Ҳосилдор. Ўзбекистон дончилик илмий текшириш институти («Дон» илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси)нинг селекцион нави.
Муаллифлар: Ковалев А.И. Гайбуллаев С.Г. Хайтбаев А, Ковалев Ю.А, Эшмирзаев К.Э, Удачин Р.А, Шахмедов И.Ш.
1996 йилдан Республиканинг суғориладиган ерларида кузги экиш муддатида Давлат реестрига киритилган.
Грекум тур хилига мансуб. Биологик кузги.
Бошоғи призмасимон, ўртача узунликда ва зичликда.
Бошоқ қипиғи, ланцетсимон, кам томирланган, бошоқ қипиғи тишчаси узун, қилтиқсимон. Елкаси калта, кесилган, чоки жуда аниқ. Қилтиғи тарқоқ, оқ дағал. Дони ўртача катталикда, оқ думалоқ-найсимон, саёз ариқчали. 1000 та донининг вазни 42,5 г.
Вегетация даври ўртача 228 кун, шимолда (Нукус нав синаш шаҳобчаси)-250 кун, жанубда 190 кунгача пишади.
Нав ётиб қолиш ва тўкилишга бардошли, қишга чидамли 5,0 балл.
1996-2000 синов йиллари ўртача ҳосилдорлик республиканинг кўпчилик суғориладиган нав синаш шаҳобчаларида гектаридан: 45,4 дан 55,5 центнергача. 1999 йили энг юқори ҳосил конкурс синовида Урганч нав синаш шаҳобчасида 61,7 центнер олинди.
Қишлоқ хўжалик касалликлари ва хашоратлари билан аввалги синов йиллари кучсиз даражада зарарланди, лекин қора куя билан кучли даражада зарарланишга мойил.
Об-ҳаво ноқулай келган 1999 йили сариқ занг билан кучли зарарланиш Сурхондарё, Қашқадарё ва Хоразм нав синаш шаҳобчаларида 75,0 дан 100 % гача. Қолган вилоятларда кучсиздан ўртача даражада 10,0 -35,0 % атрофида зарарланди.
Республика нон инспекцияси тажрибахонасининг маълумотига кўра навнинг технологик ва нон ёпиш сифати ёмон эмас: оқсил миқдори (протеин)-11,2-13,7, клейковинаси 24,0 дан 29,0 % хажми-337 см3. Умумий нон ёпиш бахоси яхши 4,0 балл.
Кузги қаттиқ буғдой навлари
Александровка. Узун нав синаш шаҳобчаси (Сурхондарё вилояти) ва Ўзбекистон ўсимликшунослик илмий текшириш институтининг селекцион нави. Мексика селекциясига оид Овиачик 65 қаттиқ буғдой навидан кўп маробата яккалаб танлаш йўли билан яратилган.
Муаллифлар: Учуаткин А.К, Удачин Р.А. Шахмедов И.Ш. Айрапетов Г.А.
1991 йилдан Республиканинг суғориладиагн ерларида кузги экиш муддатида Давлат реестрига киритилган.
Дуварак (биологик баҳорги). Мелянопус тур хилига мансуб.
Бошоғи урчуқсимон, оқ, тукли, узунлиги ўртачадан йириккача зич.
Бошоқ қипиғи ланцетсимон, ўртача томирланган. Тишчаси қилтиқсимон. Елкаси кенг, кўтарилган. Чоки аниқ. Қилтиғи узун, тарқоқ қора. Дони йирик, чўзинчоқ-овал, саёз ариқчали. Донининг асоси тукли. 1000 та донининг вазни 42,0 г.
Ўрта эртапишар, вегетация даври 160-200 кун. Ётиб қолиш ва тўкилишга бардошли, 5,0 балл. Ўзбекистон шароитида яхши қишлайди, қишга чидамлилиги 5,0 балл. Ўртача дон ҳосилдорлиги Узун нав синаш шаҳобчасида (1995-1998) синов йилларида гектаридан 51,3 центнерни ташкил этди, лалмикор шароитда 12,9-22,9 центнергача. Синов йилларида ун шудринг билан кам зарарланиши кузатилди, 14,0 % гача.
Навнинг технологик сифати яхши: оқсил миқдори (протеин)-14,7-18,2 % гача, клейковина 32,3-36,4 % гача. Навнинг макаронлик сифати яхши, умумий бахоси яхши 3,9-4,4 балл.
Do'stlaringiz bilan baham: |