Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълимнинг



Download 1,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/194
Sana25.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#298990
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   194
Bog'liq
3-Boshqarish-nazariyasi-asoslari-2011-darslik

Назорат саволлари 
1. Бошқариш тушунчаси, унинг мохияти ва мақсади нималардан 
иборат? 
2. Бошқариш назарияси фанининг предмети, қандай изланиш 
услублари мавжуд? 
3. Бошқарув субъекти ва объекти нима? 
4. Бошқарувнинг назарий томонларининг асосий вазифалари 
нимадан иборат? 
5. “Бошқариш назарияси” курсининг вазифалари ва бошқа 
иқтисодий фанлар билан биргаликда ривожланишини асосланг? 


25 
2-БОБ. БОШҚАРИШ НАЗАРИЯСИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ. 
БОШҚАРИШГА АСОСИЙ МУНОСАБАТЛАР 
2.1. Қадимги амалиёт - янги фан. 
2.2. Бошқарувнинг фан соҳаси каби эволюцияси. 
2.3. Турли мактабларни ажратиш асосидаги ёндашувлар. 
2.4. Ахлоқ фанларининг ривожланиш мактаби.
2.5. Операциялар тадқиқоти ва моделлар.
2.6. Бошқарув назарияси асосчилари. 
2.1. Қадимги амалиёт - янги фан 
Бу боб бошқарув тафаккури эволюциясининг таърифини уз 
ичига олган: бошқарув тизимланган илм-фан ва касб-ҳунарга 
шаклланишидан аввал, у кандай ривожланганлиги курсатилган. 
Бошқарувни самарали килиш учун, ҳеч қандай универсал усуллар ёки 
қатъий тамойиллар йўқлигини билиш, ҳали олдимизда турибди. 
Аммо, шундай ёндашувлар мавжудки, улар рахбарларга ташкилот 
мақсадларини самарали равишда амалга ошириш эҳтимолини 
орттиришга 
ёрдам 
бераяпти. 
Кейинчалик 
баён 
килинган 
ёндашувларнинг ҳар бири бизнинг бошкарув ва ташкилотни тушуниб 
етишимизга сезиларли даражада уз ҳиссасини қушган. Шундай 
қилиб, бу бобни кейинчалик катор масалаларни анча жиддий ва 
батафсил равишда куриб чикишнинг кириш қисми ва шунингдек, 
бошкарувга булган карашларнинг кискача тушунчаси деб хисоблаш 
мумкин. 
Агар ташкилот муваффақиятга эришмоқчи бўлса, бошқарув 
функциялари бажарилиши шарт. Бошқарув амалиёти ташкилотларга 
ўхшаш эски, бу эса, унинг хакиқатан ҳам қадимлигини англатади. 
Санаси эрамиздан аввалги уч мингинчи йилларни кўрсатувчи лойдан 
қилинган тахтачаларда, қадимги Шумериянинг савдо-сотикка оид 
битимлари ва конунлари тўғрисида маълумотлар ёзилган, бу эса, у 
ерда бошқарув амалиёти мавжуд бўлганлигининг аниқ исботидир. 
Археологик қазилмаларга караб, бундан хам қадимрок ташкилотлар 
борлигини кўрса бўлади: ҳатто тарихдан илгариги инсонлар 
ташкилланган гурухлар бўлиб яшаганлар. 
Аммо, қадимги бошқарув каби қадимги ташкилотлар ҳам, 
бизнинг китобимизда ёритилганлардан жуда ҳам фарқланади. 
Бошқарув фаолиятнинг мустакил соҳаси деб, фақатгина йигирманчи 
асрда тан олинган. Кейинроқ, биз қисман бўлсада, бунинг 


26 
сабабларини ёритишга ҳаракат киламиз. Ҳозир эса, ташкилотларнинг 
ривожланиши ва уларни бошқариш тарихида, улар қадимда қандай 
бўлганликларини кўрсатиш учун, қискача тўхталиб ўтамиз. 
Қадимда йирик ташкилотларнинг рўёбга келиши улар бошқарув 
даражаларини ажрата олиш мумкин бўлган расмий тузилмага эга 
бўлганликларини аниқ кўрсатади. Вавилон осма боғлари, Мачу 
Пикчу 
инк 
шаҳри 
ва 
Миср 
пирамидалари 
фақат 
мувофиқлаштирилган, ташкилланган тиришишлар натижасидагина 
оламда пайдо бўлган. Исо туғилишидан анча олдин йирик сиёсий 
ташкилотлар ҳам мавжуд булган. Александр Великий давридаги 
Македония, Форсия ва кейинроқ Рим Осиёдан Европагача ёйилган. 
Бу ташкилотлар раҳбарлари - қироллар ва генераллар эди. Албатта, 
мавжуд бўлган ташкилотлар фаолиятини таъминлашга ёрдам берган 
лейтенантлар, ғалла омборлари асровчилари, подачилар ва иш 
назоратчилари, худудлар губернаторлари ва ғазначилар ҳам бўлган. 
Йиллар ўтди, баъзи бир ташкилотларни бошқариш анча аниқ 
бўла бошлади ва мураккаблашди, ташкилотларнинг ўзи эса, борган 
сари кучли ва борган сари барқарор бўла бошлади. Бунга юзлаб 
йиллар мавжуд бўлган Рим империяси яхши мисол бўлади. Генерал 
ва офицерлардан иборат аниқ бошқарув тузилмасига, армияларининг 
дивизияларга бўлинишига, режалаштиришга ва интизомга эга бўлган 
Рим легионлари, ёмон ташкилланган Европа мамлакатлари, Ўрта 
Шарқ давлатлари устидан ғалаба марши билан ўтишди. Босиб 
олинган ҳудудлар, Римга бўйсинган генераллар бошқарувига 
берилган, Рим билан алоқани тезлаштириш учун йўллар қурилган. 
Алоқа, биз буни хали кўрамиз, - бу ташкилот муваффақиятининг энг 
муҳим таркибий қисмидир. Ҳозир хам, айрим жойларда 
ишлатилаётган машҳур йўллар император фойдасига солиқ ва 
тўловлар йиғишга ёрдам берган. Ва ундан ҳам муҳими, агар махаллий 
аҳоли ёки махаллий маъмурият рим бошқарувига қарши бош кўтарса, 
яхши йўллар мамлакат ичида жойлашган легионларга, четда 
жойлашган провинциялар билан тезда боғланишга имкон берган. 
Замонавий бошқарув кўринишларининг деярли ҳамма турлари 
шакллларини шуғуллаган йирик қадимги ташкилотларда кўришимиз 
мумкин, аммо, умуман олганда, у вақтдаги бошқарув характери ва 
тузилмаси бугунгидан фарқланади. Масалан, рахбарлар ва 
нораҳбарлар орасидаги мутаносиблик анча камроқ бўлган, ўрта 
бўғиндаги рахбарлар камроқ бўлган. Олдинги ташкилотлар муҳим 
қарорларнинг деярли барчасини ўзлари қабул қиладиган юқори 


27 
бўғиндаги раҳбарларнинг кам сонли гурухларига эга булишга 
интилганлар. Рахбарлик кўпинча бир одам томонидан амалга 
оширилар эди, бу эса бир актёр театрига ўхшар эди. Агар 
бошқарувнинг юқори даражасидаги шахс (бу эса деярли ҳар вақт 
эркак киши бўлган) Юлий Цезарь ёки Адриан каби яхши лидер ва 
хукмдор бўлса, унда ҳамма нарса бирмунча силлиқ ўтар эди. 
Ҳокимиятга Неронга ўхшаш ношуд раҳбар келганда, ҳаёт зим-зиёга 
айланиши мумкин эди. 
Тарихда бизнинг вақтимизда бошқарилаётган ташкилотлар каби 
бошкарилган ташкилотларга мисоллар бўлган. Бунга Рим католик 
черкови ёрқин мисол бўлади. Оддий тузилма: папа, кардинал, 
архиепископ, епископ ва приходской священник. Бу христианлик 
асосчилари томонидан белгилаб берилган тузилма хозирги пайтда 
ҳам муваффакиятли равишда ишлаб турибди ва бугун пайдо булган 
кўп ташкилотлар тузилмасига Караганда анча «замонавийдир». 
Балким бу - айрим амалий ташкилотлар хам, бутун халқлар ҳам пайдо 
бўлиб йўқ бўлаётган бир пайтда Рим католик черковининг кўп асрлар 
давомида гуллаганининг муҳим сабаби бўлса керак. Замонавий 
харбий ташкилотлар ҳам кўп томонлама жуда ҳам қадимги Рим 
ташкилотларига ўхшайди. Аммо, умуман, кадимдаги бошқарув ва 
ташкилотлар сезиларли даражада замонавийлардан фарқ қилади. 

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   194




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish