70-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини,моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
71-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
72-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. Мирзиёев Тошкент шаҳри, 2021 йил 23 ноябрь
11.3-Суғурта ташкилотларида маркетинг ва реклама, юридик маслаҳат ва бухгалтерия бўлим хизматларини ташкил этиш Режа 1. Суғурта маркетингининг иқтисодий моҳияти ва аҳамияти 2. Суғурта ташкилотларида рекламанинг объекти ва субъектлари
1. Суғурта маркетингининг иқтисодий моҳияти ва аҳамияти Суғурта маркетинги суғурталовчи ва суғурталанувчининг ўзаро манфаатлари ва эҳтиёжларини ҳисобга олишга йўналтирилган муносабатлар тизимидир. Суғурта маркетинги деганда кўпинча суғурта қилувчи томонидан истеъмолчининг эҳтиёжларини имкон қадар тўла қондириш орқали фойдани максималлаштириш тушунилади. Суғурта маркетингини бундай ифодалаш бир мунча тор бўлсада, бугунги кунда кенг тарқалган ва асосий таъриф бўлиб ҳисобланади.
Суғурта маркетинги умумий маркетинг каби ўз ичига қуйидагиларни олади:
-бозорни ва ўз суғурта портфелини тадқиқ этиб бориш;
-суғурта маҳсулотлари (хизматлари) га бўлган талабни ишлаб чиқиш;
-суғурта маҳсулотларини бозорга олиб чиқиш.
Бозорни тадқиқ қилиш бу-эҳтимолдаги мижозлар гуруҳларидан суғурта хизматига жалб этилган тақдирда суғурта қилувчига энг кўп фойда келтириши мумкин бўлганларини топиш нуқтаи назаридан ўрганишдан иборат. Суғурта бозорини ўрганиш бу бозорни табақалаштирилишини, яъни мақсадга мувофиқ табақаларни ажратиб олинишини кўзда тутади ва эҳтимолдаги мижозларнинг қуйида келтирилган хусусиятларини ҳисобга олиш орқали амалга оширилади.
-мижозларнинг суғуртага эҳтиёжлари;
-жуғрофий ва ижтимоий-сиёсий тақсимланиши;
-истеъмолчиларнинг тўлов қобилияти;
-суғурта маҳсулотидан фойдаланишга рағбат уйғотиш мақсадида мижозларга реклама ёки бошқа воситалар орқали таъсир кўрсатиш имкониятлари;
-мижозларни компанияга жалб этиш қиймати;
-мижозларнинг суғурта эҳтиёжлари ва қизиқишлари эволютсиясининг йўналишлари;
-суғурта бозоридаги рақобатнинг ва рақобатчиларнинг эҳтимолдаги хатти-ҳаракатлари;
-суғурталанувчиларнинг турига кўра суғурта ҳолати вужудга келиши хатарлилиги даражасини баҳолаш;
-эҳтимолдаги суғурталанувчиларнинг турли тоифаси учун суғурта ҳолатининг ўртача қийматини баҳолаш.
Суғурта портфелини тадқиқ этиш бу – суғурта ҳолатлари вужудга келиши эҳтимолларини таҳлил қилиш ва мижозларнинг турли хусусиятларига: жуғрофий жойлашуви, касб-кори, фаолият тури, жинси, ёши, суғурталанаётган мол-мулк ёки бошқа бойликлар устидаги хатарнинг хусусиятига боғлиқ равишда компания учун ана шу суғурта ҳолатлари қийматини ҳисоблашдан иборатдир.
Суғурта маҳсулотларига бўлган талабни ишлаб чиқиш бу - ана шу маҳсулотнинг суғурталанувчилар манфаатларини энг кўп даражада қаноатлантирадиган ва истеъмолчилик қизиқишларига суғурта маҳсулотини ташкил этиш жиҳатидан мос келадиган хусусиятларини аниқлаш жараёнидир. Бунинг ичига қуйидагилар киради:
-суғурталаш учун қабул қилинаётган манфаатлар (суғурта объектлари);
-суғурта хатарлари (суғуртанинг қопланиши);
-суғурта маҳсулотининг нархи;
-суғурталовчи томонидан зарарни қоплашдан ташқари тақдим этиладиган қўшимча хизматлар (юридик хизмат, талофатга учраган мол-мулкни таъмирлаш ва ҳ.к.)
-суғурта шартномаси амал қилган муддатда мижозга кўрсатиладиган хизматнинг тўлалиги ва сифати.
Суғурта маҳсулотларини бозорга олиб чиқиш (коммерсиализатсиялаш) қуйидагилардан иборат:
-мавжуд суғурта маҳсулотлари ва уларнинг ижобий хусусиятлари тўғрисида эҳтимолдаги истеъмолчиларни бохабар этиш, эҳтимолдаги суғурталанувчини суғурта қопламасини сотиб олиш зарурлигига ишонтириш (суғурта маҳсулотининг мақсадли рекламаси);
-суғурта маҳсулоти сотилишини бутун суғурта компанияси тўғрисидаги тасаввур ва обрўсини ошириш орқали рағбатлантириш (суғурта қилувчининг имиж рекламаси);
-энг самарали сотувни таъмин этадиган суғурта маҳсулотини етказиб бериш тизимини яратиш;
-суғурта қилувчилар учун имтёзлар, суғурта маҳсулоти сотувчилари учун мукофотлар тизимини жорий этиш, сотув ўтказилаётган жойда танловлар, лотереялар, реклама ўтказиш орқали суғурта маҳсулотини ўтказишни рағбатлантириш.
Суғурта ишида маркетинг ўтказишнинг пировард мақсадини қисқача қилиб қуйидаги таъриф билан ифодалаш мумкин: “Шундай суғурталанувчиларни топиш зарурки, улар компанияга ўзларини жалб этиш учун ва мавжуд суғурта эҳтиёжларини қондириш учун қилинган сарф-ҳаражатдан кўпроқ наф келтирсинлар. Бу мижознинг кўнглини топа билиш санъатидирки, ундан бир вақтнинг ўзида суғурта компанияси хўжайинларини ҳам қаноатлантира билиш шарт”.
Шу сабабли, суғурта соҳасидаги маркетингда мавжуд ва эҳтимолдаги суғурта бозорининг (мижозларнинг) таҳлилига суянилмас экан, самарага эришиш қийин, яъни суғурта маркетинги асосан мижозларнинг ва бозорнинг даромадлилигини олдиндан таҳлил қилишга, уларни жалб эта билиш ва сақлаб қолиш қобилиятига боғлиқ.
Ҳозирги замон иқтисодиётида суғурта маркетинги корхонани бошқариш амалиётларини максимал даражада соддалаштириш ва унинг бозорга, бозор талабларига мослашувини оширишга қаратилган Бу ўзгаришлар суғурта қилувчининг истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини эътиборга олишига кетадиган вақтини қисқартиришга, нархларни пасайтиришга, маҳсулотнинг ва истеъмолчига хизмат кўрсатишнинг сифатини оширишга йўналтирилади. Айни вақтда, замонавий маркетинг-манфаатлари бир-бирига зид бўлган турли гуруҳларнинг манфаатларини уйғунлаштиришдир.
Компания эгалари ўзлари олаётган фойда миқдорини оширишга интиладилар, бунга эса суғурта маҳсулоти нархини ошириш орқали, яъни суғурталанувчи ҳисобидан, шунингдек компания фаолияти учун ҳаражатларни (ходимларнинг иш ҳақи ва ишни ташкил этиш ҳаражатларини) қисқартириш ҳисобига эриши мумкин. Мижозлар эса, аксинча, суғурта компанияларининг даромадлилигини тушириш ва ҳаражатларни камайтириш ҳисобига нархларнинг пасайтирилишини зарур деб ҳисоблайдилар.
Суғурта маркетингининг вазифаси суғурта қилувчининг даромадига зарар этмайдиган ҳолда ана шу қарама-қаршиликни камайтиришдан, суғурталанувчиларга зарур турдаги ва сифатли хизматларни тақдим этишдан иборат. Бироқ ўз пули ҳисобига имкон қадар кўпроқ хизмат кўрсатилишини хохловчи суғурталанувчиларнинг талабчанлиги кучайиб бораётгани сабабли кейинги пайтда бунга эришиш тобора қийин кечмоқда. 35Шундай бўлсада, шуни ишонч билан айтиш мумкинки, маркетинг бу-суғурта соҳасида Парето мезони бўйича ресурсларни оптимал тақсимлашга эришиш воситасидир.
Бу мезоннинг моҳияти қуйидаги формулада ифодаланади: суғурта қилувчи ва суғурталанувчи ўртасидаги муносабатларни ташкил этишнинг бирон вариантининг устиворлиги, унинг барча кўрсаткичлари жиҳатидан бошқа вариантдагидан ёмонроқ эмаслиги ва ҳеч бўлмаганда битта кўрсаткичи жиҳатидан яхшироқ эканлигидадир.
Оптимал вариант деб, ундан бошқа яхшироғи бўлмаган вариантга айтилади. Парето бўйича оптималлик тушунчаси “ресурсларни исроф қилиш-ножоз, чунки исрофга йўл қўйилмаса, шу ҳисобдан кимгадир яхшилик қилиш мумкин”, деган ғоядан иборат. Парерто бўйича ресурларнинг оптимал тақсимланганганлиги шуки, бу ҳолда ҳеч ким бирон томонга зиён этказмай туриб аҳволни тузата олмайди. Суғурта қилувчи ва суғурталанувчи муносабатлари тизимида бундай ҳолат суғурта компанияси самарадорлигини оширишнинг барча имкониятларидан фойдаланиб бўлинганда вужудга келади. Бу ҳолда хизмат кўрсатишнинг тўлалигига ва сифатлилигига фақат суғурта қилувчининг даромадлилигини камайтириш эвазига эришиш мумкин.
Парето бўйича оптимал вазият ҳолатида суғурта қилувчи – суғурталанувчи тизимида ресурларни зарур бўлмаган мақсадларга исроф қилинишига йўл қўйилмайди. Жамият ким учун ва қандай тарзда ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш масаласини ҳал этганидан кейин ҳам ҳеч бўлмаганда битта қатнашчининг аҳволини бошқа ҳеч кимга зиён этказмаган ҳолда яхшилаш имконияти бўлса, демак ресурсларни исроф қилиш ҳолати содир этилаётган экан. Шу сабабли, суғурта қилувчи ва суғурталанувчи муносабатлари маркентингини Парето бўйича оптимал даражада шакллантирилганда ташкилий жиҳатдан ва нархлар жиҳатидан шундай нуқталарни танлашга эришиладики, бунда ҳар икки томон учун ҳам максимал самарага эришув таъминлайди.
Парето бўйича оптималлик муайян бир вазиятда жамият ресурслар исроф этиляптими ёки исроф этилмаяптими эканлигини намоён этиб беради. Аммо бу кўрсаткич суғурта қилувчи-суғурталанувчи тизимида ресурсларни қай тарзда тақсимлаш керак деган масалани ҳал этиб бермайди, чунки у уч асосий иқтисодий масаладан фақат иккитасини, яъни нима ишлаб чиқариш ва қандай ишлаб чиқариш керак деган саволларни қамраб олади.
Энг қийин савол-суғурта қилувчи ва суғурталанувчи муносабатлари тизимида мавжуд бўлган ким учун ишлаб чиқариш керак ва қизиқишларни (молиявий ресурсларни) қай тарзда тақсимлаш лозим деган масалаларга жавоб четда қолиб кетади. Ҳатто вазият ниҳоятда тенгсиз бўлган ҳолатларда ҳам, яъни айрим тоифадаги суғурта қилувчиларнинг манфаатлари маҳсулот истеъмолчиларининг ёки бошқа турдаги бозор субъектларининг манфаатларини тўлиғича поймол этадиган ҳолатларда ҳам, ресурсларни тўғри тақсимлаш мумкин.
Суғурта амалиётларининг аҳамияти ошган ва мамлакат иқтисодиёти барқарорлигини таъминлаш учун суғурта ишини ривожлантириш ёки бошқа мақсадларга эришиш зарурати туғилган пайтда, суғуртанинг меъёрий рентабеллигини ошириш мумкин бўлади, яъни бу кўрсаткични иқтисодиётнинг молиявий тармоғи бўйича капитал қўйилмаларининг ўртача рентабеллиги кўрастикичидан бироз юқори коэффициент билан ўрнатилади. Бу коэффициентнинг миқдори тегишли даврда суғуртани ривожлантириш аҳамиятига мос бўлади.