Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш институти



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/67
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#141587
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   67
Bog'liq
falsafa axloqshunoslik estetika mantiq

Маълумки, санъат турларининг барчаси ижодкор ва томошабин 
нигоҳидан ўтгач, қадриятга айланади. Томошабин бадиий асар билан 
яқиндан алоқа қилиб бориши натижасида бадиий жараёнга тўғридан-
тўғри таъсир кўрсата олиши мумкин. Шундай экан, ижодкор 
хоҳлайдими-йўқми томошабиннинг диди билан ҳисоблашишга мажбур. 
Ана шундай талабларни ҳис қилган ижодкор, масалан, агар у драматург 
бўлса, саҳна безакларидан тортиб, актёрларнинг барча хатти-
ҳаракатини синчиклаб кузатади, ўз фикрини билдиради.. 
Санъат асарларида рангни идрок этиш мураккаб жараён 
ҳисобланади. Бу эса инсондан санъат асарига онгли муносабатда 
бўлишни, ҳаттоки, рангнинг миллийлик хусусиятларига эътибор беришни 
талаб этади. Рассом муайян мавзудаги асарни истаган ҳажмда чизиши 
мумкин, масалан, табиат манзарасининг тасвири катта ёки кичик 
ишланишидан қатьий назар, томошабин уни табиат гўзаллиги (ёки 
ҳунуклиги) тарзида идрок қилади. Томошабин уни узоқдан томоша қилиб, 
бир маъно уқса, ўша асарни яқиндан томоша қилишга мўлжалланган 
ҳайкалтарошлик асарида бошқа маънони англайди. Қизиқарли томони 
шундаки, мазкур санъат турига хос шундай асарлар борки, уни фақат 
узоқ масофадан томоша қилиш билан унинг мазмуни ва моҳиятини 
тўлақонли тарзда идрок этиш мумкин.
Пойтахтнинг «Марказий ҳиёбон»идаги Соҳибқирон Амир Темур 
ҳайкали оқшом пайтида узоқдан томоша қилинса, буюк жаҳонгир 
Темурнинг салобати, улуғвор сиймоси гавдаланади. Аксинча, уни яқиндан 
томоша қилинса, аввалги ҳолат рўй бермаслиги мумкин.  


53 
Нафосатли идрок шаклланиши тадрижийлик асосида ривожланиб, 
маълум кузатувлардан сўнг намоён бўлади. Инсон санъат асарини 
нафосатли идрок этиши билан бирга ўзининг маънавий эҳтиёжини ҳам 
қондиради. Ана шу эҳтиёж пировардида унинг турмуш ташвишларини 
енгиллаштиришга, ҳаётнинг мураккаб сўқмоқларидан матонат билан 
ўтишга кўмаклашади ва бунёдкорлик ва яратувчанликка чорлайди.
Нафосатли идроки тарбияланган инсон Навоийнинг «Хамса»сидан 
эзгулик, маънавий камолот ва бунёдкорлик, Қодирийнинг «Ўтган 
кунлар»идан вафодорлик, Чўлпон шеъриятидан ватанга муҳаббат, 
Абдулла Қаҳҳор ҳикояларидан тубанлик, пасткашлик, тилёғламачиликка 
қарши нафрат туйғулари, Чустий шеъриятидан баҳорий кайфиятни ҳис 
этади. 
Илмий асарни тушуниш учун инсон мазкур соҳага доир 
билимлардан хабардор бўлиши керак. Акс ҳолда асар ўқувчига қизиқарсиз 
ва тушунарсиз бўлади. Бадиий асарнинг моҳиятини билиш ёки унинг 
мазмунини ўзлаштириш учун мазкур жараённи махсус ўрганишга эҳтиёж 
сезилмайди. Ижодкор бадиий асарни яратар экан, аввало, идрок 
қилувчида асар қандай таассурот қолдириши, асар қай тариқа 
китобхонда туғёнийлик кайфиятини уйғотш ҳақида ўйлайди. Асарни 
идрок қилиш натижасида юзага келган қайғуриш, ачиниш, жунбушга 
келиш, завқланиш сингари ботиний ҳолатлар ўз навбатида шахсий 
«мен»нинг юзага келишига сабабчи бўлади.
Нафосатли идрок жараёнида идрок қилувчи (томошабин, ўқувчи, 
китобхон) воқеликда кечаётган жараёнлар ҳақида маълумотга эга бўлади. 
Бу эса санъат асарини ҳиссий-ақлий идрок этиш учун замин яратади. 
Бадиий асарни ҳиссий-ақлий идрок қилиш орқали инсон юксак аъмоллар 
(идеаллар) сари интилади, эзгулик ва ҳақиқатнинг ғалаба қилишига 
ишонч ҳисси ҳамда қалбида жунбушга келган гўзал ҳиссиётларни намоён 
қилиш имконига эга бўлади. 
Ижодкор асарни икки кўринишда – мураккаб ёки содда ифодалашга 
ҳаракат қилади. Айримлар асардаги мураккаб жараёнларни ўзининг 
ақлий-ҳиссий идрок этиш қобилияти билан тезда тушуниб етади. Шунинг 
учун бу тоифа китобхонлар кўпроқ фалсафий мазмундаги китобларни 
мутолаа қилишни хуш кўрадилар. Бошқалар эса содда, жўн ёзилган 
асарларни ўқишга мойилдир. Асар ўзида мафкуравий ғояларнинг муайян 
жиҳатларини мужассам этишини ҳисобга олсак, бундай ҳолатларни 
англаш учун идрок қилувчининг бу хусусда етарлича билимга эга бўлиши 
ҳамда ақлий-ҳиссий идроки камол топган бўлиши талаб этилади.
Бугунги кун китобхонининг олдига қўйиладиган талаб ҳам айнан 
ана шулардан иборат. Зеро, экстремистик руҳдаги китоблар, миллат 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish