8-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
ПАХТА ТОЛАСИ МУСТАҲКАМЛИГИНИ АНИҚЛАШ
Ишнинг мақсади:
ДШ-3М асбобида ёрдамида пахта толасини мустаҳкамлигини аниқлашни ўрганиш.
Топшириқлар:
1. Қуйидаги келтирилган тушунчаларнинг таърифлари ёзилсин:
Pм - толанинг узулишидаги мутлоқ мустаҳкамлиги, сН;
Рн- толанинг узулишдаги нисбий мустаҳкамлиги, сН/текс.
2. Пахта толасининг мустаҳкамлигини ДШ-3М ускунасида аниқлаш усули ёзилсин ва ускунанинг шакли чизилсин.
Ишни бажариш тартиби:
Бир чети текис қилиб толадан намуна тайёрланади. Тайёрланган намуна 10 та тарамчага бўлинади. Сўнг, ҳар бир тарамча ДШ-3М асбобида узилади. Узилган толалар дастасининг оғирлиги тортилиб, олинган натижалар жадвалга ёзилади.
Толанинг мустаҳкамлиги Рм -деб бир дона толанинг узулишигача кўтара оладиган (сН ёки гк лардаги) энг катта юк миқдорига айтилади. Толанинг нисбий мустаҳкамлиги Рн -деб толанинг чизиқли зичлик бирлигига тўғри келадиган (сН/текс ёки гк/текс) узилиш кучига айтилади.
Пахта толасининг мустаҳкамлигини ДШ-3М туридаги динамометр асбобида аниқланди. Якуний пилтадан массаси 50-60 мг бўлган намуна олиниб, бир учи текис қилиб тарам тайёрланади. Тарамдан 16 мм.дан калта бўлган толалар тараб олиб ташланади. Намунанинг текис томонидан 8-10 мм оралиқда ранг билан белгилаб қўйилади. Тайёрланган намуна тахминан 10 та бўлакка бўлинади, шунда ҳар бир тола узилишда иштирок этиши керак бўлади. Ҳар бир бўлак юқори қисқичга белгиси бўйича маҳкамланишидан олдин, толалар текисланади. Толанинг иккинчи учи эса пастки қисқичга маҳкамланади.
31-расм.ДШ-3М ускунасининг шакли.
1-даража кўрсаткич; 2- маятник; 3- шток; 4-пастки қисқич; 5-тола дастаси;
6-юқори қисқич; 7-эгилувчан пўлат тасма;8-сектор.
Қисқичлар орасидаги масофа 3 мм, пастки қисқичнинг тушиш тезлиги 300±15 мм/мин. Сўнгра узилган толалар дастасини иккала қисқичдан олиб, массаси (м) торсион тарозида аниқланади.
6-жадвал.
Т/ р
|
Тарамча толаларнинг мустаҳкамлиги, сН
|
Тарамчадаги толаларнинг оғирлиги, мг
|
Тарамчадаги толалар сони
|
Битта толанинг мустаҳкамлиги, сН
|
1
|
|
|
|
|
2
|
|
|
|
|
3
|
|
|
|
|
4
|
|
|
|
|
5
|
|
|
|
|
6
|
|
|
|
|
7
|
|
|
|
|
8
|
|
|
|
|
9
|
|
|
|
|
10
|
|
|
|
|
Юқоридаги жадвал натижаларига асосан қуйидаги ҳисоблар бажарилади. Битта толанинг мустаҳкамлиги қуйидаги тенглама билан ҳисоблаб топилади:
ёки
бу ерда: - бир гуруҳ толанинг мустаҳкамлиги, сН; - толалар сони. ҳар бир тўда толанинг мустаҳкамлиги, сН; ҳар бир тўдадаги толалар сони.
Тўдадаги толалар сони қуйидаги формула билан аниқланади.
бу ерда : ҳар бир узилган тўда толанинг массаси, мг; - 1 мг даги толалар сони (олдинги амалий ишдан олинади).
Битта толанинг ўртача мустаҳкамлиги қуйидаги тенглама асосида топилади:
;сН;
Толаларнинг узилишидаги кучнинг ҳақиқий миқдори қуйидаги тенглама билан ҳисобланади:
, сН
бу ерда: 0,675-бир вақтнинг ўзида узилувчи толаларнинг улушини белгиловчи коэффициент.
Толаларнинг нисбий мустаҳкамлиги қуйидаги тенглама билан ҳисобланади:
, сН/текс;
бу ерда: Т-толанинг йўғонлиги-чизиқли зичлиги, текс (толанинг чизиқий зичлиги олдинги лабораториядан олинади).
O’zDst 604-2016 стандарт талаби бўйича нисбий мустаҳкамлик қийматлари асосида пахта толасининг I, II навлари учун толанинг типлари аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |