Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – Қурилиш институти



Download 3,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/71
Sana22.02.2022
Hajmi3,35 Mb.
#98749
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   71
Bog'liq
2-qism

Использованная литература 
1.
Будилова, А.С. Использование веб-квестов при обучении 
компьютерной графике // Наука и перспективы. 2017. № 1 [Электронный 
ресурс] URL: nip.esrae.ru/13-92 (дата обращения: 2017). 
2.
Быховский, Я.С. Образовательные веб-квесты // Материалы 
международной конференции «Информационные технологии в 
образовании. ИТО-99» [Электронный ресурс]. URL: http://ito.bitpro.ru/1999 
(дата обращения: 2017).
114


ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА «УСТОЗ- ШОГИРД 
МАКТАБИ»НИ ЯРАТИШ, ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШНИНГ 
МУХИМ ОМИЛИ 
доц.Ё.Тиллабоев, к.ўқт. А.Рахимов, к.ўқт. Ш.Исабоев,
магистрлар И.Умаров, М.Тургунпулатов,
талаба М.Мусомиддинов(НамМКИ
Устоз –шогирд анъанаси халқимизнинг асрлар давомида шаклланиб 
келган, авлоддан-авлодга кўчиб ўтган “таълимни тарбиядан, тарбияни
таълимдан ажратиб бўлмайди” – деган шарқона ҳаёт фалсафасини шогирдлар 
қалбига сингдириб боради. 
Устоз –шогирд анъанаси ўқув жараёнига янги педагогик ва ахборот 
технологияларининг турли методларининг кириб келишига замин яратади. 
Устоз –шогирд анъанаси малакали, рақобатдош кадрлар тайёрлашга хизмат 
қилади. Узлуксиз таълим жараёнида ҳар бир шогирд ва устознинг амалга 
ошириладиган иш фаолиятини режалаштириш таълим самарадорлигига 
эришишнинг муҳим омили ҳисобланади.
Машғулотларнинг муваффақиятли ўтишининг 80% таълим жараёнини 
тўғри режалаштиришни ташкил этиш ва уни амалга оширишга боғлиқдир. 
Устоз ва шогирд фаолиятини режалаштиришда куйидагиларга эътибор 
қаратиш лозим: 
-шогирдининг истиқбол режасида белгиланган вазифаларнинг ҳаётийлиги, 
уларнинг долзарблиги, таълим-тарбиянинг уйғунлигига; 
-шогирди бугунги кунгача қандай ютуқларга эришганлигига; 
-шогирди бугунги кунда ўз фаолиятини такомиллаштириши учун нималарга 
эътибор қаратиши лозимлигига; 
-мазкур вазифанинг замирида таълим-тарбия самарадорлигига эришиш асосий 
мақсад қилиб белгиланганлигига; 
“Устоз ва шогирд мактаби” режасини шакллантиришда устоз томонидан 
қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш лозим; 
-бажариладиган ишларнинг вақти қайд этилиши; 
-белгиланган тадбирлар шогирдларнинг эҳтиёжлари ва имкониятларига мос 
бўлишига; 
-олдига қўйган мақсадга эришига, ҳаракат қилишга ундайдиган, натижа 
берадиган материаллар танланиши лозим. 
Устоз томонидан шогирд фаолиятининг таҳлилини амалга оширишда 
унинг қуйидаги жиҳатларига эътибор бериш лозим: 
-шогирднинг ўз фанини қанчалик билиши, янги педагогик ва ахборот 
технологияларини ҳамда илғор тажрибаларни фаолиятида қўллай олиши; 
-таълим-тарбиянинг уйғунлиги, ота-оналар билан ишлаш, ўқувчиларни 
касбга йўналтириш ва бошқалар. 
Ёш ўқитувчи томонидан ўтилаётган дарс машғулотларини мунтазам 
кузатишни ташкил этиш қуйидагилар бош омил этиб белгиланади: 
-устоз шогирдининг дарсига киришдан олдин унинг дарсга тайёргарлик 
жараёнини ўрганиши; 
115


-шогирдининг маҳоратини кузатиш (илғор пед тех. фойдаланиши ва. ҳ.);
-шогирднинг ўз олдига қўйган мақсадининг натижавийлиги; 
-дарснинг ютуқлари ва камчиликлари, келгусида эътиборга олиниши лозим 
бўлган вазифалар белгиланади; 
ОТМда фаолият юритадиган ўқитувчи - педагог ўқувчиларни 
фаоллаштириш, ўқувчиларнинг ёши ва шахсий-психологик хусусиятларини 
ҳисобга олиниши, ижодкорлик ва услубий маҳоратини оширишни, педагогик
тажрибалардан фойдаланишни, мавзуни фанлараро боғлашга эътибор беришни,
вақтни тўғри тақсимланганлигини назоратга олиши керак. 
Шунингдек, ўқувчиларнинг янги ва аввалги материалларни эсда 
сақлашларини, жамоадаги дўстона муҳит, фанга бўлган қизиқишларини, 
мавзуга оид маънавий қадриятларнинг сингдирилишини, ҳозиржавоблиги, 
сезгир ва топқирлигини, ўз олдиларида турган масъулиятларига нисбатан 
иродали ёки иродасизлигини мунтазам ошириб бориши лозим.
Ҳулоса қилиб айтганда, жамиятдаги барча соҳани етук кадрлар билан 
таъминлаш ҳар доим давлат сиёсати даражасидаги муҳим ахамиятга эга бўлади. 
ОТМ профессор-ўқитувчиларига, халқ ҳўжалигини барча соҳалари учун 
етук кадрларни баркамол ва рақобатбардош этиб тайёрлаш ҳамда тарбиялашдек 
жуда катта масъулият юклатилади.
Наманган муҳандислик-қурилиш институти “Материаллар қаршилиги ва 
механика” кафедраси профессор-ўқитувчилари, бу борада етарлича малака ва 
тажрибага эга ҳисобланадилар. Кафедрага ишга қабул қилинган ёш ўқитувчини 
аввал дарс ўтиш жараёнини таҳлил этилади. Семинарда аниқланган 
камчиликларни ўз вақтида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 
тўлдирилади ва зарур маслаҳатлар берилади. 
Мазкур ўтказиладиган семинар кафедрадаги мавжуд “Устоз ва шогирд 
мактаби” нинг бир бўлаги ҳисобланиб, ўзининг ёш авлод таълим тарбиясига 
бағишлаган ёш ўқитувчиларларни, келажакдаги фаолиятида ижобий 
натижасини беришига ишонамиз.
Пировард мақсадда талабаларга берилаётган билимни сифатини 
ошишига, бугунги талаба эртага етук ҳамда рақобатбардош кадр бўлиб, ҳалқ 
ҳўжалигини барча соҳасида фаолият юритишига эришилади. 

Download 3,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish