ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ МАНТИҚИЙ ФИКРЛАНИШИ
РИВОЖЛАНТИРИШДА ГЕОМЕТРИК МАСАЛАЛАРНИНГ РОЛИ
Ғойибназарова.Г.Н. – Низомий номидаги ТДПУ доценти, п.ф.н.
МЎМ 202 гуруҳ талабаси Жўрақулова Н.
Ўқитиш жараёни ўқувчиларнинг барча турдаги масалаларни ечишларини
назорат қилиш йўли билан бошқарилади. Ўқув фаолияти, айниқса, амалий
машғулотларни бажаришда намоён бўлади. Ҳисоблашга доир ва исботлашга
доир масалаларни ечиш, турли характердаги тест топшириқларини бажариш,
тест топшириқлари ёки бошқа шакллардаги назорат ишларида қатнашиш ҳам
мустақил ишлаш ва фикрлашнинг юқори даражали кўринишларидир. Санаб
Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель
173
ўтилган фаолият турларининг аксариятида ўқувчиларнинг фаолияти ва олган
билимлари ҳамда эгаллаган уқув, кўникма ва малакаларига баҳо бериш
мумкин бўлиб, бу жараёнлар динамикасини назорат қилишни ҳам ўз ичига
олади.
«Масала» тушунчаси кўп қирралидир. Психологик адабиётларда бу
тушунча ҳар хил талқин қилинади. Г.Балл [1] «масала» атамаси психологик ва
педагогик адабиётларда учта ҳар хил тоифаларга тааллуқли бўлган
объектларни белгилаш учун ишлатилади, деб фикр билдиради. Бу тоифалар
қуйидагилар:
-субъектнинг ҳаракат мақсади, субъект олдига қўйилган талаблар
категорияси;
-мақсад билан биргаликда, у эришилиши зарур бўлган шароитлар ҳолати
категорияси;
-бу ҳолатни оғзаки ифодалаш тоифалари.
Психологик адабиётлардаги «масала» тушунчасига ҳар хил замонавий
ёндашувларни бу тушунчанинг қайси тизимга татбиқ этилишига қараб, икки
гуруҳга ажратиш мумкин.
Биринчи гуруҳ вакиллари масалани ташқи фаолият ҳолати сифатида
қабул қилади ва уни бу фаолиятни рўёбга чиқарувчи субъектдан ажралган
ҳолда ташкил қилиш мумкин, деб ҳисоблайди, яъни масала субъект
фаоллигини ҳаракатга келтирувчи омил сифатида талқин қилинади. Бундай
таърифлар дидактика, методикада берилган. Иккинчи гуруҳ вакиллари
психологик мазмун киритиб, масалани маълум шартларда берилган мақсад,
субъект фаолиятининг муҳим тавсифномаси деб таърифлайди.
Масалалар умумий назариясига Л.М.Фридман, Г.А.Балл [1] каби
олимларнинг тадқиқотлари салмоқли ҳисса қўшди. Л.М.Фридман масала
деганда, уни бажариш бўйича ҳаракатлар кўрсатилмаган, лекин шартида
зарурий ўзига хос ахборотлар мавжуд бўлган бирор топшириқни топишни
тушунтиришни таклиф қилади. Г.А.Балл масалалар тузилишини, унинг
субъект фаолияти, ўқув-тарбиявий жараёнда амалга ошириладиган
Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель
174
фаолиятидаги ўрнини ўрганиб, масалаларнинг асосий типларини, уларни
ечиш воситалари ва методларини тавсифлаган, масалалар назариясини,
таълим жараёнини самарали ташкил қилиш, унинг ривожлантирувчи
функциясини кучайтириш имконияти деб билган. У масаланинг умумий
мажбурий таркибий қисмлари қуйидагилардан иборат деб ҳисоблайди:
-масаланинг бошланғич предмети;
-масала предметининг талаб ҳолати модели (масала шарти).
Бу таъриф тизимда бошқа компонентлар қатнашишини инкор этмайди.
Масалаларнинг барчасига хос хусусият унинг бир қийматли
ечилмаслигидан иборат, яъни битта масала турли йўллар билан ечилиши
мумкин.
Мураккаб масалаларни ечиш учун аввало масалани таҳлил қилиш керак.
Ўқувчи масала шартидаги маълум катталикларни ва бу катталиклар ўзаро
қандай боғланганлигини, бу боғланишлардан қандай хулосалар қилиш
мумкинлиги ва нихоят нимани топиш кераклигини яққол англаши керак.
Бундай таҳлил нафақат маълум бир йўналишдаги характерда (берилганлардан
номаълумларга), балки аксинча, масала ечишга бўлган уриниш икки қарама-
қарши йўналишда олиб борилиши керак. Геометрик масалаларни ечишда
чизма ҳам муҳим аҳамиятга эга. Агар чизма аниқ ва тўғри чизилган бўлса,
масала ечишни осонлаштиради, аксинча нотўғри чизма масала ечишни
бутунлай бошқа йўлдан олиб бориши мумкин. Масалани ечиш жараёнида
ўқувчилар уни ечиш йўлини тўғри танлашига, уларнинг мантиқий
фикрлашини ривожлантиришга эътибор қаратиш керак.
Хулоса қилиб айтганда, ўқувчиларнинг мантиқий фикрлашини
ривожлантиришда масалалар ечиш қобилиятини янада ривожлантириш муҳим
ўрин тутади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.Балл Г.А. О психологтческом содержании понятия “задача”.
“Вопросы психологии”-Москва, 1970.
Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель
175
2.Воронько Г.А. Задача исследовательского характера. Математика в
школе.-2004, №8.
Do'stlaringiz bilan baham: |