65
ҳақиқатни аниқлашда индукция ва дефинициядан фойдаланишни тавсия
этган ва буюмларнинг моҳиятини билиб бўлмаслиги,
уни билиш учун
инсон аввало ўзини билиши кераклигини таъкидлаган:
Индукция –
кундалик ҳаётдаги якка мисоллар асосида умумий тушунчаларни ҳосил
қилиш усули бўлса, дефиниция – баҳс жараёнида тушунчаларни
таърифлашдан иборат.
Афлотун (мил. ав. 427-347 й.) фикрича, умумий тушунчалар
буюмлардан ва инсонлардан ажралган мутлақ ғоялардир, ҳукм
тафаккурнинг асосий элементи бўлиб, эга ва кесим бирлигидан иборат.
Афлотун ҳукмларни ташкил этувчи тушунчаларни
пирамида шаклида
тасвирлаб, чин билимга интуиция орқали эришилишини асослаган.
Суқротнинг фикрини давом эттириб, Афлотун тур ва жинс белгисини
кўрсатиш орқали
таърифлаш усули, тушунчаларнинг икки хил, яъни
қарама-қарши бўлишини кўрсатиб берган:
А – В эмас.
А – В дир.
В эмас – С дир. В эмас – С эмас.
Жонли мавжудотлар умуртқали ва умуртқасиздир.
Баъзи мавжудотлар умуртқали эмас.
Баъзи умуртқасиз мавжудотлар – ҳашаротлардир.
Умуртқали мавжудотлар – ҳашарот эмас.
«Бир нарсанинг ҳам бўлиши, ҳам бўлмаслиги мумкин эмас».
Афлотуннинг бу фикри нозидлик қонунига мос келади.
Арасту (мил. ав. 384-322 й.) биринчи бўлиб формал мантиққа асос
солган. Мантиқ илмини
«маълум билимлардан номаълум билимларни
аниқловчи, чин фикрни хато фикрдан ажратувчи фан» сифатида
таърифлаган. Арасту
«Категориялар талқини ҳақида», «Биринчи
аналитика», «Топика» каби асарларида мантиқ фанининг вазифаси чин
фикр, ҳақиқатни аниқлашдан иборатлигини кўрсатиб,
«билимларимизнинг
воқеликка мос келиши ҳақиқатдир, ҳақиқатни аниқлашда нозидлик ва
учинчиси истисно қонунларига амал қилиш лозим. Бир вақтда, бир хил
муносабатда айнан бир нарсага нисбатан ўзаро бир-бирини истисно
қиладиган фикрларни билдириш мумкин эмас, бу фикрлардан бири чин,
бошқаси хато бўлиши ёки ҳар иккиси ҳам хато бўлиши мумкин. Ўзаро
икки зид фикрнинг бири чин, бошқаси хато бўлганда учинчи фикрга ўрин
йўқ» деб ёзган.
Арасту тафаккур шаклларини алоҳида таҳлил этади. Унинг
фикрича, ҳукм ақлий таҳлилнинг натижасидир. Ҳукм чин ёки ёлғон
бўлиши мумкин. Ҳар қандай гап ҳукм бўла олмайди, фақат қатъий
фикрларгина ҳукм ҳисобланади. Тушунча ҳукмнинг таркибий қисми
бўлиб, якка ва умумий бўлади. Якка тушунча биринчи моҳият бўлса,
умумий тушунча иккинчи моҳиятни белгилайди,
умумийлик якка
буюмларнинг асосини ташкил этади. Арасту силлогизмнинг икки
муҳокама ва хулосадан иборат уч шаклини белгилаган ва исботлашнинг
илмий, диалектик, риторик, софистик усулларини таҳлил этган, эристика
– муваффаққиятли баҳс юритиш қонун-қоидаларини ишлаб чиққан,
66
мақсадсиз муҳокама юритишнинг зарарли
эканини таъкидлаган ва
софистик хато турларини аниқлаган. Улар:
а) фикрнинг шакли билан боғлиқ бўлган хатолар;
б) фикрнинг мазмуни билан боғлиқ бўлган хатолар.
Арасту мантиқни
исботлаш ҳақидаги илм деб, исботлашни
янги
билим берадиган силлогизм деб атайди.
Do'stlaringiz bilan baham: