Улуғворлик – эстетик ва ахлоқий мезонлар билан боғланган
эстетик мезоний тушунча бўлиб, гўзаллик кўламидек чексиз ва
ниҳоясиздир. Улуғворлик табиатда, жамиятда, инсон томонидан бунёд
этилган барча нарсаларда мужассам бўлиб, инсон учун алоҳида аҳамиятли
ҳодисалар сирасига киради. Унинг кўлами шу қадар кенгки, улуғворлик
ижтимоий тараққиётнинг маълум босқичида тўла ўзлаштирилиши мумкин
бўлмайди ва инсонни доимо фаол ҳаракатга, ўзидаги ижодий
имкониятларни ишга солишга даъват этади, рағбатлантиради.
Табиатда улуғворлик баланд виқорли тоғлар, қудратли ва
мафтункор шаршаралар, мавж ураётган денгиз, мовий осмон, осмонўпар
яарахтлар ва ҳ. к. тимсолида намоён бўлади. Бу ердаги умумийлик
улардаги кенг кўламлик, улканлик, буюклик, туганмасликдир. Табиатдаги
улуғворлик инсонда табиат билан қўшилиб кетишга интилиш ҳиссини
уйғотади.
46
Улуғворлик ҳисси ўз-ўзидан эстетик мазмунга эга бўлмаган қувонч,
ҳайратланиш, эҳтиром, тан бериш туйғуларини қамраб олади. Буларга
баъзида қўрқув қўшилса ҳам, бу инсонни камситмайди, балки тўсиқларни
енгишга туртки беради. Улуғворлик умуминсоний, умумий белгилари
билан бирга ижтимоий шартланган, тарихийлик хусусиятга эга.
Ижтимоий ҳаётда улуғворлик билан қаҳрамонлик ва мардлик қоришиб
кетади. Қаҳрамонликда улуғворликка хос эстетик ва ахлоқий бирлик тўла
ва бевосита намоён бўлади. Халқ фидойилари, эл-юрт жонкуярларининг
қиёфалари бир вақтнинг ўзида ҳам улуғворворлик, ҳам мардлик ҳиссини
уйғотади. Қаҳрамонлик оддий кишилар тушунчасида одатдан ташқари
ноёб, нодир, кам учрайдиган ҳодиса ҳисобланса ҳам, кундалик ҳаётда,
оддий шароитда энг содда, ҳамма амал қиладиган ахлоқий қоидалар
доирасида ҳам содир бўлиши мумкин. Бу кишиларнинг кундалик ҳалол
меҳнати, ахлоқий қоидаларга амал қилиши, урф-одат ва анъаналарга
содиқликда ўз қадрини топади.
Улуғворликнинг ижодий ифодаси санъатда яққол акс этади ва унинг
асосий тасвир объектларидан бири бўлиб хизмат қилади. Санъатнинг
айрим турлари – қаҳрамонлик достонлари, лирик достонлар, фожиа,
қаҳрамонлик мусиқа асарлари (симфония, опера), меъморчилик ва
ёдгорлик санъати кўринишлари улуғворлик мавзусини бадиий
ўзлаштириш жараёнида вужудга келган.
Улуғворлик меъморчиликда алоҳида аҳамият касб этади. Миср
пирамидалари, Эйфель минораси, Тожмаҳал мақбараси, Сфинкс ҳайкали,
Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарларидаги меъморлик обидалари ўзининг
салобати ва улуғворлиги билан асрлар оша ҳайрат ва бемисл қудрат
тимсоли бўлиб келган. Улуғворлик туйғусига миқёс ўлчови билан эришиб
бўлмайди. Агар айрим обидалар (Бобил минораси, Минораи Калон, Миср
пирамидалари ва ш. к.) ўзининг миқёси ва кўлами билан кишини ҳайрон
қолдирса, бошқаси ўзининг нафислиги, рамзий ифодаси, ҳамоҳанглиги,
юксак туйғуларни руҳлантириши билан катта аҳамият касб этади.
Меъморий обидалар (Гўри Амир, Шоҳизинда, Ичан Қалъа, Регистон
майдони, Исмоил Сомоний мақбараси, Чор Минор, Лаби Ҳовуз ва б.)
идрок этилганда ўзгача улуғворлик туйғуси вужудга келади.
Улуғворлик санъатда фожиавийлик билан намоён бўлади, улар
ўртасида ўзига хос алоқадорлик мавжуд. Навоий ва Шекспир асарлари,
Шошмақом гўзал ва таъсирчан куй-оҳангларга бой бўлиб, бир вақтнинг
ўзида ҳам улуғворлик, ҳам фожиавийлик руҳи билан суғорилган. Лекин
бундан фожиавийлик-улуғворлик, улуғворлик-фожиавийликдир деган
хулоса чиқмайди. Масалан, Самарқанднинг Регистон майдонидаги
мадрасалар улуғвор бўлиши билан бирга ҳеч қандай фожиали ҳис
қўзғатмайди.
Санъатдаги улуғворлик бадиий мазмун ва шаклнинг барча
имкониятлари воситасида ифодаланса ҳам, ғоя асосий ҳал қилувчи
аҳамиятга эга. Муҳим аҳамиятли ғоя юксак руҳланган, мукаммал
шаклнинг зарурлигини юзага келтириб, санъат асарининг буюклик
47
даражасини белгилайди. Фожиавийлик фалсафий ва эстетик аҳамиятга эга
бўлиб, унда ҳаётнинг энг муҳим, чуқур зиддиятлари ва тўқнашувлари
бўлган ҳаёт ва ўлим, озодлик ва зарурат, ақл ва туйғу, қонун ва бурч каби
шахсий ва ижтимоий жиҳатлар намоён бўлади.
Санъатда фожиали оҳанг алоҳида аҳамият касб этади. Қарийб барча
буюк ижодкорларлар яратган мусиқий асарларда фожиали оҳанглар
мавжуд. Бунга Мақсуд Шайхзоданинг «Жалолиддин Мангуберди», «Мирзо
Do'stlaringiz bilan baham: |