Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet117/147
Sana14.04.2023
Hajmi5,01 Kb.
#927904
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   147
Bog'liq
Umumiy tilshunoslik R.Rasulov

Мустаҳкамлаш учун саволлар: 
1. Статистик таҳлил методи қандай метод? 
2. Лексикани статистик таҳлил методи орқали ўрганиш қандай луғатлар
яратишда фаол хизмат қилмоқда? 
Асосий тушунчалар: 
1. Статистик таҳлил методи – лисоний бирликларнинг (товуш, бўғин, 
сўз, сўз бирикмаси, гап кабиларнинг) нутқда ишлатилиш миқдорини 
(сонини), қўлланиш частотасини ўрганади. 
2. Частотали луғатлар – сўзларнинг қўлланиш миқдорини, фоизини 
аниқлайди. Бу жараёнда, айниқса, энг зарур бўлган сўзларни белгилашга 
алоҳида
эътибор берилади. 
3. Бевосита ташкил этувчиларга ажратиб таҳлил
қилиш
методи
Структурал тилшуносликнинг тадқиқот методларидан бири бевосита 
ташкил этувчиларга ажратиб таҳлил қилиш усулидир. Ушбу методнинг ўзига 
хослиги шундаки, у бевосита нутқ фаолияти-нутқ бирликлари билан боғлиқ 
ҳолда функционал аҳамиятга эгадир. Аниқроғи, мазкур метод сўз бирикмаси 
ва гап каби нутқ бирликлари фаолиятини, уларнинг ташкил топишини, ушбу 
жараёнда хизмат қилувчи лисоний ҳодисаларни, яъни сўз бирикмаси ва гап 
каби конструкцияларнинг қурилишида, шаклланишида бевосита хизмат 
қилувчи бирликларни, уларнинг моҳиятини, аҳамиятини ўрганади, таҳлил 
қилади. Демак, ушбу жараёнда нутқни (сўз бирикмаси, гап, матн кабиларни) 
ҳосил қилувчиларни аниқлаш, белгилаш, «топиш» фаолияти амалга ошади. 
Айтилганларга кўра мазкур метод бевосита ташкил этувчиларга ажратиш ёки 
ажратиб таҳлил қилиш методи номи билан юритилади. Демак, бевосита 
ташкил этувчиларга ажратиб таҳлил қилиш методининг яна бир ўзига хос 
хусусияти шундаки, у бевосита синтактик сатҳ бирликлари билан 
шуғулланади ва шунга кўра дистрибутив таҳлил методидан фарқ қилади.


244 
Айтиш мумкинки, бевосита ташкил этувчиларга ажратиб таҳлил қилиш 
методи сўз бирикмаси ва гапларнинг синтактик тузилишини, уларнинг 
қандай қисмлардан таркиб топганини, улар орасидаги муносабатни 
аниқлайди ёки аниқлашда хизмат қилади, ёрдам беради. 
Эслатамиз, мазкур метод гапни-гап бўлакларини нисбатан аниқ 
чегаралаш, ажратиш ва гап структурасидаги синтактик алоқа, муносабат 
турларини аниқлаштириш, ойдинлаштириш воситаси, методи сифатида 
тилшунослик назарияси ва амалиётига кириб келди.
Маълум бўлдики, бевосита ташкил этувчиларга ажратиб таҳлил қилиш 
методи орқали гап таркибидаги бирликларнинг синтактик муносабати 
белгиланади. Бундай муносабат тилшунослик фанида – синтаксисда ҳоким-
тобелик (ёки тобе - ҳокимлик) муносабати деб юритилади. Бунда сўз 
бирикмаси ёки гапни бевосита ташкил этувчилар, биринчидан, жуфтлик 
ҳолатида бўлади, иккинчидан, улар тобе-ҳоким позициясида келади, яъни 
жуфтлик аъзоларидан бири ҳоким, бири тобе ҳисобланади. Демак, сўз 
бирикмаси, гап, матн кабилар лисоний бирликларнинг ўзаро бир-бири билан 
семантик-синтактик 
муносабатга 
киришувидан, 
аниқроғи, 
айни 
бирликларнинг 
заруран 
ички 
боғланишидан-бири 
иккинчисига 
тобеланишидан, тобелик принципидан юзага келади. Қиёсланг: 
мустақиллик 
байрами, бунёдкорлик ишлари, муомала маданияти, китобни севмоқ; болалар 
тарбияси умумхалқ иши, инсон саломатлиги унинг ўз қўлида, Ватанимиз 
қиёфаси йилдан-йилга ўзгариб бормоқда, мустақилликни мустаҳкамлаш ҳар 
биримизнинг виждонан бажарадиган ишимиздир. 
Маълум бўлдики, сўз бирикмаси ва гапни бевосита ташкил этувчиларга 
ажратиб таҳлил қилиш методи гапнинг синтактик структурасини ва 
динамикасини ўрганишда катта ёрдам беради
1
. Айни вақтда ушбу метод 
муайян камчиликларга ҳам эга бўлиб, бунда грамматик системалар-
морфология ва синтаксис қориштирилади, ўзаро фарқланмайди, лексик ва 
семантик сатҳлар тадқиқотдан четда қолади
2
.
Шунингдек, мазкур метод тилнинг энг содда синтактик бирлиги нима ва 
қандай қилиб содда бирликлардан мураккаб синтактик конструкциялар (сўз 
1
Қар: Б.И. Косовский.Ўша асар, 23-25-бетлар. Н.А.Баскаков, А.С. Содиқов, А.А. 
Абдуазизов. Ўша асар, 125-бет. 
2
Қар: Б.И. Косовский.Ўша асар,ўша бет.Н.А.Баскаков. А.С. Содиқов, А. А. 
Абдуазизов. Ўша асар, 127-бет. 


245 
бирикмаси, гап, матн кабилар) ҳосил бўлади, деган саволга ҳам жавоб бера 
олмайди.
Хуллас, айтилган камчиликларга кўра бевосита ташкил этувчиларга 
ажратиб таҳлил қилиш методини тўлдирувчи, уни мустаҳкамлаш учун 
хизмат қиладиган усул сифатида трансформацион таҳлил методи юзага 
келди.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish