Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш институти



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/67
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#141587
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   67
Bog'liq
falsafa axloqshunoslik estetika mantiq

Европа Уйғониш даври мантиқ илми табиатшунослик фанининг 
ривожланиши илмий услуб масалаларига эътиборни кучайтирди. 
Ф.Бэкон, Р.Декарт, Т.Гоббс, Г.Лейбниц Европа Уйғониш даври мантиқ 
илми ривожига катта ҳисса қўшдилар.
Френсис Бэкон (1561-1626) «Янги Арганон», «Фанларнинг буюк 
уйғониши», «Фанларнинг афзалликлари» асарларида илмий индукция 
методини ишлаб чиқди ва Арастунинг мантиқий таълимотини танқид 
қилди. Бэкон фикрича, силлогизм – гаплардан, гаплар эса сўзлардан 
тузилади, сўзлар нарсаларни билдиради. Сўзда ифодаланмаган тасаввур 
хато бўлса силлогизм бузилади. Бэкон индукциянинг ёрдамчи усулларини 
яратди ва индукцияни хулоса чиқаришнинг асосий шакли деб билди. 
Истисно қилишга асосланган индукция назариясини исботлаб, 
индукциянинг мақсади максимал даражада фактик материалларни 
таққослаш ва ўрганилаётган воқеаларнинг номуҳим томонларини 
истисно қилиш ва шу асосда уларнинг муҳим томонларини аниқлашдир, 
деган ғояни илгари сурди. Бэкон мантиқни илмий услуб ҳақидаги фан 
эканлиги, илмий услубни қўллаш янги ҳақиқатларни очишга олиб 
келишини эътироф этган.
Т.Гоббс (1588-1679) Бэконнинг йўлини давом эттириб, «Фалсафа 
асослари» асарида мантиқий тушунчаларни таърифлашга катта аҳамият 
берди. Гоббс тил ва тафаккур бирлигини тан олган ҳолда, ҳукмлар чин 
ёки хато бўлиши мумкин дейди. У номларни тушунчалар билан, гапларни 
ҳукмлар билан тенглаштиради. Гоббс фикрича, силлогизм учта гапдан 


69 
иборат бўлган мулоҳазадир. Учинчи гап иккита аввалги гапдан келиб 
чиқадиган мулоҳазалардир. Гоббснинг тафаккур қонунлари ҳақидаги 
фикрлари аҳамиятлидир. Гоббс фикрича, айният қонуни аниқлик шарти 
сифатида талқин қилиниши, сўз доимо бир маънода ишлатилиши керак. 
Бу ҳақиқатга эришишнинг биринчи талабидир. Исботлаш хулосалар 
занжири, силлогизмлар унинг алоҳида халқаларидир. Гоббс мантиғида 
рационализм устунлик қилса ҳам, мантиқ фанига генетик таърифлашни 
киритди. Унинг фикрича, нарсаларнинг қисмларини санаш орқали ҳам 
таърифлаш мумкин, фақат таъриф исботлашнинг асоси бўла олади. 
Мантиқнинг вазифаси нарсаларни тушунишда ёки билимларни бошқа 
кишиларга етказиб беришда ақл фойдаланадиган белгилар табиатини 
ўрганишдан иборат. 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish