Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган мухандислик технология институти Сотволди Турсунов


Буғдой касалликлари ва зараркунандалари



Download 1,65 Mb.
bet43/65
Sana05.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#739903
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   65
Bog'liq
Kuzgi don ekinlarining ahamiyati yetishtirish texnologiyasi

Буғдой касалликлари ва зараркунандалари. Буғдой экинини бир қатор замбуруғли касалликлари ҳамда буғдой зараркунандалари зарарлаб туради. Буғдойда учрайдиган касаллик ва зараркунандалар таъсирида ҳосилнинг бир қисми нобуд бўлади. Хозирги вақтда буғдой касаллик ва зараркунандаларига қарши курашнинг агротехник, биологик, кимёвий ташкилий хўжалик ва карантин усулларидан фойдаланилади. Касаллик ва зараркунандаларга қарши курашнинг самарали усулларидан бири агротехник усул бўлиб, бунда алмашлаб экишни тўғри йўлга қўйиш, тупроққа ишлов беришни юқори талаблар асосида ўтказиш, зараркунандаларга ва касалликларга чидамли навларни танлаш, уруғликни экиш олдидан дорилаш, экишни мақбул муддатларда ўтказиш ҳамда экинни ўсув даврида тўғри парвариш қилишдан иборатдир. Бундан ташқари кимёвий усулни эхтиётлик билан қўллаш ҳам касаллик ва зараркунандаларнинг олдини олишдаги муҳим тадбир бўлиб ҳисобланади. Буғдой экинида илдиз чириш, ун шудринг, занг, қора куя касалликлари, бошоқ фузариози, септариоз ва бошқа касалликлар учрайди.
Сариқ занг- иқлим шароити нам бўлган мамлакатлар худудида тарқалган. Ўрта Осиё давлатларининг чўл минтақаларида қўрғоқчилик муҳитида камроқ учрайди. Сариқ занг касаллиги чақирувчи базидияли замбуруғлардан Puccinia striiformis West ҳисобланади.
Бу замбуруғни 60 дан ортиқ рашаси (ирқи) бўлиб, турли хил буғдой ва арпа навларига мослашган. Сариқ занг барг қини, барг, поя, бошоқча қипиқлари ва бошоқ қилтиғини зарарлайди. Ўсимликни зарарланган қисмларида лимон рангига ўхшаш сариқ майда йўл-йўл бўлиб жойлашган пўстулалар ҳосил қилади. Улар эса замбуруғни уредоспоралари билан тўлган бўлади. Замбуруғ пўстулалари ўсимлик баргини устки ва пастки томонида барг нервацияси орасида 9-10 см. узунликда сариқ чизиқ шаклида жойлашади.
Занг замбуруғи уредоспоралари бир хужайрали, оч сариқ рангда, шарсимон ёки бироз узунроқ шаклда бўлиб ташқи томонидан рангсиз тишчасимон қобиқ билан ўраб олинган. Уредоспоралар ҳолида ўсимлик қолдиқларида қишлайди ва уредоспролар орқали ўсимликларни зарарлайди. Бошқа тур замбуруғларга нисбатан сариқ занг замбуруғи паст температурага чидамли бўлиб, унинг уредоспоралари 00С да ўса бошлайди. Уредоспораларни ўсиши ва ўсимликларни зарарлантириши учун мақбул ҳаво ҳарорати 8-150С.
Кузги буғдой эрта муддатларда қалин экилган бўлса, куздан бошлаб сариқ занг билан касалланиши мумкин. Эрта баҳорда энг аввало буғдойнинг пастки барглари, гуллаш фазасида эса тепа барглари касалланади. Агарда буғдой бошоқчалари касалланса, дон тўлмасдан пуч, 1000 дона дон вазни пасайиб ҳосилдорликка сезиларли зарар келтиради.
Суғориладиган ерларда ғалла ва дуккакли ўсимликлар илмий тадқиқот институти тажриба даласида 1999-2004 йилларда олиб борилган кузатишлар шуни кўрсатдики, барча ўрганилган кузги буғдой навларига нисбатан Половчанка, Крошка, Княжна, Уманка ва маҳаллий селекцион навлардан Маржон навларининг дала шароитида занг касаллигига чидамлилиги аниқланди. Ҳосилдор (Санзар-8), Купава, Чиллаки, Марс-1 навлари сариқ занг билан ўртача даражада зарарланди. Навларни зарарланиши ҳар йили бир хилда бўлмайди.
Бунинг сабаби биринчидан навларнинг касалликка чидамлилигини ҳар хиллиги бўлса, иккинчидан об-ҳаво шароити ёғингарчилик кўп бўлиб, ҳаво намлигининг ортиб кетишидир.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish