Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш институти



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/67
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#141587
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   67
Bog'liq
falsafa axloqshunoslik estetika mantiq

баҳолаш қобилиятини такомиллаштириш; 
– жамият аъзоларининг ижодий имкониятларини намоён қилдириш 
ва улардан фойдаланишга ишонч туйғусини уйғотиш; 
– табиат, 
жамиятдаги 
жараёнларга 
соф 
туйғу 
билан 
муносабатда бўлиш ва уларни равнақ топтириш йўлида астойдил 
фаолият олиб бориш кўникмасини ҳосил қилиш; 
– ўтмиш маънавий меросига чуқур ҳурмат ҳиссини уйғотиш, 
миллий ғурур, миллий ифтихор туйғусини шакллантириш учун замин 
яратиш; 
– ижоднинг барча турларини тараққий эттириб, жаҳонга юз 
тутиш ва уларни миллат манфаатлари учун наф келтирадиган 
томонларини тарғиб қилишга ундаш. 
Санъат моҳиятан инсоннинг ҳис-туйғуларига таъсир кўрсатишга 
қодир бўлган муҳим жараён сифатида аҳамиятини йўқотмаган. Санъат 
инсоннинг эҳтирос ва туйғулар оламига сингиб, уларни йиғлатади, 
кулдиради, ўйлашга, фикрлашга мажбур қилади. Шунинг учун санъат 
барча даврларда инсонга ҳамроҳ бўлган. 
Маълумки, эҳтирос, туйғу, кечинмалар инсоннинг тирик мавжудот 
эканидан далолат беради. Мазкур жараённи бошқариш асоси инсоннинг 
воқеликни кузатиши ва баҳолай олиши билан белгиланади. Санъатни «бир 
нарсани яхши ишлаб чиқаришдан иборатдир» деб билган таниқли жадид 
мутафаккири Абдурауф Фитратнинг санъат ва унинг инсонга 
кўрсатадиган таъсири тўғрисида мулоҳазалари диққатга сазовордир:
«Буюк бир шодлик кўрган киши ўзининг шод туйғуларини 
бошқаларга билдириб, шодлигини орттирадир. Улуғ бир қайғуга учраган 
эса, ўз дардини бошқаларға ўткариб, ўзини овунтирған бўладир. Мияси 
юксалмаган болалар санъатдан хабарсиз кишилар шодли-қайғули 
туйғуларини сакраб, ўйнаб, кулиб, йиғлаб, талпиниб жонлантирадилар, 
очиққа чиқариб бошқаларға англатадиларда, шу йўл билан овунтирилган 
бўладилар, санъат эгалари эса турли товар (материал)лар ёрдами билан 
ўзларининг туйғуларини жонлантириб майдонга чиқарадир. Шу йўлда 
бошқаларни ўз туйғулари билан туйғулантиришга тиришадир». 
Ижобий фазилатлар, бадиий-нафосатли аъмоллар (идеаллар) инсон 
ҳаёти мазмунига кўрк бағишлайди. Ахлоқий ва нафосатли тарбияда 
ҳаётнинг мазмуни ва мақсади муҳим аҳамият касб этади. Гоҳида мақсад 
мавҳум тушунчага айланиб, шахс табиатига мутлақо зид бўлган ҳолатни 
келтириб чиқариши натижасида кўзланган мақсад амалга ошмаслиги 
мумкин. Яшашдан мақсади ўз шахсий манфаатларини қондиришга 
қаратилган, худбин, пайти келганда бировнинг номини сотиб бўлса ҳам 
эҳтиёжини қондиришга зўр берувчи уддабуронлар ана шундай ҳолатга 


56 
тушиб қоладилар ва нафақат ўзларига балки ён-атрофдагиларга, ҳатто 
жамиятга катта зарар келтирадилар. Ҳаётий муносабатларни ижобий хулқ-
атвор билан йўғрилмаганлиги бу каби ҳолатларни юзага келтирадиган 
асосий сабабидир.
Бугунги кун инсондан мақсад, туйғу, фаолият ва фикр уйғунлигига 
эришиш ҳамда оламнинг гўзаллигини англаш билан бирга унинг 
мураккабликларини енгиб ўтишни талаб қилмоқдаки, бу миллий 
мафкурани шакллантиришдек долзарб вазифани теран ҳис этишда катта 
аҳамиятга эга. Чунки «мафкурани шакллантириш жараёнида 
мамлакатни бугунги ҳаёти, ўтмиши, келажаги, бутун тақдири учун 
қайғурадиган, Ватан қисматини ўз қисмати деб биладиган кенг 
жамоатчиликнинг илғор дунёқараш ва тафаккурига асосланиши лозим» 
(Ислом Каримов) лиги бежиз таъкидланмаган. Ана шундай жараёнларни 
амалга оширишда санъат асосий восита бўлиб хизмат қилади. Санъат 
нафақат гўзалликни, балки жамиятдаги ва инсоний муносабатлардаги 
жамики икир-чикирларгача бадиий қиёфалар орқали акс эттиришга 
ҳаракат қилади. Бир сўз билан айтганда, санъат инсонга энг яқин ва айни 
пайтда ундан ажралмайдиган ҳодисадир. 
Замонавий инсонни нафосатли тарбиялашда санъатнинг муҳим 
ўрни бор. Агар инсон ўзининг нафосатли туйғуларини мақсадли, ижобий 
томонга йўналтирса, келажакда буюк ишларни амалга оширишига кўмак 
беради. Туйғулари ҳали шаклланмаган, нафосатли диди рисоладагидек 
тарбия кўрмаган одам мавжуд ҳаётий қийинчилик ва ташвишлар 
қаршисида ожизлик қилади ва натижада ёт ғоялар таъсирига тушади. 
Чинакам санъат инсонни ана шундай салбий ҳолатларга тушиб 
қолмаслигини кафолатлайди.
Шахс нафосатли тарбиясини санъат воситасида амалга оширишнинг 
афзал томони икки хусусиятда акс этади: биринчидан, санъат ижтимоий 
англашнинг бошқа шаклларига қараганда инсонга бирмунча яқинроқ 
ҳамда тезроқ таъсир кўрсатиш имкониятига эгадир. Иккинчидан, санъат 
инсонни нафосатли камолотга етказиш жараёнига муайян мафкуравий 
мазмун бағишлаши билан бирга инсон маънавий қадриятларини рўёбга 
чиқаришда яқиндан ёрдам кўрсатади. 
Инсон 
тафаккурини 
гўзаллаштириш 
нафосатшуносликнинг 
тадқиқот обьекти ҳисобланса, нафосатдор тарбиянинг предмети оламни 
нафосатли англаш ва нафосатли мушоҳада қилиш билан белгиланади. 
Инсоннинг нафосатли диди унинг гўзалликдан хунукликни, 
улуғворликдан тубанликни, фожиавийликдан кулгилиликни ажрата олиш 
қобилиятига қараб белгиланади.
Дид инсонда юксак ёки паст даражада мавжуд бўладиган ҳодисадир. 
Дид ёрдамида инсон ҳаётий фаолиятини шакллантиришга ҳаракат қилади. 
Инсоннинг қай даражада дидга эга бўлиши нафосатни тушуниши билан 
белгиланади. Шубҳасиз, дидсизлик фожиа эмас, аксинча, бирор шахснинг 
паст даражадаги диди бошқа бир юксак дидли шахснинг дидига 
ҳукмронлик қилса ва уни ўз измига бўйсундиришга ҳаракат қилса, 


57 
дидсизлик фожиага айланиши мумкин. Бундай ҳолат ўз навбатида ҳаёт 
гўзалликларидан баҳраманд бўлишга монелик кўрсатади. Санъат ана 
шундай фожиаларнинг олдини олишда инсонга кўмак беради. 
Инсонни нафосатли ҳамда бадиий жиҳатдан тарбиялаш фавқулодда 
мураккаб ва серқирра жараёндир. Бугунги кунда жамиятимизда амалга 
оширилаётган ижобий ишларнинг барчаси ана шу мақсадни тўғри 
йўналтиришга қаратилган.
Санъат инсоннинг эстетик тафаккурини юксалтиришда муҳим 
аҳамият касб этади. Санъат воқеликни бадиий қиёфалар ёрдамида акс 
эттиради, ўзида моддийлик ва маънавийликни эстетик мазмунини намоён 
қилади, ижтимоий ҳаётга янгича кўрк бағишлайди, уларни қайтадан 
ташкил этади ва ўзгартиради. Демак, санъат воқеликка эстетик 
муносабатнинг кенг қамровли жабҳаси бўлиб, инсонни нафосат олами ва 
бадиий дидини шакллантиришда муҳим восита ҳисобланади.
Санъатнинг тарбиявий-ғоявий вазифаси ҳаёт ҳақиқатларини 
қайтадан тиклаш орқали намоён бўлади. Эстетик ҳақиқатнинг ўзи ҳаётни 
бадиий ижод қонунлари билан акс эттириши натижасида вужудга келади. 
Санъатнинг инсонга кўрсатадиган яна бир муҳим аҳамияти 
шундаки, бадиий ижод нафақат ҳаёт ҳақиқатларини очиб беришга 
кўмаклашади, балки миллионлаб одамларни мазкур ҳақиқатдан хабардор 
қилади. Бу билан санъат инсон тафаккурида ҳар қандай бўшлиқнинг 
пайдо бўлишига йўл қўймайди. «Бугунги ҳаётимизнинг кечаги кунимиздан 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish