Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш институти


-мавзу. Бадиий асарни эстетик идрок этиш ва эстетик тарбия



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/67
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#141587
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   67
Bog'liq
falsafa axloqshunoslik estetika mantiq

6-мавзу. Бадиий асарни эстетик идрок этиш ва эстетик тарбия 
 
1. Бадиий асарни эстетик идрок этишнинг ҳиссий ва ақлий асослари. 
Эстетик мушоҳада. Эстетик ҳукм. Эстетик қобилият 
2. Санъат асарини эстетик идрок этишнинг ижодийлик табиати
3. Эстетик тарбия ва унинг замонавий йўналишлари ва воситалари 
4. Санъат – эстетик тарбиянинг асосий воситаси сифатида. Халқ 
эстетик эҳтиёжи ва бадиий дидини юксалтиришнинг долзарблиги
Эстетик идрок мазмуни кенг қамровли тушунча бўлиб, 
нарсаларнинг ўзига хос хусусиятларини тафаккур орқали талқин этишда 
ҳамда турли хил муносабатларни ўрганишда кўмаклашади. Идрок 
жараёнининг тўғри шаклланиши ақлий тараққиётнинг асосий омилидир, 
яъни идрок предмет ва ҳодисаларнинг яхлит қиёфасини акс эттириб, у 
воқеликни инсон сезги аъзоларининг таъсири орқали белгиловчилик ва 
бошқарувчилик имкониятларини намоён этади.
Моддий буюмларни идрок этишдан фарқли равишда, бадиий идрок 
жараёнлари ўта талабчанлиги билан ажралиб туради, яъни бадиий идрок 
ижодий жараён билан боғлиқ тарзда намоён бўлади. Китобхон бадиий 
асарни ўқиб тугаллагандан сўнг унинг ўқиганларини идрок этишга бўлган 
кейинги ҳолати ҳам тугалланади. Китобхон энди бошқа бир бадиий 
жараённи идрок этишга «тайёргарлик» кўради. Аввалги асарда олган 
таассуротларини янги асардаги мавжуд воқеалар тафсилотига қўлламайди. 
Зеро, «Ўтган кунлар» романидаги воқеалар тафсилоти «Шайтанат» 
романидаги воқеалар тафсилотига мутлақо мос келмайди.
Бадиий ижодни идрок этиш шу жиҳати билан моддий нарсаларни 
идрок этишдан фарқланади. Ижод жараёни тўхтаса, бадиий идрок ҳам 
якун топади. Бадиий асарни бадиий тарзда идрок этиш натижасида инсон 
воқеликка теран кўз билан назар ташлашга, мавжуд муаммоларни 
тафаккур билан нозик туйғулар ёрдамида ҳал этишга ҳаракат қилади.
Бадиий идрок фавқулодда ўзгарувчан хусусиятга эга бўлиб, у ҳеч 
қачон бир жойда тўхтаб қолмайди. Бундай ҳолатни бадиий асарни қайта 
ўқиш жараёнида кузатиш мумкин. Масалан, Тоҳир Маликнинг 
«Шайтанат» қиссасини оладиган бўлсак, ундаги Асадбек образи кишилар 
тасаввурида ҳам ижобий ҳам салбий қаҳрамон сифатида гавдаланади. 
Шунга кўра, айрим китобхонлар Асадбекнинг қилмишларини қораласалар, 
бошқа китобхонлар унинг «марҳаматини» яхшиликка йўядилар. Энг 
ажабланарлиси шундаки, китобхоннинг асар қаҳрамонларини салбий ёки 
ижобийликка ажратишига ҳеч ким тўсқинлик қилмайди, улар китобхон 
бадиий идроки қобилиятига кўра фарқланади. 
Бадиий идрок ижод жараёнини баҳолаш мезонидир. Ижодкор 
бадиий асарни яратишдан аввал ўз олдига асар воқеаларининг 
тафсилотини «мияси»да пишитиб боради ва муайян режага солади. 
Шундан сўнг ижодкор истеъдодини ишга солиб, асар қаҳрамонларига 
«жон» киргизади. Шахснинг руҳий оламига таъсир этиш, уни бадиий-
нафосатли жиҳатдан юксак поғоналарга олиб чиқиш нафосатли 


52 
идрокнинг муаммоси бўлиб, инсоннинг воқеликка ҳиссий-ақлий 
муносабати ҳамда унинг нафосатли идрок этиш қобилиятига, асар 
қаҳрамонларининг кечинмаларини ҳис қилиш лаёқатига ҳамда уларни 
онгли тарзда мушоҳада этиш маданиятига эга бўлишини таъминлайди. 
Бадиий идрокнинг мазмунига дахлдор бўлган бадиий қадриятлар яратиш 
жараёнига замонавий-тарихий босқичлардан келиб чиққан ҳолда 
нафосатли назариялар асосида муносабат билдириш мақсадга мувофиқ, 
яъни бадиий асар миллат равнақи учун қандай ҳисса қўшади, у миллат 
бадиий тафаккурини ўстиришда қандай аҳамият касб этишини тўғри 
англаш учун нафосатли назарияларга мурожаат этиш ўринлидир. 
Бадиий идрок инсоннинг ҳаётга бўлган қизиқишини кучайтиради ва ўзи 
ҳам шу асосда ривожланади. 
Нафосатли идрокни тадқиқ этмай туриб, бадиий ижод назариясини 
тўлақонли англаш ва санъатнинг ижтимоий табиатини очиб бериш 
мумкин эмас. Нафосатли идрокнинг ўзига хос хусусияти бадиий ижоднинг 
табиати ҳамда санъатнинг ижтимоийлик моҳиятига таъсир кўрсатиши 
билан боғлиқ. Иккинчидан, нафосатли идрок қонуниятларини тадқиқ 
қилиш санъат ва бадиий ижод мазмуни ва моҳиятини тўла намоён 
қилишга имкон яратади, яъни нафосатли идрок моҳиятан инсонни 
воқеликни бадиий образ орқали ўзлаштиришида намоён бўлади. 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish