2. Суғурта ташкилотларида рекламанинг объекти ва субъектлари
Суғуртада рекламманинг объектига суғурта ташкилотлари томонидан суғурта бозорига таклиф қилинаётган суғурта хизматлари ва янгидан ишлаб чиқилган суғурта маҳсулотлари, суғурта ташкилотларининг ўзи бўлиши мумкин.
Маҳсулот деганда товарларни, хизматларни тушунилиши мумкин. Суғурта маҳсулоти суғурталанувчилар томонидан суғурта қилдирувчилар билан суғурта шартномаси тузиш орқали тақдим этилади. Суғурта маҳсулоти таркибида бериладиган кафолатлар, суғурта суммалари, франшизлар ва нархни шартли равишда ажратиб кўрсатиш мумкин.
Кафолатлар суғурта полиси, унга илова қилинган изоҳларда ва рекламада ифода топади. Кафолатлар орқали суғурталанувчи суғурта маҳсулотининг истеъмол хусусиятлари тўғрисида, ўз ҳаридидан қандай манфаат топиши мумкинлиги тўғрисида билиб олади. Суғурта полисининг дизайни, суғурта қилувчининг номланиши, савдо маркаси ҳам шу таркибга киради.
Суғурта маҳсулотининг мажмуасига компания томонидан мазкур суғурта маҳсулоти билан биргаликда тақдим этиладиган асосий ва қўшимча хизмат турларида ўз ифодасини топади. Суғурта мҳсулотларига суғурта қопламасини тўлаш билан боғлиқ ўзи бажарадиган суғурта амалиётлари ва суғурта ҳодисасини ҳал этиш доирасидаги хизматлардир киради. Масалан. шикастланган автомобилни таъмирлаш, юридик маслаҳат ва ёрдам ва ҳоказо.
Суғурта хизматининг суғурталанувчини жалб қиладиган ўзига хос хусусиятлари қуйидагилар ҳисобланади:
-тақдим этиладиган кафолатлар: суғурта қопламаси, суғурталанаётган хатарлар, кафолатлаш даражаси, суғурта суммалари, франшизлар ва ҳоказолар. Булар одатда техник хусусият деб аталади;
-нархи, суғурта суммасининг индексацияланиши, суғурта қилувчининг фойдасига шериклик, ссуда олиш имкониятининг мавжудлиги, суғурта қилувчининг ишончлилигини ўзида мужассам қилган иқтисодий хусусиятлар;
-тақдим этилаётган хавфсизлик, даромадлилик, умидворлилик, сотув амалга оширилгандан кейинги хизматлар (суғурта ҳодисаларини текшириш, қўшимча хизматлар, суғурталанувчига нисбатан ҳурмат-эътибор) сифатини баҳолаш ва шунга ўхшаш бошқа элиментлар ижтимоий қиймат хусусиятларига киради.
Суғурта маҳсулотининг бу хусусиятлари истеъмолчи томонидан суғурта компаниясини ва унинг муайян кўринишдаги хизматларини танлаб олиши учун мезон сифатида хизмат қилади.
Суғурта маҳсулотининг нархи бошқа омиллардан катта аҳамияти билан фарқ қилади. Суғурта маҳсулотларининг нархига:
-суғурта хизматларининг сифати, айниқса суғурта ҳодисаларини текшириш ва ҳал этиш бўйича;
-суғурталанувчининг суғурта қилувчига бўлган ишончи (савдо маркасининг обрў-эътибори) ва уларнинг ўртасида ўзаро чамбарчас алоқа мавжудлиги ҳам таъсир қилади.
Суғурта маҳсулотлари уларнинг амалда бўлиб туришига сабачи бўлган асосий, энг муҳим талаблар нуқтаи назаридан катта гуруҳларга ажратилади.
Умумий эҳтиёж-ўз шахсий иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш истагини изоҳлайди. Умумий эҳтиёжни бир неча ўзига хос майда талабларга ажратиш мумкин. Масалан, тасодифий нохуш ҳодиса рўй берган тақдирда кафолатланиш талаби, меҳнатга лаёқатлилик ёки ўлим юз берган ҳолда ўзини ва оиласини кафолатлаш, муайян муддат ичида жамғарма ҳосил қилиш ёки ўзига бадавлат кексаликни таъмин этиш.
Муайян талаблар бўйича суғурта маҳсулотларини катта гуруҳларга ажратиш мумкин. Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш учун хизмат қилувчи суғурта маҳсулотларини суғуртанинг рискли турига, ҳаётни суғурталаш ва пенсия суғуртаси турларига бўлинади. Шундан кейин суғурта маҳсулотлари улар томонидан суғурта ҳимоясига олинадиган рискларнинг ўхшашлиги жиҳатидан бўлинади.
Масалан, суғуртанинг рискли тури ичидан мол-мулк суғуртаси ва саломатлик суғурталарини алоҳида тоифага ажратиб кўрсатиш мумкин. Суғурта маҳсулотларининг ушбу турларини ҳам тор доирадаги суғурта эҳтиёжларини қондиришга қаратилган суғурта маҳсулотлари турларига ажратишимиз мумкин. Хусусан, мол-мулк суғуртаси тоифасини кўчмас мулк суғуртаси, автомобил суғуртаси, юк суғуртаси кабиларга бўлиш мумкин.
Ўз навбатида тор доирадаги эҳтиёжлар учун мўлжалланган суғурта маҳсулотларини янада кичик гуруҳларга ажратишимиз мумкин. Масалан, мол-мулк суғуртасида турар-жой суғуртаси, офислар суғуртаси ва саноат иншоотлари суғуртаси кабиларга бўлинади.
Ҳар бир суғурта компанияси ўзи таклиф этаётган хизматлар турлари ичида жуда кўп (баъзан бир неча ўн бирликда) маҳсулотлар тор доирадаги турларигаа эга бўлади. Суғурта эҳтиёжларининг барча турларини қондириш учун уларнинг миқдори ҳам анчагина бўлиши талаб этилади.
Уларнинг ҳар бири муайян бозорга ёки унинг йирик сегментига йўналтирилган асосий маркетинг бирлиги ҳисобланади. Ҳар бир жамланма ўз дизайнига эга бўлиб, савдо маркаси ва суғурта қилувчининг номи билан жавоб беради. Эҳтимолдаги мижоз суғурта қилувчининг вакилига суғурта шарномаси тузиш масаласида мурожаат этган чоғида, унга мавжуд суғурта маҳсулотлари жамланмалари доирасида танлов имкониятини берадилар.
Ҳар қандай суғурта маҳсулоти икки усулда-маркетинг ёндашуви асосида ва актуар техника нуқтаи назаридан ифодаланиши мумкин. Суғурта маҳсулотига маркетинг ёндашуви бу-унинг истеъмолчининг баҳолаш атамалари ва қизиқишлари орқали ифодаланиши бўлса, техник актуар ёндашуви эса, суғурта қилувчи томонидан берилаётган кафолатлар рўйхати, суғурта суммалари ва тарифлар, франшизлар ва шу кабилардан иборат.
Суғурта маҳсулотлари сотувни юксак даражада ўтказилишини таъминлаш учун, суғурта маҳсулоти истеъмолчи учун тушунарли бўлган ва унинг сотиб олинишини оқлайдиган бир ёки бир неча танлов вариантига эга бўлиши, рақобатчилар томонидан тақдим қилинаётган ҳудди шу турдаги маҳсулотларидан афзал бўлиши, ўхшаш турдаги маҳсулотлар орасида нархининг нисбатан пастлиги суғурта қилдирувчилар онгига етказилиши зарур.
Суғурта маҳсулотлари мажмуаси суғурта қилувчи тмонидан таклиф этилаётган хизмат турлари асосида ташкил қилинади. Суғурта маҳсулотлари нинг мажмуасини учта асосий турларга жаратишимиз мумкин. Масалан, қуйи, ўрта ва юқор қатламлар.
Қуйи қатлам-суғурта маҳсулотларининг асосини ташкил қилиб, содда ва хатарларни кенг миқёсда қопламайдиган оддий, арзон ва стандартлашган суғурта маҳсулотлари киритилади. Суғуртанинг мажбурий турида-қонунчиликда белгиланган энг кам суғурта қопламасидан иборат бўлади.
Тўлиқроқ суғурта қопламасига эга бўлган, суғурталанётган хатарлар бўйича суғурталанаётган хатарларни танлаш имкониятлари бериладиган, ўзгарувчан суғурта суммалари ва франшизлари мавжуд бўлган суғурта маҳсулотлари ўрта қатламга киритилади.
Юқори қатламга қимматбаҳо, юксак сифатли суғурта маҳсулотлари киради. Улар кўп миқдордаги кафолатларга и кенг қамровли хатар қопламасига, юқори суғурта суммасига ва мижознинг эҳтиёжларини тўлиқ ҳисобга олиш имкониятига эга бўлади.
Жозибадор суғурта маҳсулотлари ёрдамида истеъмолчининг диққат-эътиборини мазкур суғурта компаниясига қаратилади. Жозибадор суғурта маҳсулотлари қаторига автоуқаролик жавобгарлиги суғуртасини ва бошқа суғурта турларини киритиш мумкин. Транспорт воситаларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталашнинг мажбурийлик ҳарактери биринчи навбатда эҳтимолдаги мижознинг эътиборини ўзига тортади.
Реклама объекти бўлиб ишлаб чиқилиши режалаштирилаётган суғурта маҳсулотлари киради.
Режалаштирилаётган суғурта маҳсулотлари қаторига ҳали суғурта бозорига киритилмаган, аммо суғурта қилувчи фикригга кўра, истиқболда кенг тарқалиши мумкин бўлган маҳсулотлар киради. Суғурта маҳсулотларининг сифати муҳим аҳмият касб этади.
Суғурта маҳсулотининг сифати қуйидаги омиллар билан аниқланади:
-суғурта маҳсулотининг техник хусусиятлари-суғурта жавобгарлигининг кенг қамровлилиги, тақдим этилаётган асосий ва қўшимча хизматларнинг миқдори ва кўлами, суғурта маҳсулотининг баҳоси;
-суғурта қилдирувчи билан суғурталовчи ўртасидаги шерикчилик муносабатлари;
-суғурта шартномасининг шаффофлиги;
-шартномага бўйича хизмат кўрсатишнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши;
-суғурта даволарининг тез, сифатли ва адолатли ҳал этилиши;
-суғурта қилувчини шартноманинг ҳолати, тўловлар ва суғурта мукофотининг тўланиши тўгрисида ўз вақтида ва мунтазам равишда бохабар этиб бориш;
-суғурта ҳодисасини ҳал этилишига ёрдам берадиган қўшимча хизматларнинг мавжудлиги.
Мижозлар кўрсатилаётган асосий ва қўшимча хизмат турларидан ва суғурта ҳодисасини ҳал этиш натижалариданхулоса қилиб суғурта маҳсулоти тўғрисида муайян бир фикрга келадилар ва тегишли равишда суғурта маркасининг обрў-эътиборини ўз тасаввурларида шакллантирадилар.
Агар суғурта қилдирувчи суғурта қопламасига ҳажмидан, муаммони оператив ҳал этилишидан ҳамда кўрсатиладиган қўшимча хизматлардан (юридик маслаҳат, шикастланган мол-мулкни қайта тиклашга ёрдамдан) қаноатланса, суғурта қилдирувчилар суғурта шартномаси муддатини узайтириш ва таниш-билиш ва қариндошлар ўртасида суғурта компанияси ҳақида ижобий ахборот тарқатишга ҳам кўмаклашадилар.
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, суғурта маҳсулотининг сифатидан мамнун бўлган мижоз, ўзи ҳам ихтиёрий равишда ўртача уч-тўртта яқинларига ёки қариндошларига бу ҳқда гшапириб беради, мамнун бўлмаган мижоз эса ўз норзилигини камида ўн-ўн иккита одамга ошкор этади. Умуман, зарарнинг тез ва сифатли хал этилиши жуда аҳамиятли ҳисобланади. Чунки ҳудди ана шу босқичда суғурта қилувчи суғурта маҳсулотини сотишнинг бошланғич даври ҳисобланиб, унинг берган ваъдасини бажарилиш дақиқаси бошланади.
Суғурта маҳсулотининг сифати ҳамиша ҳам суғурталовчининг биринчи навбатдаги вазифаси бўлиб ҳисобланмаган. Аммоу бугунги кунда суғурта хизматининг нархи билан бир қаторда сифат масаласи ҳам суғурта қилувчининг бозордаги энг биринчи галдаги вазиалари қаторига кириб бормоқда. Суғурта маҳсулотининг сифати етарли даражада таъминлаш орқали, суғурта қилдирувчиларни қўшимча суғурта полисларини сотиб олишга ундаш мумкин.
Суғурта маҳсулотининг сифати суғурта компаниялари учун икки ҳисса аҳамиятга катта. Айрим суғурта ташкилотлари ўз суғурта хизматларини банк филиаллари тармоғи орқали сотадилар. Шу боис мижознинг суғурта маҳсулоти сифатидан қониқмаслиги суғурта қилувчини ҳам, унинг агенти бўлмиш банкни ҳам мавқейига икки ҳисса зарар келтириши мумкин.
Ҳар бир суғурта маҳсулотлари мажмуаси вақт ўтиши билан ўзгаради. Суғурта хизматларининг динамикаси суғурта қилувчининг у ёки бу маркетинг стратегиясига боғлиқ. Суғурта ташкилотлари томонидан таклиф қилинаётган суғурта маҳсулотлари йиғиндиси кенгайиши, торайиши, бутунлай йўқ бўлиб кетиши ёки бошқа суғурта турлари билан бирикиши мумкин. Суғурта хизматларининг турларини кенгайиши суғурта бозор сегментининг ўсишига, суғурталанувчи учун унинг аҳамияти ошганлигига, суғурта хизматларининг у ёки бу турига нисбатан бозордаги талабнинг ўзгаришига олиб келади.
Суғурта маҳсулотлари сонининг кўпайиши ёки сифатининг ошиши суғурталовчининг бозорни муайян сегментидаги улушини кўпайтиришга олиб келади. Янгиттан бозорни ёки сотув усулларини ўзлаштириаётган суғурталовчиларда суғурта хизматлари сони кам бўлиши мумкин. Бундан ташқари, бозор сегментининг торайганлиги, унинг даромадлилиги суғурталанувчиларнинг ўртача даромади пасайиши ёки рақобатнинг кучайиб кетганлиги ҳам суғурта хизматларини сонини торайишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатда суғурта маҳсулотлари сонини камайтириш ва соддалаштириш орқали энг кам даражага тушириб қўйилади. Шубҳасиз, суғурта маҳсулотлари пайдо бўлади ва янги суғурта маҳсулотларига йўл бериб, йўқ бўлиб кетади. Бу жараён суғурта маҳсулотининг амал қилиш даврийлигида ўз ифодасини топади.
Ҳозирги кунда суғурта бозорида рақобатнинг кучайиб бораётгани билан белгиланади. Биринчи навбатда бу суғуртанинг оммавий турларига, масалан юкларни суғурталаш, корхоналар мол-мулкини ва жисмоний шахсларнинг мулкини суғурталашга тегишлидир. Мижоз учун олиб бориладиган рақобат курашида суғурта компаниялари аввало истеъмолчига таклиф этилаётган суғурта маҳсулотининг хусусиятларини (сифат жиҳатларини) яхшилашдан фойдаланадилар. Суғурта маҳсулотининг сифати деганда бу ўринда унинг истеъмолбоп хусусиятлари назарда тутилмоқда.
Суғурта маҳсулотининг сифатини ташкил этувчи асосий хусусиятлари қаторига суғурта маҳсулотининг баҳоси (суғурта тарифи), суғурта ҳимоясига олинувчи рисклар, суғурта ташкилотининг жавобгарлиги шартлари, берилувчи франшизалар, имтиёзлар киритилади. Ривожланган малакатларнинг суғурта компаниялари ўз мижозларига бир турдаги рисклар учун бир хил баҳо таклиф қилиши баҳо омилини аҳмиятини оширмоқда. Маълумки, суғурта қилдирувчилар суғурта маҳсулотининг баҳосига жуда сезгир бўлади.
Суғурта маҳсулотининг баҳоси таркибан уч қисмдан ташкил топади: ишлаб чиқариш ҳаражатлари.ёки таннарх, ва суғурта қилувчи оладиган фойда меъёридан иборат бўлади. Суғурта захираларига ажратмалар, бош офис ва мазкур суғурта маҳсулотига тегишли агентлик тармоғини сақлаб туриш қиймати, шунингдек, маҳсулотни ўтказиш бўйича олиб борилган маркетинг хатти-ҳаракатларининг қиматлари таннарх таркибига киритилади.
Суғурта захиралари суғурта ҳодисаси вужудга келиши эҳтимолини ҳисоблаш орқали ҳисобланади. Суғурта захираларидан суғурта қопламасини тўлаш амалга оширилади. Фойда меъёри суғурта хизматлари баҳосига қўшимча сифатида молия бозори бўйича дромадлиликнинг ўртача меъёрига боғлиқдир. Фойда меъёри оширилиши ва пасайтирилиши суғурта маҳсулотининг бозор баҳосини тебранишига олиб келади.
Айрим ҳолатларда суғурта маҳсулотининг баҳоси таннархга нисбатан паст бўлиши мумкин. Суғурталовчилар суғурта бозорини эгаллаб олиш ва рақобатчиларни четлаштириш мақсадида суғурта маҳсулоти баҳосини имкониятидаги энг кам миқдордан ҳам пастроқ қилиб белгилаши мумкин. Суғурта маҳсулотларининг баҳосини таннархга нисбатан паст белгилаши бозорда унинг улуши кўпайиб боришига ва зарар миқдорининг ошишига олиб келади.
Суғурта хизматлари баҳосининг пасайтирилиши баҳо рақобати шароитида амалга оширилади. Суғурта маҳсулотларига бўлган баҳо ўз ҳаржатларини камайтириш имкониятлари асосида, ўтказиш тармоғини сегментлаштириш ва ихтисослаштириш орқали сарф-ҳаражатларни пасайтириш орқали ҳам таъминлаш мумкин. Айрим суғурта қилдирувчилар шартномаси бўйича суғурта мукофотининг одатдан ташқари паст эканлигин кўриб, суғурта маҳсулотининг сифатига шубъҳа билан қараши ҳам мумкин. Шу сабабли суғурта маҳсулотининг баҳоси қўлланилиши мумкин бўлган оқилона даржадан пасайиб кетмаслиги керак.
Суғурта маҳсулотининг баҳоси ниҳоятда қудратли омил ҳисобланади. Баҳонинг нотўғри қўлланилиши натижасида мижозлар бошқа суғурта компанияларига қочиб кетиши ҳам мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |