Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet114/147
Sana14.04.2023
Hajmi5,01 Kb.
#927904
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   147
Bog'liq
Umumiy tilshunoslik R.Rasulov

Мустаҳкамлаш учун саволлар: 
1. Типологик метод қандай метод? 
2. Типологик методнинг қиёсий-тарихий методдан фарқи нимада? 
3. Тилларни типологик ўрганишда қандай ёндашувлар мавжуд? 
Асосий тушунчалар: 


238 
1.Типологик метод – ўзаро қариндош ва қариндош бўлмаган тиллар 
структур жиҳатдан қиёсий ўрганилиб, уларнинг тузили-шига хос хусусиятлар – 
умумий ва фарқли томонлар аниқланади. 
2. Классификацион ёндашув – тилларга таснифий ёндашув – морфологик 
тасниф сифатида ўзак ва қўшимчалар ўзаро зид ҳолда қиёслаб ўрганилади.
3. Характерологик ёндашув – бунда қиёсланаётган ҳар бир тилнинг ўзига 
– тузилишига хос муҳим, характерли хусусиятлар маълум бўлади, 
аниқланади. 
4. Белгили ёндашув – тилларга муайян белги-хусусиятлар (масалан, 
фонетик, морфологик ва бошқалар) жиҳатидан ёндашув бўлиб, бунда тил 
сатҳлари типологияси (фонетик типология, лексик типология кабилар) ҳам
кузатилади.
5. Ички систем ёндашув – бу ҳолда муайян тилдаги муайян ҳодисалар 
(фонетик, лексик ва бошқалар) орасидаги ўзаро муносабатлар, алоқалар 
ўрганилади.
II. Синхрон тадқиқот методлари 
Синхрон тадқиқот методлари сифат жиҳатдан чуқур ва мураккаблиги 
билан, 
миқдор 
жиҳатдан 
эса 
кўплиги, 
турли-туманлиги, 
«ўсиб 
бораётганлиги» билан ажралиб туради. Улар замонавийлик хусусиятига кўра 
алоҳида аҳамият касб этади.
Синхрон 
тадқиқот 
методларининг 
кўпайиб, 
«ўсиб» 
бориши, 
замонавийлик хусусияти тилнинг жамиятга бевосита боғлиқлигидан, унинг 
жамият томонидан – табиий ва ижтимоий фан вакиллари томонидан кенг 
миқёсда, атрофлича ўрганилиб борилаётганлигидан келиб чиқади. Демак, 
замонавий тадқиқот методларининг кўпайиб бориши табиий, зарурий жараён 
сифатида мақсадга тўла мувофиқдир.
Эслатамиз, синхрон тадқиқот методлари диахрон тадқиқот методларига 
нисбатан олинганда, пайдо бўлишига, яратилишига кўра вақт жиҳатдан 
янгилиги билан, замонавий хусусиятлари билан ажралиб туради. Ушбу 
методлар диахрон тадқиқот методлари каби яратилишига кўра узоқ тарихга, 
узоқ даврлардан бери амалий қўлланишга эга эмаслиги билан шунга кўра 
синхрон тадқиқот методлари деб юритилиши жиҳатидан алоҳида катта 
гуруҳни ташкил қилади ва фанимизда алоҳида аҳамият касб этади.
Демак, синхрон тадқиқот методлари тилшуносликда вақт жи-ҳатдан 
кейинги даврларда, масалан, ХХ – XXI асрларда шакл-ланганлиги билан, 


239 
амалиётга фаол хизмат қилаётганлиги билан, давр нуқтаи назаридан 
фарқлилиги, ўзига хослиги билан ажра-либ туради. Айтилганларга кўра биз 
уларни синхрон тадқиқот методлари деб номлаб, вақт тушунчаси мезонига 
кўра уларни диахрон- тарихий методлардан фарқладик, уларга зидладик.
Синхрон тадқиқот методлари қуйидагилар: 
1. Дистрибутив таҳлил методи. 
2. Статистик таҳлил методи. 
3. Бевосита ташкил этувчиларга ажратиб таҳлил қилиш методи. 
4. Трансформацион таҳлил методи 
5. Компонент таҳлил методи. 
6. Валентлик таҳлил методи. 
7. Экспериментал – фонетик таҳлил методи. 
8. Автоматик таҳлил методи 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish