Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган мухандислик технология институти Сотволди Турсунов



Download 1,65 Mb.
bet40/65
Sana05.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#739903
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   65
Bog'liq
Kuzgi don ekinlarining ahamiyati yetishtirish texnologiyasi

Экиш муддати. Кузги буғдой агротехникасида энг долзарб, муҳим, юқори масулят талаб килувчи тадбир экишни мақбул муддатларда амалга оширишдир. Маълумки, мамлакатимизда кузги буғдой муҳим хаётий омил, ёруғликка тўйинган бўлади. Юртимиз заминига бир йилда ўртача 2,5-3 минг соат қуёш нури тушади. Шунинг учун дехқончиликда кузги буғдойнинг биологик хусусиятларига монанд келадиган экиш муддатини белгилаш имконияти мавжуд. Кузги буғдойни биологик хусусияти уни ўта эрта ҳам, ниҳоятда кеч ҳам экишга имкон бермайди. Ниҳоятда эрта экилган кузги буғдой ёруғлик ва ҳарорат таъсирида (Краснодар навларидан ташқари бўлган навлар) куздаёқ бошоқлаб юборади ва натижада ўсимликнинг ўсиши, ривожланиши ва дон ҳосили кескин пасайиб кетади. Жуда кеч экилган кузги буғдой эса секин униб чиқади, хатто тўла униб чиқа олмайди, туплашга (чайлашга) улгура олмайди. Маҳсулдор поялар сони камаяди. Окибатда дон ҳосилдорлиги паст бўлади. Кўп йиллик олиб борилган илмий тадқиқотлар натижасида Андижон вилоятининг жанубий ва шаркий туманларида кузги буғдой экишни мақбул муддатлари аниқланди. Тажриба даласига дехқонларнинг амалий тажрибаларига таянган ҳолда 25 сентябр, 10 ва 5 октябр кунлари кузги буғдой экилди. Якуний натижа эса қуйидагича бўлди: Крошка номли буғдой нави уруғлари 5 сентябр куни экилганда тез кунда ниҳоллар униб чиқди, ўсиб ривожлана бошлади. Ҳар бир метр квадрат ерда 751 донадан бақувват поя ва бошоқ ҳосил қилиб дон ҳосилдорлиги гектаридан 67, 3 центнерни ташкил этди. Октябр ойининг 19 санасида экилган кузги буғдой биринчи муддатдагидан бир хафта кеч униб чиқди, секинроқ ўсиб ривожланди. Мазкур худуднинг бир метр квадратида 66,8 дона бошоқли поялар ҳосил бўлди ва гектар ҳисобига 57,9 центнер дон ҳосили йиғиштириб олинди. 25 октябр куни экилганда эса ниҳолларнинг униб чиқиши ниҳоятда секинлашди, кўчат юқоридаги вариантларга қараганда сийрак бўлди. Тўла туплаб улгурмай қишлаш даврига ўтди. Бу майдончанинг ҳар бир метр квадратида 471 дона маҳсулдор поя ҳосил бўлиб, ҳосилдорлик гектарига 44,2 центнерни ташкил этди. Кеч экилган, суст ривожланган, поялари зич бўлмаган буғдойзорнинг бегона ўт босиб, кузги буғдой зарур хаёт омиллари: ёруғлик, ҳарорат, намлик, озуқа ва ҳаводан етарли даражада фойдалана олмади. Кеч муддатларда экилган кузги буғдойнинг бошоқ узунлиги, битта бошоқдаги донлар сони ҳам оптимал муддатларда экилган буғдойга нисбатан бир мунча паст бўлади. Кўп йиллик ўтказилган тажрибаларга қараганда кузги буғдойни 20 сентябрдан 10 октябргача экиш энг мақбул муддат ҳисобланади.
Мақбул экиш муддатларини белгилашда шундай ҳолатдан келиб чиқиш керакки, мазкур минтақада доимий совуқ тушгўнга кадар кузги буғдой ўсимлиги тупланиш фазасига кириб 2-3 та поя чиқариши керак. Бунинг учун экилганидан 40-45 кун ўтиши талаб қилинади. Шунда буғдой қишга чидамли бўлади.
Жуда эрта экилган ўсимлик меъёридан ортиқ ўсиб кетади, ёмон қишлайди, сувдан, озиқа моддалардан самарали фойдаланмайди, касалликлар, зараркунандалар билан сезиларли зарарланади ва ҳосилдорликни камайтиради. Айниқса, яхши ўғитланган, суғориб экилган майдонларда ўсимликлар жуда ўсиб кетади, ёмон қишлайди ва ҳосилни кескин камайтиради.
Кузги буғдой кеч экилганда қишга кучсизланиб киради. Улар қиш тушгунча тупланиб улгура олмайди, қишлашда сийраклашади баҳордаги ўсиши ва ривожланиши кечикади, ҳосилдорлиги камаяди.
Ҳар бир минтақа учун тупроқ иқлим шароити ҳисобга олиниб, оптимал экиш муддатлари аниқланади.
Биологик кузги навлар учун оптимал экиш муддати октябрнинг биринчи ўн кўнлиги, баҳорги навлари ва дуварак навлар учун октябрнинг иккинчи ўн кунлиги экиш учун оптимал ҳисобланади.
Ўзбекистон шароитида илиқ куз даврининг узунлиги, айрим йиллари қиш даврида ҳам кузги экинлар ўсишининг давом этиши экиш муддатларини аниқлашда навнинг биологик хусусиятларини ҳисобга олиш зарур эканлигини кўрсатади. Кузги буғдой қишга кириш даврида бир ўсимликда 3-4 поя ҳосил қилганда яхши қишлайди ва юқори ҳосил бериши аниқланган. Кузги буғдойнинг бундай ривожланиш ҳолати етарли даражада ривожланган ер усти массаси, илдиз тизими, ҳамда кўп миқдорда пластик моддаларни ҳосил қилади.
Ўзбекистон шароитида ўтказилган тажрибалар ҳар бир ўсимлик қишлаш олдидан 4-5 поя ҳосил қилганда улар қиш давридаги ноқулай шароитларга, касалликларга, зараркунандаларга чидамли бўлишини кўрсатади. Кузги ўсиш даврининг охирига келиб ҳар бир ўсимликда 4-5 тадан поя ҳосил бўлиши учун буғдой қишки совуқлар тушишига 40-60 кун қолганда экилади. Бунда 50С дан ортиқ суткалик ҳароратлар йиғиндиси шу даврда 450-6000С бўлади.
Ўзбекистоннинг суғориладиган ерлари ҳар бир минтақада, туманда, хўжаликда навга, тупроққа, унинг намлиги ва унумдорлигига, об-ҳаво шароитига қараб оптимал экиш муддатлари аниқланади.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish