2. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР БЎЙИЧА ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАРИ
1-МАВЗУ: СУҒУРТА ИШИ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, ОБЪЕКТИ, МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
Қуйидаги атамаларга изоҳ беринг: Суғурта, суғурта муносабатлари, суғурталови, суғурталанувчи, суғурта фондлари, марказлашган давлат фондлари, суғурта фондларидан фойдаланиш, суғуртанинг функциялари, суғуртанинг иқтисодиётда тутган ўрни, фанининг предмети, молиявий муносабатлар, бозор иқтисодиёти, умумий ва алоҳида усуллар, диалектик усул, индуксия, дедуксия, таҳлил ва синтез усули, илмий абстракция усули, макроиқтисодий ва микроиқтисодий таҳлил, статистик усул, таққослаш усули, интерфаол усул.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
Суғуртанинг келиб чиқиши.
Суғурта иқтисодий категория сифатида. Суғурта иқтисодий категориясининг муҳим белгилари.
Суғурта жараёнида пайдо бўладиган иқтисодий муносабатлар. Суғурта бозор инфратузилмасининг таркибий қисми.
Суғурта фондлари ҳақида тушунча.
Суғурта захираларини шаклланиш усуллари.
Марказлашган суғурта фондлари, уларнинг шаклланиш манбалари, турлари ва шакллари ҳамда фойдаланиш йўналишлари.
Ўз-ўзини суғурталаш фондлари ва корхонанинг молиявий барқарор фаолият кўрсатишида унинг аҳамияти.
Ўз-ўзини суғурталаш фондларининг афзаллик ва камчилик томонлари. Суғурта фондларини суғурталаш йўли билан шакллантириш.
МУСТАҚИЛ ИШ МАВЗУЛАРИ
Ўзбекистон миллий суғурта бозорининг ҳозирги ҳолати ва истиқболда ривожлантириш йўналишлари.
Ўзбекистон суғурта фаолиятида воситачилар фаолияти, уларнинг фаолиятини ривожлантириш масалалари.
Ўзбекистон суғурта бозорига рақобат ва монополиянинг таъсири ҳамда унинг таҳлилини такомиллаштириш.
Суғурта хизматларининг нархи,унинг шаклланиши ва унга таъсир этувчи омилларни ўрганиш масалалари.
Қишлоқ хўжалик суғуртасининг ўзига хос хусусиятлари ва унинг Ўзбекистон иқтисодиётида тутган ўрни ҳамда ҳолати.
Автотранспорт суғуртасининг ўзига хос хусусиятлари, уни истиқболда ривожлантириш йўналишлари
Суғурталаш жараёнида суғурта даъволари ва улар билан ишлаш амалиётини такомиллаштириш масалалари.
Экспорт-импорт операцияларини суғурталаш механизми ва уни такомиллаштириш йўналишлари.
Суғурталовчиларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш восита ва омиллари ҳамда молиявий барқарорликни ошириш йўлларини такомиллаштириш.
Саноат корхоналарининг рисклари ва уларни суғурталаш механизми такомиллаштириш йўналишлари
“Суғурта иши” фанини ўрганишдаги усулларнинг қўлланилиши.
А) диалектик усул
Б) илмий абстракция усули
С) таҳлил ва синтез усули
Д) макроиқтисодий ва микроиқтисодий таҳлил усули
КЕЙС топшириқ
Бахтсиз ҳодисадан суғурта шартномаси бўйича базавий суғурта мукофоти – 30000 сўм, шартноманинг кунлар бўйича амал қилиш даври – 365 кун, шартнома кучга кирган кундан ҳисобот кунигача бўлган кунлар сони – 85 кун.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |