Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – Қурилиш институти



Download 3,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/71
Sana22.02.2022
Hajmi3,35 Mb.
#98749
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   71
Bog'liq
2-qism

 
97


Литература 
1.
Черпанов Г.П. Механика разрушения композиционных материалов, 
2007. 
2.
Холикулов 
Э.Б., 
Черпанов 
Г.П. 
Задачи 
о 
жестких 
высокотеплопроводных включениях. Актуальные проблемы механики 
формирующего твердого тела. Часть 3, 2012. 
3.
Поселев Г.П. Концентрация напряжений и деформаций в деталях машин.
- М.: Машиностроение, 2014. - 259 с. 
ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА 
ИННОВАЦИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ МАСАЛАЛАЛАРИ 
проф. Б.Эшов (ҚарДУ)
 
Мустақиллик йилларида жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг турли 
соҳаларида бўлгани сингари маънавият, илм-фан, таълим-тарбия, ёшлар 
сиёсати кабиларда кўплаб ижобий сайъи-ҳаракатлар, чора-тадбирлар билан 
биргаликда турли ислоҳотлар амалга оширилди. Айниқса, таълим тизимини 
тубдан ислоҳ қилиш, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, турли 
соҳалардаги инновацияларни таълим сифатини оширишга жорий этиш бўйича 
амалий ишлар амалга оширилаётган бўлишига қарамай, бу йўналишда ечимини 
кутаётган муаммолар талайгина. 
Аввало эътибор бериш лозимки, ҳозирги глобаллашув даврида 
“инновация” тушунчаси оммавийлашиб кетиб, жуда кенг, айтиш мумкинки
тараққиётнинг барча соҳаларида қўлланилмоқда. Таълим тизимининг барча 
босқичларидаги ёшларга замон талабига мос билимлар бериш ҳамда илғор ва 
ташаббускор ғоялар билан қуроллантириш, уларга таълим тизимидаги амалий 
кўникмани ривожлантиришда инновацион таълимнинг аҳамияти беқиёс 
эканлигини давримизнинг ўзи кўрсатиб турибди. Чунки, мамлакатимизда 
узоқни кўзлаб олиб борилаётган таълим соҳасидаги кучли ва пухта ўйланган 
изчил сиёсат – аввало, жаҳон таълим стандартлари тизими билан 
рақобатбардош кадрлар тайёрлашга қаратилган бўлса, иккинчидан, таълим 
тизимида замонавий ёндашувлар ҳамда йўналишлардаги инновациялардан 
унумли фойдаланиш кутилаётган натижаларни бериши шубҳасиздир. 
Айнан шунинг учун ҳам таълим тизимининг барча босқичларидаги 
таълим-тарбия жараёнида таълим сифати ва самарадорлигини оширишга 
йўналтирилган интерактив методлар ва ғоялар, инновацион технологиялар, 
турли-туман янги педагогик ва ахборот технологияларини ўқув ва таълим-
тарбия жараёнига жорий этишга бўлган қизиқиш ва интилиш тобора кучайиб 
бормоқда. 
Яқин кунларгача таълим муассасаларидаги ўқувчи-талабаларга анъанавий 
тарзда фақат дарслик ва қўлланмаларда (айрим ҳолатларда талабга жавоб 
бермайдиган)ги маълумотларни етказиш билан чекланар эдик. Қоғоздаги тайёр 
билимлар чегарасидан чиқиш замон талабларига мос мутахассис кадрлар 
тайёрлаш заруратидан келиб чиқади ҳамда билим олувчини мустақил 
98


ўрганишига, билим олишгиа, изланишига кенг йўл очиб беради. Аммо, сўнгги 
пайтларда билим олувчиларнинг мустақил таълим олишларига жиддий эътибор 
берилиши сезилмаяпти. Айниқса, ОТМ талабларига таълим беришда “мустақил 
таълим соатларини бажарилишига” асосий эътибор қаратилаётгани ачинарли 
ҳолдир. 
Фикримизча, мустақил таълимнинг замон талабларига мос ҳолда ташкил 
этилиши – билим олувчиларнинг уларнинг ўзлари эгаллаётган ёки 
ўзлаштирмоқчи бўлган билимларини ўзлари излаб топишларига, мустақил 
ўрганиб таҳлил қилишларига ҳамда таҳлиллар асосида мантақий хулосалар 
чиқаришларига (бу эса ўта муҳим) кенг имкониятлар яратади. Профессор-
ўқитувчи эса бу жараёнда асосий шахсга айланган талабани (ёки ўқувчини) 
билимларни пухта эгаллашига йўналтирувчи, йўл кўрсатувчи бўлиши билан 
бирга бошқарувчи шахсга, билим олувчига шароит яратиб берувчига айланиши 
лозим. 
Ҳар қандай инновацион ғоялар, технологиялар ҳамда ишланмаларни 
босқичма-босқич ривожлантириб боришнинг нақадар долзарб эканлиги шунда 
кўринадики, таълим сифати ва самарадорлигини оширишда инновацияларнинг 
кириб бориши масалалари Ўзбекистондаги илм-фан ва техника ҳамда илмий 
тадқиқотларнинг тараққий этишига, уларнинг турли йўллар ва усуллар билан 
қўллаб-қувватланишига, рақобатдош кадрлар тайёрлаш муаммолари билан 
бевосита боғлиқдир. 
Масалага бу жиҳатдан ёндошадиган бўлсак, мамлакатимизнинг барча 
босқичларидаги таълим муассасалари шу жумладан, олий ўқув юртлари таълим 
сифати ҳамда самарадорлигини юқори савияда таъминлаш учун таълим 
муассасаларининг инновацион йўналишларини янада кучайтириш; турли 
инновацион ғояларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни талаб даражасида 
рағбатлантириш; таълим базасида ишлаб чиқариш ва тадқиқотлар билан боғлиқ 
бўлган тажрибаларни ривожлантириш; таълим берувчи ходимларнинг 
инновацион фаоллигини оширишга эришиш; таълим муассасаларининг илм-
фан, саноат ҳамда иқтисод соҳалари билан ўзаро мнфаатдорлик алоқаларини 
фаоллаштириш мақсадга мувофиқдир.
Жаҳон таржрибаларидан келиб чиқадиган бўлсак, бундай ёндошув 
таълим 
тизимидаги 
ёшларимизнинг 
инновацион 
ишланмалар 
ва 
технологиялардан фойдаланиш малакаларини янада мустаҳкамлашга, таълим-
тарбия ҳамда касбга йўналтирилган билимларнинг чуқурлашувига, ҳар 
томонлама рақобатдош ҳамда малакали кадрлар етиштирилишига хизмат 
қилиши шубҳасиздир. 
Юқоридаги қисқача фикрлардан келиб чиқиб таълим сифати ва 
самарадорлигини ошириш борасида қуйидаги таклифларни киритишни лозим 
топдик: 
1.Ҳар қандай шароитда таълимдаги сифат ва самарадорлик ўқув 
жараёнининг қандай ташкил этилишига боғлиқ. Шунинг учун ҳам ўқув 
жараёни белгиланган сифат мезонларига мос келиши мақсадга мувофиқ. 
2. 
Маҳаллий кадрлар тайёрлаш тизими ҳамда унинг мазмун-
моҳиятини Ўзбекистоннинг маънавий, ижтимоий ва иқтисодий ривожланиши 
99


истиқболларидан, жамият эҳтиёжларидан, таълим-тарбия, фан, маданият ва 
замонавий технологик ютуқлардан келиб чиқиб доимий ва узлуксиз ислоҳ этиб 
бориш зарур. 
3.Соҳа мутахассисларининг касбий компонентлик даражасини янада 
ривожлантиришга алоҳида эътибор талаб этилади. Таълим соҳасидаги 
кадрларни (таълим-тарбия берувчиларни) инновацион фаолиятга доимий 
йўналтириб бориш ва бу жараёнда назоратни кучайтириб, натижаларни 
амалиётга узлуксиз тадбиқ этиб бориш лозим. 
4.Имконият даражасида илғор хорижий тажрибаларни ўзлаштириш, 
амалиётга жорий этиш, ўзаро манфаатли бўлган хорижий тажриба алмашувини 
мақсадли йўналтириш ҳамда бу тизимда маблағларни аямаслик мақсадга 
муввофиқ. 

Download 3,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish