Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат


ДАРСЛИК ВА УНИ МАТЕМАТИКАНИ ЎҚИТИШДА ТУТГАН ЎРНИ



Download 4,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/139
Sana04.06.2022
Hajmi4,66 Mb.
#634812
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   139
 
ДАРСЛИК ВА УНИ МАТЕМАТИКАНИ ЎҚИТИШДА ТУТГАН ЎРНИ 
 
Абдурахмонов Д. – ўқитувчи (Қўқон ДПИ) 
Рахмонов И. – мустақил изланувчи (Жиззах ДПИ) 
Бобокулова М. – III босқич тадабаси (Жиззах ДПИ) 
Таълимда 
интеграция ва узвийлиги
ғояси, ўқув предметларининг 
мазмунини қайта кўриб чиқишни ва шу асосда янги дарслик ва қўлланмалар 
яратишни тақоза қилади. Чунки, 
интеграция
турдош предметларни 
умумлаштиришни
, айниқса, табиатшунослик, ижтимоий ва гуманитар 
фанлар бўйича сифат жиҳатдан янгиларини ишлаб чиқишни тақоза қилади. 
Шунингдек, таьлимни интеграциялаш - педагогик технологиялар, жумладан 
таълимни компьютерлаштириш ва ахборотлаштириш каби воситалар муҳим 
ташкил этувчи сифатида намоён бўлишини таъминлайди. 


Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель 
161 
Ҳар бир фанни ўқитишда мазкур фан бўйича 
дарслик
ёки 
таълим 
натижалари
дан қайси бири нисбатан муҳим ҳисобланади. Албатта, 
таълим 
натижалари
. Аммо, одатда математикани ўқитиш амалиёти дарсликдаги 
материалларни ўрганишга боғланиб қолган бўлиб, кўп ҳолларда 
математиканинг ўзи дарсликнинг мазмуни сифатида тушунилади. Ёки олий 
ўқув юртларида айрим ҳолларда ҳаттоки дарслик эмас, балки маъруза 
матнлари асосий ўрин тутади. Бу имтиҳонлар маърузачи профессор-ўқитувчи 
томонидан амалга оширилмаса, у ҳолда талабалар жиддий қийинчиликларга 
дуч келишади. 
Юқоридаги муаммоларни бартараф этиш умумий ўрта таълим тизими ва 
олий таълим тизимида ўқувчи-талабалар билим сифатини объектив баҳолашга 
ўтиш, яъни 
математика ўқитишнинг барча концепцияларини, 
математиканинг ундаги ўрни ва ролини, хусусан, математика дарсликларин 
қайта кўриб чиқишни талаб қилади

Ҳозирги шароитда Математика фанини замонавий, қизиқарли ва ҳар 
томонлама фойдали ўқув фанига айлантириш муҳим ҳисобланиб, бунга 
эришиш учун қуйидагиларни ҳисобга олиш талаб этилади: 
 1) Математикани ўқитиш маълум бир дарсликни ўрганишга эмас, балки 
таълим натижаларига йўналтирилиши керак. 
2) Математикани ўрганишни мактаб ўқувчиларининг мотивацияси ва 
қизиқишини оширишга йўналтириш. 
 3) Ўқувчиларни математикани ўрганиш жараёнида илмий ва лойиҳавий 
фаолиятга жалб қилиш. 
4) Тест топшириқлар ёрдамида учун ҳар бир ўқув йили охирида ўрганиш 
натижаларини ташхислаш. 
Демак,
дарслик
– бу
тегишли фанни ўрганиш учун зарур бўлган асосий
тушунчалар, уларнинг хусусиятлари, теоремалар, ҳал қилиниши керак бўлган 
вазифалар тўплами – деб қараш мумкин экан. 
Умуман
, дарслик математикани ўқитишга яъни, умумий ўрта таълим 
мактаб математикаси таълим дастурини амалга оширишга асос бўлиб хизмат 


Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель 
162 
қилиши лозим. Худди шунингдек, олий таълимда ҳам дарслик - ҳар бир 
талабанинг интеллектуал ривожланишига ҳисса қўшиши, математикани, 
хусусан унинг геометрия курси, у фан сифатида, унинг тарихи, замонавий 
ҳолати ва иловаларни ўзида акс эттирган бўлиши лозим. 
Дарсликнинг далиллари, асосан, далилларни ўргатишни эмас, балки нима 
учун маълум бир баённинг тўғри эканлигини тушунтиришга қаратилган 
бўлиўи керак. Бундан ташқари, ўқувчиларнинг бу тушунтиришни тушуниш 
даражаси бошқача бўлиши мумкин. Баъзилар шунчаки ўқитувчининг 
тушунтиришига ишонишади. Бошқалар далилнинг умумий ғоясини 
тушунадилар ва яна бошқалар фикрни эмас, балки исботнинг боришини ҳам 
тушунадилар. 
Бироқ, дарсликда муаммоларни қандай қилиб ечиш кераклигини 
ўрганишнинг маъноси, ўрганиш натижасида ўқувчилар олдин учрашмаган 
муаммоларни ҳал қилиш имкониятига эга бўлиши керак.

Download 4,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish