УЧИНЧИ ҚИСМ
ТИЛШУНОСЛИКНИНГ ТАДҚИҚОТ МЕТОДЛАРИ
КИРИШ
Метод ҳақида
Ҳар бир фан каби тилшунослик фани ҳам тарихий тараққиёти давомида
лисоний ҳодисаларни ўрганишда, тадқиқот объектини (манбаини) илмий
таҳлил қилиб, унинг ички «сирларини», муайян жиҳатларини очишда, табиа-
тини, таркибини аниқлашда, илмий хулосалар чиқаришда муайян методлар
асосида иш олиб боради. Бу – мутлақо табиий. Чунки метод тадқиқот
манбаининг (объектининг) бирор жиҳатини, томонини (қисмини, бўлагини)
ўрганиш, аниқлаш, билиш усулидир. Бошқача айтганда, табиат ва жамият
ҳодисаларининг, жараёнларининг моҳиятини билиш, уларнинг ўзига
хосликларини, жиҳатларини, белги-хусусиятларини аниқлаш ва улар ҳақида
объектив илмий-фалсафий ғоялар, умумлашмалар чиқариш фақат муайян
тадқиқот методлари фаоллигида, уларни қўллаш орқали амалга ошади. Демак
метод фаннинг мавжудлиги, унинг ажралмас таркибий қисми, мантиқий
бўлаги (компоненти) бўлган илмийлик деган тушунчага хизмат қилади. У
фан илмийлигини, фан тараққиётини таъминлайди, фаннинг ижтимоий
онгнинг қудратли бир қисми, тури эканлигини асослайди, унга хизмат
қилади.
Айтиш мумкинки, ҳар бир фан муайян илмий-назарий хулосалар
чиқаришда, таълимотлар яратишда бевосита асос бўлиб хизмат қилувчи
қатор фактлар, ҳодисаларга эга бўлишидан ташқари у ушбу фактларни
тадқиқ ва таҳлил қилувчи методларга ҳам эга бўлиши шарт. Демак, ҳар бир
фаннинг мавжудлиги, хулосалари, фаоллиги унинг тадқиқот объекти
(манбаи), тадқиқот мақсади ва, айни вақтда, тадқиқот методлари билан
белгиланади, ўлчанади. Шундай экан, фандаги илмийлик принципи учун
хизмат қиладиган метод нима?. Метод термини нимани англатади?, нимани
ифода этади?, деган саволнинг туғилиши мантиқийдир, табиийдир.
Метод этимологик жиҳатдан грекча methodos сўзидан олинган бўлиб,
“тадқиқот”, “ўрганиш” деган маънони англатади.
Метод билиш назариясига кўра воқеликка ёндашиш – табиат, жамият ва
фикрлаш жараёнини – тафаккурни билиш усулидир. Бинобарин, метод ушбу
фалсафий маънода объектив воқеликнинг ҳар қандай ҳодиса ва жараёнлари-
ни билиш, тушунтириш ва талқин қилиш йўлидир. Айни вақтда метод уму-
222
мий – фалсафий маънода қўлланишдан ташқари у тор (хусусий) маънода ҳам
қўлланиш имкониятига эга. Бу ҳолда у муайян фанга оидлиги билан, айни
фаннинг тадқиқот объектини (манбаини) таҳлил қилиш билан муҳим аҳами-
ятга эга бўлади. Демак, метод махсус, хусусий, соҳавий метод сифатида тур-
лича фанларда турлича бўлиши билан ажралиб туради. Бошқача айтганда,
метод умумий ва хусусий, фалсафий ва соҳавий кўринишларга эгалиги би-
лан характерланади.
Хуллас, метод моҳиятан фалсафий ва фанга оид «қурол» сифатида
мавжудлиги билан ўзаро диалектик муносабатда, боғлиқликда бўлади.
Фалсафий метод барча фанларга хослиги, барча фанлар учун умумийлиги
билан нисбий мустақиликка, алоҳидаликка эга бўлиб, у диалектик метод
номи билан юритилади. Мазкур метод муайян фаннинг илмий-тадқиқот
методидан фарқли ўзининг кенг қамровлиги, барча фанлар доирасида иш
олиб бориши билан алоҳида муҳим аҳамиятга эгадир. Проф. Ҳ. Неъматов
таъкидлаганидек, “...диалектик билиш тадқиқ манбаи моҳиятига босқичма-
босқич узлуксиз чуқурлаша бориш, соддароқ (оддийроқ) моҳиятдан
мураккаброғига қараб силжиш демакдир”
155
. Шунингдек, айни методнинг
қайд этилган муҳим, асосий жиҳатлари қаторида унинг илмий изчиллик
принципига қатъий амал қилиш ғояси ҳам туради. Айтилганларга кўра
диалектик метод жамики фанлар учун методология-методо-логик асос
вазифасини ўтайди. Бошқача айтганда, умумфал-сафий метод – диалектик
метод махсус илмий методларга, яъни турли фанларга оид методларга таъсир
қилувчи умумий таълимот бўлгани учун уни методология, яъни илмий
тадқиқот усули бўлган методлар ҳақидаги таълимот деб юритадилар
156
.
Аммо ҳозирги кунда (даврда) методология, илмий тадқиқ методологияси
маълум бир фанда қўлланиладиган хилма-хил методлар, таҳлил усуллари
ҳақидаги таълимот эмас, балки тадқиқотчининг тадқиқ манбаини, объектини
қандай тушуниши ва унга қандай ёндашиши, тадқиқотдан қандай мақсадни
кўзлаши, бошқача айтганда, тадқиқотчининг дунёқараши назарда
тутилади
157
.
Аниқ
айтадиган
бўлсак,
методология,
биринчидан,
тадқиқотчининг ўз тадқиқ манбаи ҳақида қай турдаги билимларни ҳосил
қилишга интилиши, билишнинг қайси тури билан шуғулланишдир.
155
Hamid Ne’matov. Ilmiy tadqiq metodikasi, metodologiyasi va metodlari.-
Buxoro,2006, 119-бет.
156
С.Усмонов. Умумий тилшунослик, 176-бет.
157
Қар: H. Ne’matov . Ўша асар, 68-бет.
223
Маълумки, фалсафада нарса - ўрганиш объекти ҳақида тадқиқотчи икки
турдаги билимлар ҳосил қилиши мумкин:
а) фаҳмий (ҳиссий, эмпирик...) билимлар;
б) идрокий (ақлий, мантиқий, назарий, теоретик...) билимлар.
Ҳар бир турдаги билимни ҳосил қилиш йўл, восита ва усуллари ҳам,
мақсадлари ҳам бошқа-бошқадир.
Иккинчидан, тадқиқотчининг тадқиқи манбаи нарсага қандай усул билан
ёндашишидир. Фалсафада нарсага ёндашишнинг икки усули бор. Улар:
а) метафизик (номиналистик) ёндашув;
б) диалектик ёндашув.
Метафизик ёндашувнинг ҳам, диалектик ёндашувнинг ҳам (нарсани
метафизик ёки диалектик тушуниш ва талқин этишнинг) ўз тамойиллари бор.
Тадқиқотчи илмий тадқиқ жараёнида шу тамойилларга таяниб, тадқиқот
олиб боради.
Учинчидан, тадқиқотчининг материалистик ёки идеалистик (руҳоний)
нуқтаи назарда туриши ва шу нуқтаи назардан туриб, илмий тадқиқни олиб
боришидир
158
.
Эслатамиз, ҳар бир метод - хоҳ у фалсафий (умумий) метод бўлсин, хоҳ у
фанга оид (хусусий) метод бўлсин, ҳар бирининг иш олиб бориш, иш
юритиш методикаси, тадқиқот манбаини, объектини (предметини) текшириш
усули бўлади. Демак, илмий-тадқиқот методидан муайян иш олиб бориш
методикаси фарқланади. Бошқача айтганда, метод воқеликни, объектни
(предметни), ҳодисаю жараёнларни - ҳақиқатни билиш, аниқлаш йўли бўлса,
методика шу йўлни очиш ва қуриш қуролидир. Методика олимнинг амалий
равишда ишлаш системаси бўлиб, у фактларни тўплаш, ўрганиш, умум-
лаштириш усулларини назарда тутади
159
. Бошқача айтганда, методика тил ва
нутқ бирликларини умумлаштириш, таҳлил қилиш, тасниф қилиш, карта-
лаштириш, амалда синаб кўриш йўллари билан мақсадга етишдир
160
.
Тилшунослик фани ҳам ўзининг қатор илмий-тадқиқот методларига эга
бўлиб, бу тилнинг ўта мураккаб ижтимоий-тарихий, ижтимоий-психик,
ижтимоий-индивидуал, ижтимоий-физиологик ҳодиса эканлигидан келиб
158
Қар: H. Ne’matov . Ўша асар, ўша бет.
159
С.Усмонов.Ўша асар, ўша бет.
160
А.Шерматов. Б.Чориев. «Умумий тилшунослик» курсидан мустақил ишлар.
Т.,1989,70-бет.
224
чиқади. Шунга кўра тилни тадқиқ қилувчи лисоний тадқиқот методлари ҳам
турли-туманлиги билан ажралиб туради.
Айни вақтда методлар қандай, қанақа метод бўлишидан, қачон яратилган
ёки қачон яратилишидан, миқдорий белгиларидан, тузилишидан қатъий
назар уларнинг барчаси бир мақсадга (стратегияга) яъни лисоний
ҳодисаларнинг моҳиятини, яширин имкониятларини, “сирларини” очиш,
аниқлаш, топиш ва шу асосда илмий - назарий, фалсафий хулосалар
чиқаришга қаратилган. Лисоний
тадқиқот
методлари
объектнинг
характеридан, тадқиқот мақсади ва тилшунос томонидан танланган тадқиқот
аспектидан келиб чиққан ҳолда нафақат турлича бўлади, балки, вазифасига
кўра, лисоний материалнинг тадқиқ қилиш жиҳатига қараб, ўзгариб туради.
Масалан, нотаниш тиллардаги матнларни «очиш»да қўлланувчи алоҳида
методлар, тил товушларининг фонетик хусусиятларини ўрганувчи махсус
методлар, дала амалиётида тил материалларини йиғувчи методлар, лисоний
социологик (лингвосоциологик) методлар ва б. Демак, тилнинг ҳар бир
жиҳатини, томонларини, хусусиятларини унинг бутун мураккаблиги билан
текширишда турлича методларнинг бўлиши, фаоллик кўрсатиши мутлақо
табиий, нафақат табиий, балки мутлақо зарурий, қонуний ҳолдир.
Шу ўринда проф. Ҳ. Неъматовнинг қуйидаги фикрини келтиришни лозим
топдик: “...тадқиқ методлари ҳам фан тарихида бир-бирини алмаштириб
туради. Бир метод асосида очилган қонуниятлар бошқа бир методдан
аниқланган ҳукмларни рад ва инкор этган ҳолларда ҳам бундай инкорни
тўғри – диалектик тушунмоқ лозим – бу қатъий, мутлақ инкор эмас, балки
нисбий, диалектик инкор – инкорнинг инкори, нарса моҳиятига чуқурлаша
боришнинг бир босқичидир холос. Буни бир оддий ҳаётий мисол билан
тушунтиришга интиламан. Тилнинг турли қирралари ҳақида турли усуллар
(методлар) билан ҳосил қилинган билимлар ва очилган қонуниятлар бир
катта бинонинг олд, орқа, ён, уст томонларидан олинган суратлари билан
қиёсланиши мумкин. Бу фотосуратлар бир-бирига мутлақо ўхшамаса-да,
уларнинг барчаси битта зотда – бир бинонинг шаклида бирлашади; бу
фотосуратлар бир-бирини тўлдириб, бино шакли ҳақида билимларимизнинг
мукаммал бўлишига хизмат қилади. Бинонинг тўрт томонидан суратини
чизган олимларнинг бирортаси ҳам хато ёки нотўғри иш қилмаган. Хатога
бинонинг бир томонидан олинган тасвирини (тилнинг бир қирраси ҳақида
маълум бир метод билан ўрганиладиган қонуниятни) бинонинг ўзи билан
225
тенглаштиришдадир – ким бунга йўл қўйган бўлса, албатта, хато қилган
бўлади”
161
.
Тилшунослик фанида мавжуд - амалдаги методлар иккита:
1. Диахрон тадқиқот методлари.
2. Синхрон тадқиқот методлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |