Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet110/147
Sana14.04.2023
Hajmi5,01 Kb.
#927904
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   147
Bog'liq
Umumiy tilshunoslik R.Rasulov

 
Мустаҳкамлаш учун саволлар:
1. Қиёсий-тарихий метод қандай метод? 
2. Қиёсий-тарихий метод асосчилари кимлар? ва улар қандай ғояни 
илгари сурдилар? 
3. Қиёсий-тарихий метод асосида қандай муносабатдаги тиллар 
ўрганилади? ва қандай натижаларга эришилади? 
4. Қиёсий-тарихий метод қайси тилшуносликнинг яратилиши ва 
шаклланишида пойдевор вазифасини ўтади? 
Асосий тушунчалар: 
1. Қиёсий-тарихий метод – ўзаро қариндошлик муносабатидаги 
тилларнинг бирликларини, асосан, товуш, қўшимча ва сўзларни тарихий 
жиҳатдан қиёслаш натижасида уларнинг дастлабки шаклини, қиёфасини, 
маъносини тиклайди, улар орасидаги ўхшашликни аниқлайди.
2. Санскрит – қадимги ҳинд адабий тили. 
3. Бобо тил – қариндош тилларнинг келиб чиқишида асос бўлган тил, 
ушбу тилларнинг барчаси учун умумий тил (праязык). 
4. Компаративистика – қиёсий-тарихий тилшунослик. 
3.Чоғиштириш методи 
Чоғиштириш методи икки ва ундан ортиқ қариндош ёки қариндош 
бўлмаган тилларни – тил ҳодисаларини ўзаро қиёлаш усулидир. Ушбу 
хусусиятга кўра мазкур метод фақат қариндош тилларни таққослаб, қиёслаб 
ўрганадиган қиёсий-тарихий методдан фарқ қилади. Шунингдек, бир қанча 
тилларга оид чоғиштирилаётган, таққосланаётган лисоний ҳодисаларни 
тасвирлашда, тавсифлашда, тиллараро ўхшаш (аналогик) ҳодисалардаги 
171
H. Ne’matov . Ўша асар, 128-бет. 


233 
умумий ва фарқли жиҳатларни аниқлашда, қиёсий-тарихий методдан фарқли, 
айни тилларнинг – чоғиштирилаётган тилларнинг тарихига, уларнинг келиб 
чиқишига – генетик жиҳатларига, тараққиётига эътиор бермайди, уларга 
асосланмайди.
Чоғиштириш методи қайд этилган ўзига хос жиҳатларига, томонларига 
кўра у муайян бир тил табиатига, тузилишига, таркибига хос хусусиятларни 
тавсифлаш учун хизмат қиладиган тасвирий методдан ҳам фарқ қилади.
Тилларни чоғиштириш методи асосида ўрганиш натижасида уларнинг 
фонетик ва лексикографик хусусиятлари, томонлари атрофлича ёритилади, 
маълум бўлади. Бу эса, ўз навбатида, қиёсга асос бўлган тилларнинг 
тузилишини, ички томонларини чуқурроқ ўрганиш имконини беради.
Чоғиштириш методи, айниқса, чет тилларни ўрганишда ҳам кенг 
қўлланилади. Демак, мазкур метод нафақат назарий фикрларни, қоидаларни 
белгилаш учун, балки амалий мақсадлар учун ҳам фаол хизмат қилади. 
Шунингдек, «бир тилдан бошқа тилга таржима қилиш техникаси ва 
назарияси учун ҳам чоғиштириш методи асосида олиб борилган илмий 
тадқиқот хулосалари катта аҳамият касб этади»
172
.
Эслатамиз, XVII-XVIII асрлардаёқ тилларни чоғиштириш орқали ўрганиш 
икки тилли луғатларнинг, барча тиллар учун умумий грамматикаларнинг 
яратилишига олиб келади.
Демак, тилларни ўзаро чоғиштириш, таққослаш ҳар бир тилдаги 
ўрганилаётган ҳодисаларнинг нафақат специфик жиҳатларини, ўзига 
хосликларини, балки уларнинг умум-лисоний ёки индивидуал лисоний 
жиҳатларини аниқ ёритиб бериш имконини беради
173
.
Шунингдек, чоғиштириш (ёки қиёсий - чоғиштириш) методининг ўзига 
хосликлари тасвирий-тавсифий жиҳатлари, йўналишлари қуйидагилар билан 
ҳам 
белгиланади: 
1.Сўзларнинг 
турли-туман 
қўшимчалар 
билан 
бирикишларини тавсифлаш, сўз ва қўшимчаларни фарқлаш. 2. Шева ва ўзаро 
яқин бўлган тиллар орасида товуш алмашинувлари ва мос келишларини 
тавсифлаш. 3. Қатъий белгиланган адабий тил меъёрларини ишлаб чиқиш ва 
уларга риоя қилиш ва ўргатиш методикасини шакллантириш. 4. Расмий 
диний тил, талаффуз, имло билан шевалар ва бошқа тиллар орасидаги 
фарқларни илғай олиш ва чоғиштирма – бир тилда ифодаланган маъно ёки 
вазифани бошқа тилда қандай усул ва восита билан берилиши мумкинлигини 
172
С. Усмонов. Ўша асар, 181-бет. 
173
В. И. Кодухов.Ўша асар, 273-бет. 


234 
аниқлаш устида изланишлар олиб бориш. 5. Бир тили (изоҳли) ва кўп
тилли таржима луғатлари тузиш
174

Шунингдек, проф. Ҳ. Неъматовнинг маълумот беришича, араб 
тилшунослиги ютуқлари ва анъаналарида таълим олган Маҳмуд Кошғарий, 
Маҳмуд Замаҳшарий, Абу Ҳаййон, Ибн Муҳанна каби туркийшунослар ҳам 
асарларида шу таҳлил усулидан фойдаланишган, шу асосда туркий тиллар 
тавсифларини беришган. 
X-XIV асрларда араб (ислом) тилшунослиги доирасида шаклланган ва 
ривожланган эроншунослик ва мўғулшунос-ликда ҳам етакчи тадқиқ усули 
қиёсий-чоғиштирма метод эди. 
XIX-XX асрларда туркий халқлар ва уларнинг тиллари рус давлати ва 
тили билан яқин муносабатларга киришгач, туркий ва рус тилларини қиёсий-
чоғиштирма ўрганиш жараёнида бу метод замонавий (ўз даври) таҳлил ва 
тавсиф талаблари билан мукаммаллаштирилди ва совет чоғиштирма 
тилшунослигида маълум бир тараққиёт босқичини белгилади – 1930-70-
йилларда рус тилшунослигида рус ва муайян туркий тилларни, миллий 
туркийзабон тилшуносликларда (ўзбек, татар, бошқирд, қозоқ, озарбайжон, 
чуваш в.ҳ. тилшуносликларида) миллий туркий тиллар ва рус тили 
қурилишини чоғиштирма ўрганиш йўналишлари ривожланди
175
.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish