Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet57/147
Sana14.04.2023
Hajmi5,01 Kb.
#927904
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   147
Bog'liq
Umumiy tilshunoslik R.Rasulov

 
Саид Усмонов 
Саид Усмонов (1922

1972) ўзбек тилшунослигининг истеъдодли 
назариётчи олимидир. У Бошқридистонда туғилди, 1929 йилда оилавий 
Тошкентга кўчиб келди. 1938 йилда Тошкент педагогика билим юртини 
тугатиб, 1939 йилда Тошкент Давлат педагогика институтининг тил ва 
адабиёт факультетига ўқишга кирди. 1942 – 1943 йилларда урушда иштирок 
этди. 1944 йилда қайд этилган факультетни имтиёзли диплом билан тугатиб, 
1946 йилда институтнинг аспирантурасига қабул қилинди. 
Саид Усмонов 1959 йилда проф Т.Иброҳимов раҳбарлигида «Ҳозирги 
замон ўзбек адабий тилида ундовлар» мавзусида номзодлик, 1964 йилда эса 
«Ҳозирги замон ўзбек тилида сўзнинг морфологик хусусиятлари» мавзусида 
докторлик диссертациясини ёқлади. 
Олим 1965 йилдан 1972 йилгача-умрининг охиригача умумий 
тилшунослик кафедрасининг мудири лавозимида хизмат қилди.
Саид Усмонов ўзбек тилшунослигининг орфография, лексикология, 
морфология, терминология, умумий тилшунослик соҳалари бўйича 
мукаммал асарлар яратган улкан олимдир. Унинг асосий асарлари: 1. «Ўзбек 
тилида ундовлар» (1953). 2. «Ундов гаплар» (1955). 3. «Сўз ва унинг мор-
фологик структураси ҳақида» (1957). 4. «Ундалма ва мимемалар» (Ҳозирги 
замон ўзбек тили, ҳамкор» 1957). 5. «Ўзбек терминологиясининг баъзи маса-
лалари» (1968). 6. «Ўзбек тили» (ҳамкор, 1978). 7. «Умумий тилшунослик» 
(1972) ва бошқалар. Ўтган асрнинг 60–70 йиллари ўзбек тилшуносларининг 
сардорларидан бири бўлган Саид Усмонов, айниқса, морфология, 
лексикология, терминология ва тил назарияси бўйича жиддий ва салмоқли 
асарлар яратди. 
Олим мураккаб ва актуал бўлган терминология масалаларига тўхталар 
экан, унинг «...ҳам ишлаб чиқариш қуроллари соҳасидаги, ҳам маданият ва 
56
А.Ғуломов. М.Асқарова. Ҳозирги ўзбек адабий тили. 2-нашри,- Т,1965, 4-бет. 


122 
фан соҳасидаги ҳар қандай янгиликлар даставвал тил бирликлари, тўғрироғи, 
терминлар орқали ўз ифодасини топади. Шу маънода терминология (маълум 
тилдаги терминлар мажмуи) замона тарихининг гувоҳи, кўзгусидир,
57
дейиши айни ҳақиқатдир. 
Саид Усмоновнинг проф. М.Мирзаев ва проф. И.Расуловлар билан 
ҳамкорликда яратган «Ўзбек тили» дарслиги алоҳида тилга олиниши лозим. 
Чунки ушбу иш 70 йиллардаёқ тилшуносларнинг, талабаларнинг зарурий 
адабиётлари хазинасидан мустаҳкам ўрин эгаллади. Ишда лексикология ва 
морфологияга оид қатор ҳодисаларнинг табиати, моҳияти атрофлича очиб 
берилди, айни ҳодисалар мукаммал таҳлил қилинди, пухта назарий 
хулосалар чиқарилди. Шунга кўра асар қайта 

қайта нашр қилинди. 
Саид Усмонов ўзининг истеъдодли тилшунос эканлигини фақат хусусий 
тилшуносликдагина - ўзбек тили билан боғлиқ кўплаб масалаларни асосли, 
ишонарли ҳал қилишдагина кўрса-тиб қолмади. Унинг истеъдоди 
тилшуносликнинг анча мураккаб назарий – фалсафий масалаларини ҳал 
қилишда – шу соҳада ҳам яратган бир қанча тадқиқотларида яққол кўриниб 
туради. Бу ўринда, айниқса, унинг ўз даври учун жуда катта аҳамиятга эга 
бўлган «Умумий тилшунослик» дарслиги ва тил назарияси соҳа-сида яратган 
баъзи жиддий мақолалари таҳсинга сазовордир. 
Тилшунос олимнинг педагогика институтларининг филология факультети 
талабалари 
учун 
яратган 
«Умумий 
тилшунослик» 
асари 
ўзбек 
тилшунослигидаги энг катта воқеалардан, фанимизнинг энг йирик 
ютуқларидан бири бўлганлигини таъкидлаш шарт. Чунки олим ўзбек 
тилшуносларидан биринчи бўлиб, тилнинг илмий – назарий, фалсафий 
соҳаси бўйича мукаммал дарслик яратди. Дарсликда жаҳон тилшунослиги 
тарихи: қадимги, ўрта ва янги асрлар тилшунослиги, қиёсий – тарихий 
тилшунослик масалалари, тил ва нутқ диалектик муносабати, тилни тадқиқ 
қилиш методлари анча мукаммал, чуқур ёритиладики, бу асар ўз даври учун 
тенги йўқ бир манба сифатида хизмат қилди ва қилмоқда.
Тўғри таъкидланганидек, «Кейинги ўн - ўн беш йил ичида бизда ўндан 
ортиқ фан докторлари етишиб чиқди, юздан ортиқ тилшунослар фан номзоди 
илмий даражасига эга бўлди. Саид Усмонов буларнинг ичида энг талантли 
тилшунос олимлардан бири эди».
58
Саид Усмонов ўзининг қисқа (атиги 50 йил), аммо сермаҳсул илмий – 
57
С.Усмонов. Ўзбек терминологиясининг баъзи масалалари. -Т., 1968, 3-бет.
58
Ўзбекистон маданияти.-Т.,1973 йил, 27 март, 3-бет. 


123 
педагогик фаолияти жараёнида ўнлаб тилшунос олимларга устозлик қилди, 
60 га яқин илмий – назарий ва илмий – методик асарлар яратди. Бу асарлар 
истиқлол даврида ҳам фанимиз тараққиёти учун самарали хизмат қилмоқда. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish