Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet54/147
Sana14.04.2023
Hajmi5,01 Kb.
#927904
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   147
Bog'liq
Umumiy tilshunoslik R.Rasulov

 


116 
Вадим Михайлович Солнцев 
В. М. Солнцев шўро даври рус тилшунослигининг таниқли вакили, 
назариётчи олим. Унинг қатор асарлари орасида бир неча маротаба нашр 
қилинган “Тил систем-структур қурилма сифатида” (1971, 1977) номли йирик 
монографик тадқиқоти алоҳида ўрин эгаллайди. 
Ушбу асар тилшуносликнинг назарий масалаларига – тил назариясига 
қаратилган бўлиб, муаллиф унда тилни систем - структур шаклланишга эга 
бўлган ижтимоий ҳодиса сифатида талқин ва тадқиқ қилади. 
Мазкур ишда тилнинг жамият аъзоларининг моддий алоқа воситаси 
эканлиги ғояси илгари сурилади. Бу жараёнда тилнинг иккиламчи моддий 
система сифатида жамиятга алоқа қуроли бўлиб хизмат қилишига алоҳида 
эътибор берилади, унинг белгили табиатга эгалиги мукаммал ёритилади.
Муаллиф қайд этилган ғоядан – тилнинг систем-структур тузилишидан, 
белгили табиатидан, иккиламчи моддий бутунлик хусусиятидан келиб чиқиб 
асарда система, структура, субстанция каби мураккаб илмий-фалсафий 
тушунчаларни таҳлил қилади. Система ҳақида фикр юритар экан уни 
умумийлик, бутунлик сифатида олиб, хусусийлик сифатида системанинг 
турлари: моддий (материал) система ва идеал системаларга бўлади. Ишда 
иккиламчи моддий системалар семантик система сифатида намоён бўлади, 
семантик жиҳатдан чуқур ўрганилади. 
Ишда тил структурасига ҳам алоҳида эътибор берилади. Структура ва 
субстанция муаммоси таҳлил қилинади. Монографияда назарий тилшунослик 
– систем тилшунос-ликнинг энг муҳим, энг қизиқарли ва бош масаласи 
бўлган тил ва нутқ диалектикасига алоҳида тўхталади, айни ҳодисалар
диалектик бирликда, боғлиқликда олинади. Ушбу муаммони ҳал қилиш 
жараёнида, мантиқан мутлақо тўғри, илмий изчиллик принципи асосида тил 
ва нутқ бирликлари масаласи ҳам чуқур ўрганилади, тилнинг асосий 
бирликлари бўлган фонема, морфема, сўз ва уларнинг ўзаро муносабати каби 
лисоний бирликлар алоҳида муаммо сифатида тадқиқ қилинади.
Хулоса шуки, В. М. Солнцевнинг “Тил систем-структур қу-рилма 
сифатида” номли тадқиқоти жиддий илмий - назарий иш бўлиб, у умумий 
тилшунослик фанига оид мукаммал манбадир. 
Проф. В. М. Солнцев нафақат тилшуносликнинг назарий масалалари – 
умумий тилшунослик муаммолари билан, балки у хусусий тилшунослик – 
муайян тил тадқиқи билан ҳам пухта шуғулланди. Бу ўринда унинг Шарқ 
тиллари – хитой ва вьетнам тиллари ҳақидаги фикрлари, ишлари эътиборга 


117 
лойиқдир. 1. “Хитой тилшуносларининг хитой тилидаги ишларида сўз 
туркумлари муаммоси” (1955); 2. “Ҳозирги замон хитой тили бўйича 
очерклар” (1957); 3. “Вьетнам тили” (1960); 4. “Хитой тилидаги сўз ва гап 
муносабати ҳақида” (1963); 5. “Морфема ва сўз” (1970) 6. “Семантика 
муаммолари” (Илмий мақолалар тўплами, 1974, масъул муҳаррир); 7. “Осиё 
тилларининг генетик, ареаль ва типологик алоқалари” (1983); 8.“Олтой 
халқлари тил умумийлигининг тарихий-маданий алоқалари” (1986) ва 
бошқалар. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish