этилади;
- интернет тармоғида компаниянинг сайти очилади;
3.3.5. Ишчи график:
Do'stlaringiz bilan baham: