Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган мухандислик технология институти Сотволди Турсунов



Download 1,65 Mb.
bet41/65
Sana05.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#739903
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   65
Bog'liq
Kuzgi don ekinlarining ahamiyati yetishtirish texnologiyasi

Экиш усуллари. Кузги буғдой қаторлаб (қатор оралари 15 см), тор қаторлаб (қатор оралари 7,5 см), икки томонлама қаторлар кесиштирилган усулларда экилади.
Тупроқда етарли намлик ва озиқа моддалар бўлганда улар яхши фойдаланилади, бир бирини қисиб қуймайди, тупланиши ва маҳсулдорлиги юқори бўлади. Бунда ўсимликлар бегона ўтлар томонидан кам қисилади, тупроқдан намлик кам буғланади.
Кузги буғдойни тор қаторлаб ва қаторларни кесиштириб экишда тупроқда нам етарли бўлса ҳосилдорлик бўйича оддий қаторлаб экишдан афзаллиги йўқ.
Тор қаторлаб экишда маккажўхоридан бўшаган майдонларга кузги буғдой экишда тупроқда нам етарли бўлса, ҳосилдорлик оддий қаторлаб экишга нисбатан 1,7-6,1 ц/га ортган. Қаторларни кесиштириб экишни тор қаторлаб экишдан афзаллиги йўқ.
Хозирги пайтда уруғларни майдонга бир текис тақсимлайдиган ва тупроққа яхши кўмадиган қаторсиз сеялкалар яратилмоқда. Дастлабки тажрибалар қаторсиз экиш усулининг юқори самарадорлигини кўрсатмоқда.
Кейинги йиллардаги тажрибалар кузги буғдойни анғизга экадиган сеялкалар билан экиш яхши натижалар беришини кўрсатди. Анғизга экадиган СЗС-9 сеялкасида экиш, дискали сошника эга СУК-24 экишга нисбатан 2-6 ц/га қўшимча ҳосил олишга имкон берган.
Тупроғи оғир, сизот сувлари юза жойлашган минтақаларда кузги буғдойни пуштага экиш тавсия этилади.
Экинзорда қаторлар шимолдан жанубга каратиб жойлаштирилса, қуёш ёруғлигидан, айниска, эрталабки ва кечкисидан яхши фойдаланилади, кун ярмида бўладиган жазирама иссиқдан кам зарарланади, ҳосилдорлик 2-3 ц/га ошади.
Экиш меъёрлари. Уруғ экиш меъёри экиш муддатига ва усулига қараб белгиланади. Уруғ экиш меъёри уруғликнинг сифатига, тупроқ унумдорлигига ва сув билан таъминланганлигига қараб ҳар хил бўлади.
Тадқиқотларда илмий жиҳатдан исботланишича, кузги буғдойни гектар ҳисобига экилган уруғ сарфи дон ҳосилдорлигига таъсир этувчи омилдир. Ўтказилган тажрибалардан бир гектарига 150 кг дан уруғлик сарфланиб экилган кузги буғдойнинг ҳар гектаридан 36 центнер, уруғлик сарфи 200 кг бўлганда 48 центнер ва гектар ҳисобига 250 кг уруғ экилганда 62 центнердан дон ҳосили етиштирилиши мумкинлигини аниқланган.
Кузги буғдой маълум сабабларга кўра кечикиброк экилганда гектарига режалаштирилган уруғ сарфини 15-20 фоизга ошириш мумкин. Кузги буғдойнинг уруғ сарфини белгилашда ҳар бир квадрат метрда 650-700 донадан сифатли уруғ тушишини ва 800-900 дона маҳсулдор поя ҳосил қилишни ҳисобга олиш зарур. Бундай поя қалинлигида буғдой ўсимлиги табиий омиллардан, намлик ва озуқадан мақбул тарзда фойдалана олади, бегона ўтларга нисбатан рақобатбардошлилиги кучли бўлади.
Тадқиқотларда гектар ҳисобига 150 кг уруғ сарфланган майдонни кучли, 200 кг уруғ экилган далани ўртача, 250 кг уруғ экилган пайкални кучсиз даражада бегона ўтлар босиши аниқланди.
Экиш меъёрлари тупроқ-иқлим шароитига қараб ўзгаради. Сернам шимолда экиш меъёрини белгилайдиган асосий омиллар-ёруғлик ва тупроқ унумдорлиги бўлса, қурғоқчил минткаларда-ўсимликнинг нам билан таъминланишидир. Шунинг учун суғориладиган ерларда экиш меъёри лалмикорликдагидан анча кўп бўлади.
Хозирга кадар тупроқ унумдорлигининг экиш меъёрининг катталигига таъсири хақида ягона фикр йўқ. Тавсияномалардаги бундай карама-қаршиликлар, тажрибаларни турли тупроқ, иқлимга эга минтақаларда, ҳар хил навлар билан, унумдорлиги бир хил бўлмаган тупроқларда ўтказилиши билан боғлиқ.
Экиш муддатлари ҳам экиш меъёрларига таъсир кўрсатади. Экиш оптимал муддатлардан кечикканда экиш меъёри оширилади. Кеч экилган ўсимликларда тупланиш коэффициенти уруғларнинг униб чиқиши кам, кузги-қишки ноқулай шароитларга чидамлилиги эса паст бўлади.
Тор қаторлаб, қаторларни кесиштириб экиш усулларида экиш меъёри 10 % оширилади.
Бегона ўтлар билан ифлосланган далаларда ҳам экиш меъёри оширилади. Қалин экилган ўсимликлар бегона ўтларни қисиб қўяди.
Экиш меъёри гектарига килограмм ҳисобида ёки униб чиқадиган уруғлар сони билан ифодаланади. Шунинг учун 1000 дона уруғ вазни ҳар хил бўлганда вазни бир хил экиш меъёрида турли сондаги уруғлар экилиб озиқланиш майдони ҳар хил бўлади. Экиш меъёрини бир гектарга экиладиган уруғлар сонига қараб аниқлаш тўғри бўлади. Бунда йириклиги ҳар хил уруғлар экилганда ҳам ўсимликларнинг озиқланиш майдони бир хил бўлади.
Хозирги пайтда Ўзбекистоннинг суғориладиган ерларида экиш меъёрлари гектарига 3,0-4,5; 6,0 млн/га уруғ ҳисобида тавсия килинмоқда.
Кузги буғдойни экиш меъёрлари ҳам ҳар бир минтақа, хўжалик, дала, нав учун ўтмишдошлар, ўғитлаш, суғориш ва бошқа омиллар ҳисобга олинган ҳолда аниқланади.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish