Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети



Download 2,89 Mb.
bet18/41
Sana25.02.2023
Hajmi2,89 Mb.
#914496
TuriДиссертация
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   41
Bog'liq
Диссертация

Таълимнинг қидирувли моделлари. Бу моделлар чет мамлакатлар амалиётида кенг қўлланишга эга бўлди. Ушбу бандда таълимнинг қидирув моделлари муаммоси устида муваффақиятли ишлаган ва ҳозирга қадар ишлаётган баъзи чет эллик муаллифларнинг асарларини таҳлил қилсак.
Ушбу моделлар талабаларнинг муаммоларни ҳал этиш давомидаги унуили фаолиятига асосланган. ХХ аср хориж педагогикасида бу асосда таълим ғоялари энг аввало Д. Дьюи номи билан боғлиқ бўлиб, у фикрлашнинг муаммолар ечими сифатидаги таянч босқичларини белгилаб берган – муаммоларни қўйиш ва маълумотлар жамлашдан бошлаб гипотезани илгари суриш ва уни текширишгача.
Кейинги ривожланишда бу ёндашув иккита кўринишда ифодаланди:
1. Амалий, билиш-амалий йўналишли қидирувли ёндашиш. Бу ёндашув доирасида ўқув жараёни янги амалий маълумотларни (фаолият методлари тўғрисидаги янги воситавий билимларни) қидириш тарзида тузилади. ХХ асрнинг дастлабки ўн йилликларида бу йўналиш хорижий дидактикада “лойиҳалар услублари”, “аралаш таълим” соҳаси бўйича қидирувларда фаол ривожланди.
2. Назарий ва амалий-билиш йўналишидаги қидирувли ёндашиш. Бу ёндашув доирасида ўқув жараёни янги назарий ва амалий билимларни, янги билиш мўлжалларини қидириш тарзида тузилади. Ушбу ёндашув сўнгги ўн йилликларда, 1960-70-инчи йилларда ва айниқса 1980-90-инчи йиллар чегарасида ривожланди. Таълимни тегишли тарзда тузиш талабаларнинг мустақил равишда атроф муҳитдаги жисмлар ва ҳодисалар тўғрисида назарий ва амалий тасаввурлар ишлаб чиқишларига, илмий изланишни моделлаштиришларига асосланади. Сўнгги ўн йилликдаги чет эл педагогикасида таълимга қидирувли ёндашишнинг прагматик варианти назарий ва амалий-билиш йўналишидаги қидирувчи ёндашишга ўрнини бермоқда. Бу ёндашишда ўқув жараёни талабаларнинг янги билимларни, юқори даражадаги мураккабликка эга янги билиш мўлжалларини мустақил қидириш тарзида тузилади (Э. Де Боно, Д. Брунер, Э. Де Корте, Д. Мезироу, М. Ноулз, Х.Таба, Д. Шваб ва б.), ўқув изланиши жараёни таълимни тузиш учун белгиловчига айланади (“жараёнга йўналтирилган” таълим).
Таълимнинг бевосита талабалар тажрибаси ва қизиқишига таяниши ғоясини Жон Дьюи ифодалаган эди: ўқиш шундай тузиладики, унда “ўқув ишлари ва билим олиш табиий тарзда кечади ва зарурат билан шундай шароитлар ҳамда, бу шароитлар натижаси ўлароқ, талабаларнинг шундай ҳаракатларини юзага келтирсинки, улар туфайли талабалар ўрганмасдан қолмайдиган бўлсин. Бола ақли ўқиш ёки билим олишга жамланмайди. У вазият талаб қилаётган нарсани бажаришга қаратилган бўлади, ҳолбуки таълим натижадир. Бошқа томондан, мустақил таълим олиш фаоллигини ёки билим олишни уйғотадиган шароитларни ҳамда талабалар билан шу фаолликнинг натижасига айланадиган ўзаро ҳамкорликни қидириб топиш ўқитувчининг услубига айланади” [134].
“Тадқиқий истиора доирасида ўқув жараёни мукаммал кўринишда илмий изланиш, янги билимларни қидириш жараёнини моделлаштириши керак” [134]. Таълимни бу хилда тушунишда талаба билиш жараёнида тушунчаларни ва муаммоларни ҳал этишга ёндашувларни унинг ўзи эгаллаётган, озми-кўпми ўқитувчи томонидан ташкиллаштирилган (бошқарилаётган) вазиятга киришади. Кўпгина дидактик ишланмалар бу хилда тушунишга аниқлик киритади. Аниқлаштириш йўли – талабанинг муаммони ҳал этишдаги турли хил томонларга нисбатан мустақиллиги даражаси. “Изланишли таълим энг яқин, кенгайтирилган кўринишида талаба қуйидагиларни амалга оширишини кўзда тутади: ҳал қилиниши лозим бўлган муаммони аниқлайди ва ўртага қўяди; мумкин бўлган ечимларни фараз қилади; маълумотларга таяниб, шу эҳтимолий ечимларни текшириб кўради; текшириш натижаларига мувофиқ хулосалар қилади; хулосаларни янги маълумотларга нисбатан қўллайди; умумлаштиради” [137]. Ўқув жараёнини ташкиллаштиришда изланишли йўналиш учун, масалан, ўқитувчиларга қуйидаги тавсия хосдир: “гапиришдан кўра, кўпроқ тинглаш, намойиш қилишдан кўра, кўпроқ кузатиш ҳамда талабаларнинг ишига ёрдам бериш ва бунда ишга маълум бир йўналиш беришдан сақланиш” [137].
Сўнгги ўн йиллар давомида хорижлик дидактикларнинг аксарияти изланишли таълимнинг учта даражаси ҳақидаги тасаввурларга амал қилади. “Биринчи даражада ўқитувчи муаммони қўяди ва уни ҳал қилиш методини белгилайди. Ечимнинг ўзи, уни излаш талаба томонидан мустақил равишда амалга оширилиши керак. Иккинчи даражада ўқитувчи фақат муаммони қўяди, лекин ечиш методини талаба мустақил қидиради (бу ерда гуруҳ, гуруҳ бўлиб қидириш мумкин). Энг юқори, учинчи даражада муаммони қўйиш, худди шунга тенг равишда услубни топиш ва ечимнинг ўзини ишлаб чиқиш талабалар томонидан мустақил равишда бажарилади. Буни жадвал кўринишида қуйидагича ифодалаш мумкин:
2.2.2-жадвал


Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish