ЎҚУВЧИЛАРДА МАТЕМАТИК ҚОБИЛИЯТЛАРНИ
РИВОЖЛАНТИРИШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ТАЖРИБА – СИНОВ
ИШЛАРИНИНГ ТАШКИЛ ЭТИШ ШАКЛЛАРИ
Ибрагимов Н.Ш.
Термиз давлат университети таянч докторанти
Тажриба-синов ишларини ташкил этиш жараёнида педагогик
ёндашувларга кўра амалий ҳаракатни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ деб
топилди ва тажриба-синов майдонларида амалга оширилувчи дастлабки
амалий фаолият, истиқболдаги ҳаракатларнинг муҳим қисми сифатида
намоён бўлишини назарда тутган ҳолда самарали ташкил этиш йўлида
ҳаракат олиб борилди.
Тажриба-синов ишлари 3 йил давомида (2017-2020) ўтказилди.
Тадқиқотда қуйидаги олий ўқув юртлари талабалар ва профессор-
ўқитувчиларидан илмий ишимиз юзасидан фикр мулоҳазалари бўйича
ўртоқлашилди. Буларга Ўзбекистон Миллий Университети, Андижон Давлат
Университети, Термиз Давлат Университети, ҳамда Низомий номидаги
Тошкент Давлат Университети Термиз филиали 5130100 – Математика ва
5110100–Математика ўқитиш методикаси таълими йўналиши бакалавриатура
талабалари олинди. Бунда олий ўқув юртлари талабаларига “Математика
Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель
205
ўқитиш методикаси” фанларини ўқитилиши давомида ўқувчиларнинг
математик қобилиятларини ривожлантиришнинг -
1
2
3
,
,
Q Q Q
компонентини
қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди. Математика фанларини ўқитиш
дарс самарадорлигини ошириш билан бир қаторда, ўқувчиларнинг математик
қобилиятларини ривожлантиришда ва уларни келажакда қўллашда самарали
фойдаланиш имкониятларига доир етарлича билим, кўникма ва малакаларга
эга бўлганликлари тажриба охирида тест ва ананим сўровномалар орқали
аниқланди.
Тадқиқот ўтказиш базаси сифатида Сурхондарё вилоятининг Музробот
туманидаги 4-,33-сонли умумтаълим мактаблари, Термиз шаҳридаги 12-,16-
сон умумтаълим мактабларида ташкил қилинди. Жами тадқиқотларга 629–
нафар респондентлар жалб қилинди. Тажриба-синов ишларининг мақсади:
фараз қилинган гипотезани текширишдан иборат бўлди. Тажриба-синов
ишлари Давлат таълим стандартлари, тажриба Дастури асосида ўқув
режаларига мос ҳолатда ўтказилди. Тажриба иши 3 босқичдан: таъкидловчи,
тадқиқ қилувчи ва якунловчи босқичлардан иборат ҳолда ташкил қилинди.
Тажриба мобайнида биз ўқувчиларда математик қобилиятларни
ривожлантиришга мўлжалланган турли таълим шакллари – дарс, дарсдан
ташқари
машғулотлар;
интерфаол
методлар-
“Ақлий
ҳужум”
(Брейншторминг), “Кластер”, “Баҳс-мунозара”, “Юмалоқланган қор”,
“6x6x6”, “Кунгабоқар”, “Олмос” ва бошқа; таълимий ресурслар- маълумотлар
омбори, электрон дарсликлар, математик тренажёрлардан фойдаландик.
Ушбу методларни қўллаш мобайнида тажриба гуруҳи ўқувчиларида
мантиқий тафаккурнинг ўсганлиги, фикрларни ифодалашларида изчилликка
риоя қилиш кўникмалари ривожланганлигининг гувоҳи бўлдик.
Бу тажриба синовда хар бир синов базасидан 2 тадан гуруҳ иштирок этди:
тажриба-синов гуруҳи – ТГ, умумий сони 316 та бўлган 7-синф, 9-синф ва 11-
синф ўқувчилари, назорат гуруҳи – НГ, умуий сони 313 та бўлган 7-синф, 9-
синф ва 11-синф ўқувчилари.
Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель
206
Математик қобилиятларни ривожланиш даражасини аниқлаш мақсадида
биз, ўз-ўзини баҳолаш ва эксперт томонидан баҳолаш усулларини қўлладик.
1-расмда тажриба-синов ишларининг динамикаси ўз ифодасини топган.
Do'stlaringiz bilan baham: |