Фаннинг предмети ва мазмуни:-талабаларга маҳсулот сифатини баҳолашнинг назарий асослари, асосий тушунчалари, сифатни баҳолаш услубларини ўргатиш билан бир қаторда амалиётга татбиқ этиш кўникмасини ҳосил қилишда назарий ва амалий томонларини ўрганишга йўналтирилган.
Фанни ўқитишдан мақсад - тўқимачилик материалларининг тузилиши, олиниши ва хусусиятларини аниқлаш услуб ва воситалари орқали тегишли стандартлар бўйича сифатига баҳо беришни ўргатади.
Фанни вазифаси - тўқимачилик тола, ип, газлама ва тайёр маҳсулотларнинг олиниши, уларнинг ассортименти, тузилиши ва хусусиятларини ўрганиш, замонавий асбоб-ускуналар ёрдамида физик-механик хоссаларини аниқлаш, маҳсулотни қайта ишланиш жараёнида сифатини ўзгариши ҳақида, олинган синов натижаларини стандартлар талабларига асосан уларни баҳолаш қоидаларини ўрганиш, илмий текшириш ишларни амалга оширишга кўникма ҳосил қилишдир.
1-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
ТЎҚИМАЧИЛИК ТОЛАЛАРИНИНГ ТУЗИЛИШИНИ МИКРОСКОП ОСТИДА ТЕКШИРИШ
Ишнинг мақсади:
Микроскоп тузилиши ва унинг ёрдамида тола турларини тадқиқ қилишни ўрганиш.
Топшириқлар:
1.Микроскоп тузилиши ва ундан фойдаланиш услуби билан танишилсин;
2.Микроскоп тузилишини қисқача ёзилсин;
3.Микроскоп орқали қараб, табиий ва кимёвий толаларнинг кўндаланг ва бўйлама кўриниши чизилсин.
Ишни бажариш тартиби:
1.Микроскоп ишчи ҳолатга келтирилади ва намуналардан препарат тайёрланади.
2. Навбатма-навбат намуналар микроскоп столчасига жойлаштирилиб, уларнинг тасвири кўрилади ва аудитория доскасига чизилади.
Тўқимачилик толаларнинг тузилишини ўрганишда ҳозирги кунда биологик, оптик ва электрон микроскоплардан фойдаланилмоқда. Ҳозирги кунга келиб, қуйидаги маркали микроскоплар мавжуд: МБУ, МБУ-1, МБУ-10, МБС-10, МБС-10, МКС-1, МЕТ-3, МИК-15, МС-300 ва қутбланган МП-2, МП-6 ва бошқалар киради. Кўпинча М-10 ва МБУ микроскоплари қўлланилади.
1-расм. Биологик-МБУ-1 ва оптик МЕТ 3М микроскопларининг шакли.
1-асос; 2-шарнир; 3-штатив; 4-кичик мурват; 5-катта муруват; 6-тубус; 7-окуляр; 8-объектив; 9-намуна столчаси; 10-препарат юргизгичи; 11-кўзгу; 12-конденсор; 13-диафрагма.
МБУ-1 ва М-10 микроскоплар қуйидаги тузилишга егадир: таглик 1, шарнир 2 ёрдамида штатив 3 га боғланган. Объектив 8 револвер қурилмасига жойланган бўлиб, унда учта ёки тўртта уя бўлади, натижада микроскопнинг катталаштириш қийматини ҳоҳлаган даражада ўзгартириб олишимиз мумкин. Столчанинг 9 ўртаси айлана шаклдаги тешикдан иборат. Кўзгуга ёруғлик тушириб, шу тешик орқали объективга узатилади. Столчада мослама юргизгич 10 қўйилган бўлиб, унинг асосий вазифаси намунани ҳаракатга келтиришдир. Стол тагида конденсор 12 билан биргаликда кўзгу 11 ва диафрагма 13 ўрнатилган. Катта мурват 5 ёрдамида тубус 6 пастга ва юқорига ҳаракатланади ва у орқали намуна аниқ кўриладиган ҳолатга келтирилади. Кичик мурувват 4 еса намунани тиниқ кўрсатиш учун хизмат қилади. Микроскоп шундай ҳолатда стол устига жойлаштирилиши керакки, ундаги кўзгуга ёруғлик тўлиқ тушсин. Шарнир ва штатив 3 ёрдамида тубусни қулай вазиятга келтириб олиш мумкин.
|
|
|
|
асос
|
шарнир ва штатив
|
тубус
|
окуляр
|
|
|
|
|
объектив
|
препарат столчаси ва кўзгу
|
катта ва кичик мурувват
|
кондесор ва диафрагма
|
2-расм. Микроскопнинг асосий қисмлари.
Тайёрланган намуна препарат остига тахтланиб, микроскоп столчасига жойлаштирилади ва тасвирни кўриш учун окуляр қисмидан фойдаланамиз. Кўриш майдонига ёруғликнинг тўла тушиши кўзгуни ҳаракатлантириш ҳисобига таминланади.
Препарат тайёрлаш тартиби
Тола намуналаридан фойдаланиб препарат тайёрлашда дастлаб толалар таралади шундан сўнг, махсус тахтачага биринчи қисм ойначаси жойлаштирилиб, унинг устига махсус қисқич ёрдамида таралган толалар бир текисда қилиб тахтланади ва иккинчи бўлак ойнача толалар устига жойлаштирилиб препарат намунаси ҳосил қилинади. Препарат микроскоп остига қўйилиб текширилади. Ундан олдин, препаратнинг устки ва остки ойначалари тоза мато ёрдамида тозалаб артилади сўнг, остки ойнача устига сув ёки глисерин томизилади. Томчига кам миқдорда тола жойлаштирилиб, игна ёрдамида уларни бир-биридан ажратамиз. Толалар яхши намланган бўлиши шарт, акс ҳолда толалар ойнага яхши ёпишмасдан қолиши мумкин. Сўнг устки ойначани беркитиб, тайёр бўлган мосламани микроскоп столчасига жойлаштирамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |