2-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
ПАХТАНИНГ НАМЛИГИНИ АНИҚЛАШ
Ишнинг мақсади:
Намлик ва уни аниқлаш усулларини ўрганиш. Пахта таркибидаги намлик аниқлаш.
Топшириқлар:
1.Пахта таркибидаги намлик тўғрисида маълумот беринг.
2.Пахта таркибидаги намликни аниқлаш усулларини баён етинг.
3.УСХ-1 ва ВХС-М1 АК-2 ускуналарининг ишлаш тартиби билан танишиб, чизмасини чизинг.
Ишни бажариш тартиби:
Намлик ҳақида тушунчага ега бўлиб, пахтани намлигини аниқловчи УСХ-1 ва ВХС-М1 АК-2 приборларида синов ўтказинг.
Пахтанинг намлиги бир қанча омиллар билан белгиланиб, у терим давридаги об-ҳаво шароити, даланинг машина теримига ҳозирланганлиги, пахтанинг очилиши ва бошқа омиллар таъсир этади. Намлик пахтанинг ташқи ва технологик сифатидаги қимматига таъсир этувчи асосий омил ҳисобланади. Пахта тозалаш корхоналарида терилган пахтани бир вақтнинг ўзида қайта ишлаш имконияти йўқлиги туфайли уни узоқ муддат сақлашга тўғри келади. Намлиги юқори пахта сақлаш даврида ўз-ўзидан қизиши оқибатида чигитли пахта сифат кўрсаткичларини пасайишига олиб келади, яъни унинг толасининг пишиқлигини, чигитининг ёғлилигини камайтиради, ташқи кўринишини ўзгартиради. Қайта ишлаш жараёнида эса технологик машиналарнинг бир маромда ишлашини қийинлаштиради ва маҳсулот сифатини кескин пасайтиради.
Ҳақиқий намлик - бу айни пайтдаги намлик бўлиб, маълум шароитда қолган материалнинг (пахтанинг) ўзидан чиқарадиган дастлабки сув ҳажмининг фоизли (%) белгилаш нуқтасидир.
Белгиланган асосий намлик - бу шартли намлик бўлиб, андоза ва техник шароитларда кўрсатилган қоида ҳисобланади, у чигитли пахтага қўйилган техник талаблардир.
Чигитли пахта ва пахта маҳсулотларини намлигини тезкор усулда аниқлаш учун пахта тозалаш корхоналари ва тайёрлов масканлари лабораторияларига ўрнатиладиган УСХ-1 ёки ВХС-М1 термонамўлчагич асбобларида фойдаланилади (15-расм).
УСХ-1 ускунаси асоси (10), қиздириш мосламасидан (4) асос (3) ва пружина (11)дан иборат. Термонамўлчагичнинг олди томонидаги юқори панелига «қуритиш» (5), «тайёр» (6) сигнал чироқчалари, «юргизиш» (7) ва «тўхташи» (8) тугмалари, «тумблер» (9), чироқча (1) ва «сақлагич» (11) лар жойлашган. Улардан пастроқда устки ва остки қиздириш мосламаларининг температурасини белгилаган даражада (19520С) сақлайдиган КВМ-503 типдаги иккита потенсиометр (9) жойлашган.
УСХ-1 намўлчагич асбобида синов ўтказиш учун 40 г ҳажмдаги ўртача намуна олинади: агар намуна намлиги 20% дан юқори бўлса, 40 г дан иккита олинади.
УСХ-1 термонамўлчагич асбобида синов ўтказишда иситиш юзаларининг ишчи ҳарорати 195+2 С0 да бўлади.УСХ-1 термонамўлчагич асбобида синаб кўришга олинган 40г вазндаги чигитли пахта алюмин қоришмасидан тайёрланган плитага бир текисда ёйилади ва асбобнинг дастаги ёпилади. Сўнгра “қуритиш” деган тугмача босилади, шундан сўнг «4» дақиқаю 45 сониядан сўнг прибор огоҳлантирувчи овоз беради ва «5» дақиқа ўтгач, қуритиш вақти тугади деб огоҳлантириб “Қуритиш “ лампаси ўчади. Шундан кейин асбобни очиб чигитли пахта алоҳида идишга солинади. Қуритилган намуна тезлик билан идишдан олиниб, 0,01 аниқликдаги ВЛКТ-500 русумли электрон тарозида тартиб массаси аниқлади.
14-расм. УСХ-1 белгили термонамўлчагич.
1-тумблер, 2-лампочка, сақлагич, 3-қиздириш мосламаси, 4-қиздириш мосламаси, 5-юргизиш тугмаси, 6-қуритиш сигнал лампаси, 7-тайёр сигнал лампаси, 8-тўхтатиш тугмаси,
9-потенсиометр, 10-асос, 11-пружина, 12-асос.
Пахтанинг намлигини ВХС-М1 термонамўлчагичида ҳам аниқланади. Бу асбобнинг ишлаш тартиби юқорида баён қилинган УСХ-1 термонамўлчагич асбобининг ишлаш тартиби билан бир хил.
ВХС-М1 термонамўлчагичнинг техник характеристикаси
Кўрсаткичлар
|
Кўрсаткич миқдори
|
Қуритиш услуби
|
Контактли
|
Иситиш юзаларининг ишчи ҳарорати
|
195
|
Ўрта иситиш сиртларидаги ҳароратнинг номинал қийматидан рухсат этилган ўзгариши
|
+2
|
Ишчи режимга (қизишга) чиқиш муддати, мин да (кўпи билан)
|
35(40)
|
Қуритишнинг камераси иситиш юзалари (плиталар)орасидаги тирқиш, мин
|
3.6дан 4.1гача
(3.6-4.1)
|
Қуритиш вақтини ҳисоблашдаги ҳатолик, фоиздан кўп эмас
|
±3(±3)
|
Қуритишнинг тугаганлиги ҳақида огоҳлантириш сигналини бериш муддати, С
|
8-15(10-16)
|
Намуна бўлган ҳолда қуритиш қопқоғини ёпиш кучи, Н(кўпи билан)
|
200(200±20)
|
Фойдаланишда ишлатиш шартлари:
атрофдаги ҳаво ҳарорати, 0С
нисбий намлик,%
бир фазали ўзгарувчан ток занжирдаги кучланиш, В
талаб қилинадиган қувват, В (дан кўп эмас)
ўлчанадиган намлик чегараси, фоиз
|
10 дан 35 гача (5-40)
30 дан 70 гача(30-80)
( )
1800(1800)
5 дан 75 гача (5-75)
|
Намунасининг массаси, г:
Чигитли пахта
пахта толаси ва момиғи
чигит
|
40(40)
20(20)
50(50)
|
Намуналарни қуритиш муддати, мин:
чигитли пахта
пахта толаси ва момиғи
чигит
|
5(5)
3(-)
4(4)
|
Қуритиш қурилмасининг ўлчамлари, мм да (кўпи билан):
қуритиш камераси (плитаси)
бошқариш блоки
|
430*450*240
(530*530*490)
125*450*240
(530*460250)
|
Қуритиш қурилмасининг массаси, кг (кўпи билан):
қурутиш камераси
бошқариш камераси
|
32(40)
8(15)
|
15-расм. ВХС-М1 термонамўлчагич ускунасининг умумий
кўриниши ва схемаси.
Пахта намлиги қуйидаги формула билан ҳисобланади:
бу ерда:мн- намунанинг қуритилмасдан олдинги вазни, 40 гр; мқ- намунанинг қуритилгандан кейинги вазни, г; 0,6- ускунанинг хатолик коэффициенти; В- пахтанинг ҳақиқий намлиги,%.
Чигитнинг намлиги қуйидаги формула орқали аниқланади:
бу ерда: мн- чигитнинг қуритилгунча бўлган вазни 50 гр; мқ-олинган намунанинг қуритилгандан кейинги вазни, гр; 0,5-ускунанинг хатолик коэффициенти; В- чигитнинг ҳақиқий намлиги,%.
Толанинг намлигини қуйидаги формула билан аниқланиди:
бу ерда: мн-намунанинг толанинг қуритилгунча бўлган вазни 20 гр; мқ- олинган намунанинг қуритилгандан кейинги вазни, г; 0,4-ускунанинг тола учун хатолик коэффициенти; В- чигитнинг ҳақиқий намлиги,%.
Агар синов қайта-қайта ўтказилса, унда чигитли пахтанинг намлиги УСХ-1 асбобида қуритилгач, ўртача намунанинг бир қанчаси (2,3,...,5) ҳисобидан аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |