Литература
1.
Черпанов Г.П. Механика разрушения композиционных материалов,
2007.
2.
Холикулов
Э.Б.,
Черпанов
Г.П.
Задачи
о
жестких
высокотеплопроводных включениях. Актуальные проблемы механики
формирующего твердого тела. Часть 3, 2012.
3.
Поселев Г.П. Концентрация напряжений и деформаций в деталях машин.
- М.: Машиностроение, 2014. - 259 с.
ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА
ИННОВАЦИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ МАСАЛАЛАЛАРИ
проф. Б.Эшов (ҚарДУ)
Мустақиллик йилларида жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг турли
соҳаларида бўлгани сингари маънавият, илм-фан, таълим-тарбия, ёшлар
сиёсати кабиларда кўплаб ижобий сайъи-ҳаракатлар, чора-тадбирлар билан
биргаликда турли ислоҳотлар амалга оширилди. Айниқса, таълим тизимини
тубдан ислоҳ қилиш, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, турли
соҳалардаги инновацияларни таълим сифатини оширишга жорий этиш бўйича
амалий ишлар амалга оширилаётган бўлишига қарамай, бу йўналишда ечимини
кутаётган муаммолар талайгина.
Аввало эътибор бериш лозимки, ҳозирги глобаллашув даврида
“инновация” тушунчаси оммавийлашиб кетиб, жуда кенг, айтиш мумкинки,
тараққиётнинг барча соҳаларида қўлланилмоқда. Таълим тизимининг барча
босқичларидаги ёшларга замон талабига мос билимлар бериш ҳамда илғор ва
ташаббускор ғоялар билан қуроллантириш, уларга таълим тизимидаги амалий
кўникмани ривожлантиришда инновацион таълимнинг аҳамияти беқиёс
эканлигини давримизнинг ўзи кўрсатиб турибди. Чунки, мамлакатимизда
узоқни кўзлаб олиб борилаётган таълим соҳасидаги кучли ва пухта ўйланган
изчил сиёсат – аввало, жаҳон таълим стандартлари тизими билан
рақобатбардош кадрлар тайёрлашга қаратилган бўлса, иккинчидан, таълим
тизимида замонавий ёндашувлар ҳамда йўналишлардаги инновациялардан
унумли фойдаланиш кутилаётган натижаларни бериши шубҳасиздир.
Айнан шунинг учун ҳам таълим тизимининг барча босқичларидаги
таълим-тарбия жараёнида таълим сифати ва самарадорлигини оширишга
йўналтирилган интерактив методлар ва ғоялар, инновацион технологиялар,
турли-туман янги педагогик ва ахборот технологияларини ўқув ва таълим-
тарбия жараёнига жорий этишга бўлган қизиқиш ва интилиш тобора кучайиб
бормоқда.
Яқин кунларгача таълим муассасаларидаги ўқувчи-талабаларга анъанавий
тарзда фақат дарслик ва қўлланмаларда (айрим ҳолатларда талабга жавоб
бермайдиган)ги маълумотларни етказиш билан чекланар эдик. Қоғоздаги тайёр
билимлар чегарасидан чиқиш замон талабларига мос мутахассис кадрлар
тайёрлаш заруратидан келиб чиқади ҳамда билим олувчини мустақил
98
истиқболларидан, жамият эҳтиёжларидан, таълим-тарбия, фан, маданият ва
замонавий технологик ютуқлардан келиб чиқиб доимий ва узлуксиз ислоҳ этиб
бориш зарур.
3.Соҳа мутахассисларининг касбий компонентлик даражасини янада
ривожлантиришга алоҳида эътибор талаб этилади. Таълим соҳасидаги
кадрларни (таълим-тарбия берувчиларни) инновацион фаолиятга доимий
йўналтириб бориш ва бу жараёнда назоратни кучайтириб, натижаларни
амалиётга узлуксиз тадбиқ этиб бориш лозим.
4.Имконият даражасида илғор хорижий тажрибаларни ўзлаштириш,
амалиётга жорий этиш, ўзаро манфаатли бўлган хорижий тажриба алмашувини
мақсадли йўналтириш ҳамда бу тизимда маблағларни аямаслик мақсадга
муввофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: