67
бошлаш мумкин эмас. Исботлашнинг мақсади, буюмни ташкил этувчи
шаклни ўрганишдан иборатдир.
Абу Наср Форобий (873-950)
«Мантиқ илмига кириш», «Ақл
ҳақида», «Шартли ҳукмлар», «Арастунинг «Метафизика» китобига
шарҳлар», «Фанлар классификацияси» каби асарларида мантиқ илми,
нарса ва буюмлар, уларнинг тузилиши, аҳамияти ҳақида фикр юритган.
Форобий
«Ихсон ул-улум» (илмлар таснифи) асарида
«учинчи илм
логика (мантиқ)дир. У маълум хулосалар келиб чиқиши логик фигураларга
биноан қандай қилиб дарак гапларни жойлаштиришни ўргатади, бу
хулосалар ёрдамида биз билинмаган нарсаларни билиб оламиз ва нима
тўғри ва нима ёлғон эканлиги ҳақида ҳукм чиқарамиз. Масалан, олма –
субстанция (моҳият), унинг қизиллиги эса акциденция (моҳият эмас,
тасодиф), чунки исботлаш умумий характерга эга. Демак, мен
«яратилган нарсаларда олма ва унинг қизиллигидан бошқа ҳеч нима
йўқдир» деб тасдиқлайман. Бу исботлашнинг мазмуни «барча мавжуд
нарсалар ёки ўз зоти билан мавжуд ёки ўз зоти билан мавжуд эмас»
демакдир. Бу зиддият орқали бўлиш бўлиб, унга кўра, ўртанчани (икки зид
томоннинг ўртасини) фикр қилиш ва тушуниб олиш мумкин эмас. Ўз
зоти мавжуд нарсаларни субстанция (жавҳар) деб аталади, масалан,
олма, нок, анор, шунга ўхшаш, барча жисмлар. Ўз зоти билан мавжуд
бўлмаган нарсалар акциденция (ориз) дейилади. Бундан келиб чиқадики,
барча вужудга келтирилган нарсалар ёки субстанция (олма), ёки
акциденция (олманинг қизиллиги) бўлар экан» деб ёзган.
Форобийнинг
мантиқий таълимоти мантиқ илми ривожига катта таъсир кўрсатган.
Ал-Хоразмий (780-847)
«Мифтоҳ ул-улум» («Илмлар калити»)
асарида фанларни таснифлаб, мантиқ илмига алоҳида ўрин беради.
Арасту ғоясини давом эттириб, аниқ нарсаларнинг хоссаларини белгилаш
учун
«индивидуал» тушунчасини киритади, индивид масаласини биринчи
ўринга қўяди: шахс – бу Зайд, бу киши, бу от, бу қўй каби маънони
англатади. Шахс – бирламчи тушунча. Хоразмий тушунча, уларнинг
умумий ва ўзига хос хусусиятларини шарҳлаган, сўз ва ибораларнинг
ўзаро муносабатини таҳлил этиб, сўзларни ўзининг тўлиқ мазмуни
англатадиган
(Ҳасан), ўз мазмунини бир қисмини англатадиган
(ақлли), ўз
мазмунидан келиб чиқадиган нарсани англатадиган
(мутафаккир)
ҳолатларини ажратган. Ҳукм масаласига алоҳида тўхталиб, ҳукмларни
модаллиги бўйича лозим бўлган, мумкин бўлган, ҳақиқий турларга
бўлган. Хоразмий силлогизмни
«хулоса чиқаришнинг энг муҳим кўриниши
ва назарий билимларни эгаллашда асосий восита» деб атайди. Хоразмий
оддий тенгламаларни ечиш усулларини энг осон ва содда усулларини
топиб, ҳисоблаш усулларини бошқа фанлар қонун-қоидалари ва
муаммоларини ечишда ҳам қўллаган.
Do'stlaringiz bilan baham: