Конструкцияларда дарзларнинг классификациялари
1- жадвал
Дарзларнинг турлари
|
Киришиш натижасида пайдо бўлувчи
|
Ҳарорат
|
Чўкиш
|
Деформацион
|
1
|
2
|
3
|
4
|
Сабаблари
|
Майда тўлдирувчили бетон қоришмаси
(600-700кг/м3 дан ортиқ)
|
Ҳароратнинг таъсири: тайёрлаш жараёнида қисқа муддатли иссиқлик таъсири,
пайвандлаш-монтаж ишларида,
ҳароратнинг мавсумий тебранишидан, юқори технологик ҳароратлар ва ҳ.к.
|
Таянч ва пастда жойлашган конструкцияларнинг деформация-ланишидан
|
Материал мустаҳкамлигининг пастлиги, транспорт, сақлаш ва монтаждаги юкланишлар. Нотўғри арматуралаш, фазовий бикирликнинг етишмаслиги, эксплуатацион юкларнинг ортиб кетиши. Кесимда коррозия маҳсулининг ва динамик юкларнинг ортиши
|
Характери
|
Турғун,
ривожланувчи
|
Кесим бўйлаб,
бир томонлама
|
Бўйлама, горизонтал, кўндаланг, вертикал
|
Битталик, параллел (тўр шаклида), кесишувчи
|
Ўлчами
|
Толасимон – 0,1 мм гача
|
Майда – 0,3 мм гача
|
Ривожланувчи 0,3-0,5 мм
|
Катта – 1,0 мм гача,
Сезиларли даражада катта– 1,0 мм дан катта
|
Хавфсиз
|
Хавфли
|
Бир хил ўлчамга эга бўлган ва қийшиқ сетка кўринишини ифодаловчи толасимон дарзлар цементнинг сифатсизлигидан ёки бетоннинг қотишида ҳарорат-намлик режимининг бузилиши натижасида пайдо бўлади. Бундай турдаги дарзларнинг хавфлилиги шундаки, улар арматураларнинг очилиб, агрессив муҳит таъсирида қолишига олиб келади. Армотош ва ғиштли, темирбетон эгилувчи конструкцияларда бикрлик қовурғасига перепендикуляр равишда жойлашган дарзлар, одатда, ортиқча юкланиш натижасида пайдо бўлади.
Дарзларни текширишда уларни келтириб чиқарувчи сабабларни, кўрсаткичини (масалан, бир томонламали ёки бутун кесим юза бўйича), пайдо бўлиш вақтини аниқлаш зарурдир.
Пойдеворлар ва бошқа конструкцияларнинг чўкиши натижасида пайдо бўлган дарзлар кенглиги пастга қараб, заминнинг кўпчиши (набухания) натижасида эса тепага қараб катталашади.
4.3. Бинонинг эксплуатация қилиш қоидаларини бузилиши ва уларнинг асоратлари
Биноларни эксплуатация қилиш қоидаларнинг бузилиши уларнинг тавсифи ва асорати бўйича турли туман бўлиб, уларни икки гуруҳга ажратиш мумкин:
бинони сақлаш ва ундан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши;
жорий таъмир ишларининг ўз вақтида ва қониқарсиз равишда олиб борилиши.
Биринчи гуруҳга замин ва пойдеворларни ташқи муҳитдан ҳимояламаслик бўлиб, у бино эксплуатацияси қоидаларини хавфли равишда бузилишидир. Айниқса лёссимон грунтларда заминни сув таъсирида қолиши пойдеворда катта нотекис чўкишни келтириб чиқаради. Бу ҳолат бино атрофидаги ерларни вертикал режалашдаги хатоликлар билан ер ишлари, ер ости коммуникацияларнинг носозлиги ва ҳ.к.лар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бино атрофида бундай ҳолатлар келиб чиқиши грунтнинг музлашига, натижада тўпроқ ҳажми кенгайган ҳолда кўтариш қобилиятининг камайишига олиб келади.
Эксплуатация жараёнида кўп учрайдиган яна бир ҳолат борки, бу томёпмасини тўғри эксплуатация қилиш билан боғлиқдир. Бу кўпинча ёпма конструкцияларини тўғри танлаш, чордоқли ёпмаларда вентиляция ва иссиқлик режимини тўғри ташкил этиш ва ҳ.к. лар билан боғлиқдир.
Иккинчи гуруҳга замин ва пойдеворларда, отмосткаларда, девор ва том ёпмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш технологиясининг бузилиши билан боғлиқ хатоликларни киритиш мумкин.
Конструкциянинг кучланганлик ҳолатини тасаввур қилиш учун ундаги деформацияларни ўрганиш ва аниқлаш лозим бўлади. Конструкция элементида деформация турли хилда пайдо бўлади, кесимнинг параллел силжиши, сиқилиш ёки чўзилиш характерига эга бўлиши мумкин.
Бино конструкцияларида деформация ҳолати икки хил, маҳаллий ёки умумий кўринишда бўлади. Маҳаллий деформацияга конструкция тугунларида пайдо бўладиган буралиш, силжиш, элементларнинг сиқилиши ёки чўзилиши ҳолатлари киради. Умумий деформацияга алоҳидаги конструкциянинг ва бутунлай иншоотнинг силжиши ёки деформацияланишини киритиш мумкин.
Конструкция ёки элемент юксизлантирилганда деформация қолдиқ ёки йўқолувчи турларга бўлинади.
Маҳаллий деформация ва эгилишларни ўлчаш учун прогибомерлар, маҳаллий чизиқли (чўзилиш ёки сиқилиш) деформациялар учун эса тензометр ва тензодатчиклар қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |