Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – технология институти


Тўқимачилик толаларининг микроскоп остидаги тузилиши



Download 12,4 Mb.
bet4/66
Sana18.07.2022
Hajmi12,4 Mb.
#818772
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
Teks.mat.4u-au-29u-20 лаборатория 2021

Тўқимачилик толаларининг микроскоп остидаги тузилиши
Пахта толасини микроскопдан қаралганда найча кўринишда бўлади. Пишган толаларда найчасининг девори қалинроқ бўлади. Бунга сабаб шуки, тола етилган сари унинг ички деворига протоплазма билан тўлган каналдан янги-янги қатламлар қўшилади ва қатламларни ҳосил қиладиган целлюлоза молекулалари чўзиқ шаклда жойлашади. Бундай молекулалар гуруҳи толанинг бўйига нисбатан 30-40° бурчак остида ётадиган бурамларни ҳосил қилади.











ўта пишган пахта толаси

пишган
пахта толаси

хом (пишмаган) пахта толаси

каноп ва зиғирнинг
комплекс толаси

каноп ва зиғирнинг
элементар тола

3-расм.Ўсимликлардан олинувчи толаларнинг тузилиши.




4-расм.Пахта толасининг микроскоп остидаги кўриниши.
а,б-пишмаган тола; в,г,д-пишган тола; е-ўта пишган тола
Найча девори қалинлашган сари толанинг пишиқлиги, қайшқоқлиги ошади. Пишганлик даражаси ҳар хил бўлган толаларнинг сиртидаги бурамалари ҳам ҳар хил бўлади.
Пишмаган толаларнинг кўндаланг кесими тасма, ўртача пишганлариники еса ловия, пишган толаларники эллипс ёки баъзида доира кўринишида бўлади.
Зиғир - танҳо толаларнинг учи ўткир урчуқсимон кўндаланг кесими нотекис кўп бурчакли бўлади.
Техник толалар - танҳо толаларнинг бирлашган дастасидан иборат бўлиб, улар ўзаро бир-бирига пектин ва лигнин моддалари билан ёпишган бўлади.

5-расм.Каноп ва зиғир толаларининг микроскоп остидаги кўриниши.


Жун - тўрт турга бўлинади: тивит, ўтиш тола, ўзакли тола, ўлик тола.
Тивит - ингичка, буралган толаси икки қатламдан иборат: ташқи тузилиши - тангасимон қатлам, ичкиси еса оқсил кератиндан ташкил топган қобиғдан иборат. Кўндаланг кесими доира кўринишида бўлади.
Оралиқ тола - тивитдан йўғонроқ, унинг тузилишида тангасимон ва қобиқ қатламидан ташқари ўрта қисмида учинчи қувур қатлами ҳам бор. қувур толанинг узунлиги бўйича эмас, балки баъзи бир қисқа жойларда узуқ-узуқ ҳолда учраши мумкин.

тивит оралиқ ўзак ўлик

6-расм.Жун толасининг бўйлама кесими тузилишини микроскоп остидаги кўриниши.


Ўзак тола - анча йўғонроқ ва дағал бўлади. Бурамлари деярли бўлмайди. Ўзак қатламли бутун узунлиги бўйича жойлашади.
Ўлик тола - қалин, дағал, мустаҳкамлиги кам бўлиб, унинг кўндаланг кесим юзи эллипс кўринишда бўлиб, деярли қувурдан иборат.
Ипак - пиллани чувиш натижасида олинадиган ингичка ипдир. Агар пилла ипини микроскоп остида қаралса, бир-бирига яқин жойлашган иккита танҳо толалардан ташкил топганлиги кўринади. Ипак толасининг таркиби фиброин (75%) ва ёпишқоқ серицин (15%) моддаларидан ташкил топган. Толанинг кўндаланг кесими эса иккита учбурчаксимон шаклда бўлади.

7-расм.Ипак толасининг микроскоп остидаги кўриниши.

10-расм.Асбест (тошпахта) толасининг микроскоп остидаги кўриниши.
Вискоза толаси-узунасига бўйлама чизиқлари бўлган цилиндр шаклидадир. Кўндаланг кесимининг сирти нотекис қирралардан ташкил топган. Бундай тузилиш вискоза еритмасининг бир вақтда қотмаслигидан ҳосил бўлади.
Ацетат толаси - тузилиши жиҳатидан нисбатан текис бўлиб узунасига битта ёки иккита ботиқ чизиқ бўлади. Бундай тузилиш унинг еритмасидан тола ҳосил қилиш жараёнидаги асетоннинг парланишдан ҳосил бўлади.

12-расм.Сунъий толаларнинг микроскоп остидаги кўриниши.


13-расм.Синтетик толаларнинг микроскоп остидаги кўриниши.


Синтетик тола - кўндаланг кесим юзаси ҳар-хил кўринишда бўлади. Устки қатлами силлиқ, толанинг кўндаланг тузилиши ҳар хил кўринишда бўлади (айлана, эллипс, нотўғри геометрик шакл).

















1

2

3

4

5

6

7

8

14-расм.Тўқимачилик толаларининг микроскоп остидаги кўриниши.
1-дағал жун; 2-сифатли жун; 3-алпак жуни; 4-кашемир жуни; 5-ипак; 6-зиғир; 7-пахта; 8-полиэстер.



Download 12,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish