Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet108/147
Sana14.04.2023
Hajmi5,01 Kb.
#927904
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   147
Bog'liq
Umumiy tilshunoslik R.Rasulov

Тасвирий метод 
Жаҳон тилшунослиги фанининг энг тарихий, энг қадимий ва энг дастлаб-
ки асосий, етакчи методи тасвирий метод ҳисобланади. Ушбу метод асосида 
қадимги араб, юнон, ҳинд, хитой ва рим каби тилларга оид асарлар – грамма-
тикалар яратилган бўлиб, улар тасвирий характерга эгалиги билан ажралиб 
туради.
Илдизлари XIX асрнинг охирлари, ХХ асрнинг бошларида шаклланган 
Москва (формал) лингвистик мактабига (буюк намояндалари Филипп 
Фортунатов, Алексей Шахматов, Алексей Пешковский, Виктор Виноградов) 
бориб тақалган, Николай Димитриев, Николай Баскаков, Евгений Поливанов, 
Александр Боровков, Андрей Кононовлар томонидан туркий тилшуносликка 
олиб кирилган тасвирий метод ХХ асрнинг 40-йилларидан бошлаб деярли 
162
Анъанавий (традицион) методлар тушунчасига бўлган муносабат ҳақида қаранг. 
H. Ne’matov. Ўша асар, 121-бет. 


227 
ҳозиргача ўзбек тилшунослигида дарслик ва қўлланмалар яратишда фаолият 
кўрсатмоқда
163
.
Тасвирий методнинг асосий вазифаси шундаки, у муайян синхрон 
аспектга тегишли лисоний бирликларни, ҳодисаларни тасвирлаш, тавсифлаш 
жараёнида уларни таҳлил қилиб боради, тилдаги вазифасини, ўрнини, 
қўлланишини, тузилишини, ўзига хосликларини аниқлайди, умумлаштиради, 
хулосалар чиқаради.
Масалан, мазкур метод асосида у ёки бу тилнинг товуш системаси,
аниқроғи, товушларнинг талаффуз хусусиятлари, морфемалар таркиби, 
тузилиши, грамматик категориялар, лексик бирликлар, уларнинг шакли ва 
маънолари сўз бирикмаси ва гап турлари – уларнинг тузилиши, мазмуний 
жиҳатлари, фаоллиги кабилар тадқиқ ва таҳлил қилинади.
Тасвирий метод асосида турлича тилларга оид тасвирий грамматиклар, 
луғатлар-таълим системаси учун ниҳоятда зарур бўлган ўқув адабиётлари-
қўлланмалар ва дарсликлар яратилмоқда, монографик характердаги илмий 
тадқиқот ишлари бажарилмоқда.
Айни вақтда тасвирий методнинг муайян камчиликлари ҳам бўлиб, бу 
унинг “атомизми”, яъни атомистик хусусиятга эгалигидир. Бу ҳолда муайян 
тилга оид аниқланган ва тасвирланган ҳодиса (факт) алоҳида олиниши, ўзича 
ўрганилиши, бошқа ҳодисалар (фактлар) билан боғланмаслиги тушунилади. 
Ваҳоланки, таҳлил қилинаётган лисоний бирлик ёки ҳодиса бошқа ёндош 
бирликлар, ҳодисалар билан боғлиқ ҳолда, ўзаро муносабатда олинганида, 
тадқиқ қилинганида ўрганилаётган ҳодисанинг табиати, моҳияти яна ҳам 
аниқ намоён бўларди, унинг ўзига хосликлари кўпроқ, яққолроқ воқеланади, 
юзага чиқади. Демак, бу ҳолда таҳлил қилинаётган ҳодиса ҳақидаги илмий 
ахборот, маълумот, назарий умумлашма, хулосалар яна ҳам чуқурроқ ва яна 
ҳам батафсилроқ бўлади.
Ҳозирда тил ҳодисалари тадқиқида тасвирий методдан фойдаланиш 
жараёнида лисоний тажриба (эксперемент) ларни қўллаш орқали ушбу метод 
чуқурлашиб, такомиллашиб бормоқда. Бунда тажриба ўзига хос кузатиш 
жараёни, усули, йўли сифатида хизмат қилмоқда.
Тасвирий метод ўз фаолияти давомида лисоний ҳодисаларни тадқиқ 
қилиш жараёнида ўз таркибидаги муайян усуллардан – «ички методлардан» 
фойдаланади. Айтиш мумкинки, бундай ҳолда тасвирий метод умумийлик 
163
H. Ne’matov. Ўша асар, 122-бет. 


228 
сифатида, муайян усуллар (ички методлар) эса хусусийлик сифатида 
воқеланади.
Тасвирий метод таркибидаги «ички методлардан» бири 
кузатиш
усули-
дир. Бу жараёнда мўлжалга олинган лисоний объектлар, масалан, фонема, 
морфема, лексема, сўз, сўз бирикмаси, гап, матн кабиларнинг тилдаги ху-
сусиятлари – вазифаси, қўлланиши, тузилиши, аҳамияти кабилар аниқланади. 
Кўпинча уларнинг ҳар бири алоҳида олиниб, ҳар бирининг ўзига хосликлари, 
жиҳатлари ўрганилади. Демак, кузатиш жараёни тасвирий метод фаолияти-
даги дастлабки зарурий босқич сифатида хизмат қилади. Шунга кўра ушбу 
босқич – кузатиш жараёни тадқиқотчидан тил билимининг тўлиқ, мукаммал 
бўлишини талаб қилади. Бу эса ўз навбатида ўрганилаётган ҳодисалар 
ҳақидаги фикрларнинг, хулоса-ларнинг илмийлиги, пухталиги, объективли-
гини таъминлайди.
Тасвирий методнинг навбатдаги усулларидан яна бири 
қиёслаш
дир. Бу 
ҳолда қиёслаш усули орқали бирдан ортиқ фактлар, яъни янги аниқланган 
фактлар маълум бўлган фактлар билан ўзаро қиёсланади, муайян илмий ху-
лосалар чиқарилади. Демак, қиёслашда лисоний ҳодисаларнинг бирдан 
ортиқ бўлиши муҳим ҳисобланади. Масалан, келишик қўшимчалари-нинг, 
сифат даражаларининг, феъл замонларининг, гап тузилиши ва маъно турла-
рининг ўзаро қиёсланиши кабилар. 
Тасвирий методнинг сифат жиҳатдан ўзгача ривожланган усулларидан 
яна бири

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish