Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат


Болаларнинг билимларини синовчи машғулотлардан



Download 0,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/41
Sana25.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#276669
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   41
Bog'liq
Maktabgacha-talim-pedagogikasi

Болаларнинг билимларини синовчи машғулотлардан 
максад тарбиячи болалар дастурда белгиланган билим 
ва малакаларни ўзлаштириш даражасини билиб олади 
ва ўзининг кейинги иши мазмуни, методларини белги-
лайди. 
Комплекс машғулотлар болалар боғчаси тажрибасида 
кенг тарқалган бўлиб бундай машгулотлар болаларга ян­
ги билим беради. Эгалланган билимлар мустахкамла-
нади. Машгулотнинг тузилиши: болаларни уюштириш, 
асосий кием, якунловчи кием. 
Болалар машғулотга қизиқиш ва фаоллик билан иш-
тирок этиши учун машғулот мазмуни ва методикаси 
пухта ўйлаб олиниши керак. Болалар ўқув фаолиятини 
қанчалик пухта эгаллаб олсалар, тарбиячини эътибор 
билан тинглаб, ўйиндан машғулотга осонлик билан 
ўтадилар. 
Тарбиячилар болаларни йиғиб, уларнинг машғулот-
га тайёргарлиги: ташқи кўриниши, ўз жойига тўғри 
ўтириши, диққатини тўплаганини текширади. Машғулот 
муваффақиятли ўтиши учун болаларда қизиқишни 
уйғотиш, бунинг учун болаларнинг ёши, қизикиши 
фаолиятига мое ҳар хил усулларни қўллаш керак. Ки-
111 


чик гуруҳ болаларида машғулотга қизиқиш уйғоти 
учун болаларни қизиқтирадиган мазмундаги кутилмаган 
топишмоқлар, муаммоли усуллардан фойдаланилади.^ 
«Қулоқ солинглар-чи, кимдир эшик қокяпти? Бу

қорбобо бизникига меҳмонга келди», деб машғулотни 
бошлаш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Тарбиячи катта гуруҳдарда эса қандай машғулот 
ўтказилиши ҳақида болаларни олдиндан огохдантириб 
қўяди. Бу эса болаларни кейинги машғулотга бўлган 
кизиқишини орттиради. Масалан, ҳайвонот боғига, 
экскурсияга боришни болаларга бир ҳафта олдин айтиб 
қўяди ва уларга ҳайвонот боғини айланиб чиқишни, 
ота-онаси билан сайр қилганда қандай ҳайвонларни 
кўрганини ва улар қандай таассурот қолдирганини эс-
лаб қолишни таклиф этади. 
Болалар эса бу кунни зўр қизиқиш ва хурсандчилик 
билан кутишади. 
Катта гуруҳ ва тайёрлов гурухдаридаги болалар 
ўтказилаётган машғулотнинг зарур ва мажбурийлигини 
онгли равишда тушуниб унга тайёрланиб борадилар. 
Машғулот жараёнида болаларга янги билим берилади. 
Берилаётган топшириқ юзасидан йўл-йўриқ кўрсатила-
ди. Топшириқни бажаришда қийналган болаларга ёр­
дам ҳам берилади. Шунингдек, берилган топширикни 
ҳамма болалар томонидан тўлиқ бажарилишини 
таъминлаш учун тарбиячи турли хил метод ва усуллар­
дан кенг фойдаланади. 
Боғча ёшидаги болалар ўқишни ва ёзишни билма-
ганликлари учун ўтилган мавзуни қайтариб 
мустаҳкамлай олмайди. Шунга кўра болаларга берилган 
билимни мустаҳкамлаш тарбиячи такрорлаш ва 
машғулотлардан фойдаланиб боради. Бу жараёнда бо­
лаларга механик қайтариш ёки ёдлатишдан четлашиш 
керак. Чунки мазмуни англаб олинмаган материал тезда 
эсдан чиқади. 
Машғулотда тарбиячининг болаларда қўядиган тала-
би, атбатта, уларнинг ёши ва имкониятига мое бўлиши 
112 
керак. Тарбиячи кичик гуруҳ болаларини икки гурухга 
бўлиб машғулот олиб боради. Тарбиячи биринчи гуруҳ 
болалари билан машғулот ўтказганда иккинчи гуруҳ бо-
латарига энага қараб туради. 
Тарбиячи дастлабки машғулотлар жараёнида гуруҳ 
хонаси қўғирчоқ ва ўйинчокдар билан таништириши 
керак. Қўғирчоқлар ёрдамида эса машғулот ўтказади. 
Тарбиячи аввал болаларда машғулотга қизиқиш уйғотиб 
берса, кейин машғулотнинг ҳамма учун мажбурийли­
гини болалар онгига сингдириб боради. Ўтказилаётган 
машғулотлар аста-секин мураккаблаштирилиб болалар 
хулқига мослаб борилади. Болалар машғулот жараёнида 
ахлоқ-қбидаларини эгатлаб борадилар. Тўғри ўтириш, 
тарбиячини сўзини диққат билан эшитиш, чалғимаслик, 
тарбиячи сўрагандагина жавоб бериш, жавоб берганда 
ўрнидан туриш кабилар ўргатилади. Машғулотнинг си-
фати ва унинг натижаси тарбиячининг унга кандай тай-
ёргарлик кўрганига ва педагогик маҳоратига боғлиқ. 
Машғулотга тайёрланиш мазмунига куйидагилар ки­
ради: машғулотни рёжаташтириш, керакли жиҳозларни 
олдиндан тайёрлаб қўйиш, болаларни машғулотга тай­
ёрлаш. 
Тарбиячи машғулотни бир бўлимдан битта эмас, 
батки бутун бир машғулотлар тизимини режалаштириб 
олиб борса, ижобий натижани қўлга киритиши табиий. 
Тарбиячи машғулотларни методик адабиётлардан кенг 
фойдаланилган ҳолда олиб бориш и керак. Агар 
машғулотлар мураккаброқ бўлса, тарбиячи, ачбалта, ун­
га режа тузади. Режада машгулотнинг мазмуни тайёрла­
ниш учун керак бўлган жиҳозлар, болачар билан олиб 
бориладиган дастлабки ишлар, машғулотнинг бориши 
ва тарбиячи фойдаланадиган методик усуллар 
кўрсатилади. 
Ҳар бир боғчада методика кабинетлари мавжуд, унда 
«Болалар боғчасида таълим-тарбия дастури»нинг ҳамма 
бўлимлари бўйича методик қўлланмагар бўлади. Етиш-
маганини тарбиячи ўзи тайёрлайди, баъзан эса бу ишга 
113 


катта ва тайёрлов гурухдари болаларини жалб этади. 
Тарбиячи машғулот учун керакли материалларни бир 
кун илгари тайёрлайди. 
Тарбиячи болалар боғчасида асосий шахе ҳисобла-
ниб, ёш авлоднинг тарбияланганлиги ва билиш даража-
си унинг ғоявий, сиёсий ва илмий педагогик тайёргар-
лигига, жавобгарлик ҳиссига, салохиятига, педагогик 
маҳоратига боғлиқ. Одатда, боланинг ўкув фаолиятига 
бўлган муносабати ҳам унинг тарбиячи шахсига бўлган 
муносабати билан белгиланади. 
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, тарбиячи машғулот 
жараёнида янги педагогик технология материачларидан 
ва тарбиянинг самарачи метод ва усулларидан фойдала-
нилса ҳамда боланинг руҳияти, ёш ва ўзига хос руҳий, 
физиологик хусусиятлари инобатга олинса, тарбиянинг 
самарадорлиги ортади. 

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish