Тезпишар. Ўзбекистон дончилик илмий текшириш институти («Дон» илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси) да Безостая 1 х Грекум 646 навларини чатиштириб ва сўнгра яккалаб танлаш йўли билан яратилган.
Муаллифлар: Каткова Р.О, Бекназаров Н.Б, Мамиров Н.М, Аманов М.А, Покровский Н.В.
1980 йилдан Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё вилоятиларининг лалмикор ерларида кузги экиш муддатида Давлат реестрига киритилган.
Эритроспермум тур хилига мансуб. Дуварак (биологик кузги).
Бошоғи найсимон, ўртача узунликда (8-10 см), зич.
Бошоқ қипиғи узунчоқ-тухумсимон, яхши томирланган. Тишчаси ўткир, калта, елкаси тўғри. Қилтиғи калта, дағал ариқчали. 1000 та донининг вазни 36,3 дан 40,7 г гача.
Нав тезпишар, вегетация даври эрта баҳорда тўла чиққанда 143 дан 177 кунгача. Ётиб қолиш ва тўкилишга бардошли. Қишга ва қурғоқчиликка чидамлилиги 5,0 балл.
1996-2000 синов йилларида ўртача ҳосилдорлик гектаридан Ғаллаорол ва Қамаши лалмикор нав синаш шаҳобчаларида 15,6 дан 21,8 центнергача, оғир лалмикор шароитда 7,8 центнер.
Қишлоқ хўжалик касалликлари ва зараркунандалари билан Ғаллаорол нав синаш шаҳобчасида кучсиз даражада зарарланди сариқ занг билан 22,0 % гача зарарланди.
Республика нон инспекцияси тажрибахонасининг маълумотига кўра навнинг технологик ва нон ёпиш сифати ўртача: оқсил миқдори (протеин)-9,1 %, клейковина-27,0 %, ун чиқиши-75,0 %. Нонининг кўтарилиш хажми-307 см3. Умумий нон ёпиш бахоси ўртача 3,5 балл.
Чиллаки. Нав Андижон дон ва дон-дуккакли экинлар илмий текшириш институти ва Краснодар қишлоқ хўжалик илмий текшириш институти билан ҳамкорликда Дженмурия (Хитой) ва Эритроспермум 770h 332 (югтина) дурагай комбинациясидан якка танлаш йўли билан яратилган.
Муаллифлар: Тўланов Р, Джалалов Т, Рахимов О, Пучков Ю.М, Набаков Г.Д, Солярек Т.Ф, Кудряшов И.Н, Беспалова Л.Д. Фомеко Н.П, Васильева А.М.
2002 йилдан Республиканинг суғориладиган ерларида кузги муддатларда экиш учун Давлат реестрига киритилган.
Биологик кузги, Эритроспермум тур хилига мансуб
Бошоғи найсимон, ўртача узунликда ва зичликда, оқ рангли. Бошоқ қипиғи ўртача узунликда ва кенгликда, тухумсимон-овал, кучсиз томирланган. Тишчаси ўртача ўткир. Елкаси тўғри, қисқа. Чоки аниқ эмас, қилтиқлари оқ, тарқоқ, тишчали, ўртача узунликда ва дағалликда. Дони қизил, тухумсимон шаклда, ўртача йирикликда, ариқчаси ўртача, Доннинг пастки қисми тукли. 1000 та донасининг вазни 42,0-44,0 г.
Паст бўйли навлар гуруҳига киради. Ётиб қолиш ва тўкилишга бардошли.
Қишга чидамли.
Нав тезпишар. Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида 171 кунда пишади, қолган вилоятларда 198-212 кун.
Ўртача дон ҳосилдорлиги республиканинг суғориладиган шаҳобчаларида 2000-2004 синов йиллари 41,8-61,6 центнер. Юқори ҳосил Андижон вилояти Олтинкўл нав синаш шаҳобчасида 79,4 центнерни ташкил этди.
Нав қишлоқ хўжалик касалликлари ва хашоратлари билан айрим йиллари ноқулай об-ҳаво шароитида қаттиқ зарарланиши мумкин (100% гача)
Навнинг технологик ва нон ёпиш сифати қониқарли.
Оқсил миқдори 12,2 %, клейковина 24-30%, ИДК-95 ед
Do'stlaringiz bilan baham: |