Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш институти



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/67
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#141587
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   67
Bog'liq
falsafa axloqshunoslik estetika mantiq

Қадимги Хитой ахлоқшунослигида «буюк устоз» номи билан 
машҳур бўлган Конфуций таълимоти диққатга сазовордир. Ҳинд 
фалсафасида асосий фикр дунёдан қочиш бўлса, Конфуций дунёга 
мослашишни тарғиб қилади: «ўз-ўзингга раво кўрмайдиган нарсани 
бошқаларга раво кўрма». Конфуций фикрича, инсон анъаналарни 
астойдил ўрганиш ёрдамида ўз вазифасини тўғри англаб етиши мумкин. 
Қадимги Юнонистонда мантиқ масалалари Фалес, Парменид, 
Зенон, Гераклит, Демокрит, Суқрот, Афлотун ва Арасту томонидан 
ўрганилган. Гераклит (мил. ав. 544-483 й.) билишда ҳиссий билиш ва 
кузатишга таянган. Унинг фикрича, «ҳамма нарса узлуксиз ўзгариш 
ҳолатида бўлади, бир вақтнинг ўзида оқаётган дарёга икки марта оёқ 
тиқиб бўлмайди». Гераклит оламни билишда ақлий билишни ҳиссий 
билишга қарши қўйган: борлиқ чексиздир, фақат уч ўлчовли борлиқ 
мавжуд, бироқ борлиқдан алоҳида уч ўлчовга эга бўлган макон йўқ. 
Қадимги юнон файласуфи Зенон (мил. ав. 336-264 й.) фикрича, 
жисм борлиқ, ҳажм ва кўламга эга бўлиши зарур, борлиқдан ташқари 
бирон бир бўшлиқ мавжуд эмас. Зенон ҳаракатнинг мавжуд эмаслиги 
ҳақида «Дихотомия», «Ахиллес», «Ёй», «Стадион» номли тўртта апория 
яратган. Зенон ўз апорияларида «жисм борлиғи чексиз бўлса-ю, вақт 
чекланган бўлса, у ҳолда ҳаракат бошланмайди, вақт чексиз 
давомийликка эга бўлса, жисм чекланган масофани босиб ўта олмайди ва 
ҳаракат ҳеч қачон тугамайди, макон ва вақт бирликда олинганда ҳам 
ҳаракат бўлмайди» деган ғояларни илгари сурган. Масалан, «Ахиллес» 
ҳақидаги апорияда Зенон «Ахиллес ҳеч қачон тошбақага ета олмайди, 
чунки бир нуқтадаги лаҳзалик тезлик, яъни танани вақтнинг бир чексиз 
кичик лаҳзаси ичида фазонинг бир нуқтасидаги тезлик тушунчасининг 
бўлиши мумкин эмас» дейди. Зенон апориялари ўз даври мантиқ илми 
ривожига сезиларли таъсир кўрсатган. 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish