Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш институти



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/67
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#141587
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   67
Bog'liq
falsafa axloqshunoslik estetika mantiq

Нозидлик қонуни маълум бир предмет ёки ҳодиса ҳақида айтилган 
икки ўзаро бир-бирини истисно қилувчи қарама қарши фикр бир вақтда ва 
бир хил нисбатда бирданига тўғри бўлиши мумкин эмаслигини, ҳеч 
бўлмаганда улардан бири албатта хато бўлишини ифодалайди. Бу қонун А 
ҳам В, ҳам В эмас формуласи орқали ифодаланади.
А → В ҳам эмас, бўла олмайди.
Нозидлик қонуни қарама-қарши ва зид мулоҳазаларга нисбатан 
қўлланилади. Қарама-қарши мулоҳазаларнинг ҳар иккаласи ҳам бир 
вақтнинг ўзида хато бўлиши мумкин. Қарама-қарши мулоҳазаларда 
улардан бирининг хатолигидан иккинчисининг чинлиги келиб чиқмайди. 
Ўзаро зид мулоҳазалар бир вақтда хато бўлмайди. Улардан бири хато 
бўлса, иккинчиси албатта чин бўлади.
Ер ўз ўқи атрофида айланади. Чин фикр. 
Қуёш Шарқдан чиқиб, Шарққа ботади. Хато фикр. 
Бу ширин дори. Хато фикр. 
Бу аччиқ дори. Хато фикр, дори бемаза ёки нордон бўлиши мумкин. 
Баъзан икки қарама-қарши фикр айтилганда, мантиқий зиддият 
бўлмаслиги мумкин.
Талаба мантиқ фанидан имтиҳон топширди. 
Талаба мантиқ фанидан имтиҳон топширмади. 
Фикрлаш жараёнида вақт, муносабат, объект бирлигининг 
сақланиши нозидлик қонунининг амал қилиниши учун зарурий шарт-
шароит ҳисобланади. Нозидлик қонуни тўғри фикр юритиш жараёнида 
амал қилади. Нозидлик қонунини билиш ва унга амал қилиш рақиб ёки 
суҳбатдош фикридаги нотўғри мулоҳазаларни аниқлаш ва тўғри таҳлил 
қилиш имконини беради.
Учинчиси истисно (мустасно) қонуни фикрнинг тўлиқ мазмунини 
қамраб баён қилинган икки зид фикрдан бири чин, бошқаси хато, 
учинчисига ўрин йўқ эканлигини ифодалайди. Бу қонун тушунчалар 


62 
ўртасидаги зид муносабатларни акс эттиради. Бу қонун А → В ёки В 
эмасдир формуласи билан белгиланади.
Ҳасан имтиҳонда аъло баҳо олди. 
Ҳасан имтиҳонда аъло баҳо олмади.
Бу ерда бир фикр чин, бошқаси хато, учинчисига ўрин йўқ. Бу 
қонун қуйидаги ҳолатларда қўлланилади. 
а) алоҳида олинган якка буюмга нисбатан бир хил вақт ва 
муносабат доирасида ўзаро зид фикр билдирилганда. 
Ҳасан – одобли бола. Ҳасан – одобли бола эмас. 
(Бу ерда фикрларнинг бири чин, иккинчиси хато) 
б) сон ва сифатга кўра, ўзаро зид мулоҳазалар баён қилинганда, 
нарса ва ҳодисалар синфи ҳақида тасдиқланган мулоҳаза билан шу синф 
нарса ва ҳодисаларнинг бир қисми ҳақида инкор этилган мулоҳазалардан 
бири чин, иккинчиси хато, учинчисига ўрин йўқ.
Ҳамма файласуфлар табиатшунослардир. 
Баъзи файласуфлар табиатшунос эмас. 
Учинчиси истисно қонуни қуйидаги ҳолатларда қўлланилади:
а) икки зид якка мулоҳазаларга нисбатан;
б) умумий тасдиқ ва жузъий тасдиқ мулоҳазаларга нисбатан; 
в) умумий инкор ва жузъий тасдиқ мулоҳазаларга нисбатан. 
Учинчиси истисно қонунида ҳам нозидлик қонунидаги каби вақт, 
муносабат, объект айнанлигига риоя этиши шарт, акс ҳолда фикр 
изчиллигига зарар етиб, мантиқсизликка йўл қўйилади ва қонун ўз кучини 
йўқотади. Инсон ўз фикрларига асосланган ҳолда ўзаро зид 
мулоҳазалардан қай бири чин ёки хато эканлигини аниқлайди. Бу қонун 
ўзаро зид мулоҳазалар бир вақтда чин бўлмаслигини тасдиқлайди. 
Учинчиси истисно қонунини билиш орқали фикр юритишда ўзаро зид 
фикрларни аралаштириб юборишга йўл қўйилмайди. 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish