Машғулот орқали болалар ўқув малакасини эгалла
олиб, ўз-ўзини яхши ташкил этадиган бўлиб қоладилап
Уларда барқарор диққат, иродани, дикдатни жалб эт|
олиш каби қобилиятлар ривожланади. Айниқса, бола
ларга билим беришни жамоа усулида олиб бориш кати
аҳамиятга биргаликдаги фаолиятда болалар бита
бирларига фаол таъсир этишади, ўз ташаббуси, то]
пағонлигини намоён қилиш имконияти туғилади. Бола]
лар ишига зўр беришни талаб этувчи вазифй
қўйилганда биргаликда қайғуришади, жамоатчилщ
хдсси шаклланади. Экскурсиялар, расм қирқиб ёпишти-;
риш, кўриш-ясаш ишларини биргаликда бажариш, уму
мий рақс-ўйинларини ижро этиш, бадиий асарларни
эшитиш, ўқишда пайдо бўлган биргаликдаги кечинма-
лар болаларнинг бирлашган дўстона жамоасини яраН
тишга ёрдам беради, бирга ишлаш, яшашга ўргатади.
Машғулотда таълим бериш орқали болаларда мак-]
табдаги ўқишга қизиқиш тарбияланади, жавобгарлик
ҳисси, ўзини тута олиш, меҳнат қилишга интилиш ода-1
ти, топширилган ишни бажариш каби сифатлар ҳосил
қилинади.
Машғулот пайтида болаларда мустакил фикр юри-
тиш малакаси таркиб топтирилади, тарбиячиларга қулоқ
солиш, ҳикоя қилинаётган воқеадаги асосий ғояларни|
ажрата олиш, қисқача умумлаштириш каби малакаларни-
ривожлантиришга катта эътибор берилади. Тайёрлов
гурухдарида машғулотлар орқали болаларда ташаббус-
корлик ва мустакиллик билимга қизикувчанлик, фаол
тафаккур, таққослаш, умумлаштириш, хулосалар
чиқариш каби малакалар тарбиялаб борилади.
Машғулот жараёнида болаларда кузатувчанлик, жавоб
гарлик хисси такомиллаштириб борилади, уларда мехнат
қилиш малакаси ва хохиши тарбияланади. Болалар
боғчасида кичкинтойларни теварак-атрофдаги ҳаёт та
биат билан таништириш, уларнинг нуткини, энг оддий
математик тасаввурларни ўстириш машғулотлари, му
сика машғулотлари, тасвирий санъат машғулотлари,
ПО
кўриш — ясаш, жисмоний тарбия машғулотлари олиб
борилади. Машғулотлар боладан акдий ва жисмоний
кучларни талаб этади, яъни у боланинг фаоллиги билан
боғлиқ бўлиб, бола маълум натижага эришиш учун ин-
тилади. Бу эса боладан узоқ ихтиёрий дикдатни талаб
этади.
Машғулотларни куннинг биринчи ярмида ўтказиш
мақсадга мувофиқ, чунки биринчидан, бола эрталабки
соатларда акдий вазифани яхши бажара олади, хона та-
биий ёруғлик билан яхши таъминланган бўлади. Ҳар
бир ёш гурухида неча марта машғулот ўтказилиши,
унинг мазмуни ва ҳар бир машғулот ёш гурухдари
бўйича қанча давом этиши болалар боғчаси тарбия дас-
турида уларнинг ёш хусусиятларини эътиборга олган
ҳолда белгилаб берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: