Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – Қурилиш институти


ТАЛАБАЛАРГА БЕРИЛАЁТГАН ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШДА



Download 3,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/71
Sana22.02.2022
Hajmi3,35 Mb.
#98749
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   71
Bog'liq
2-qism

ТАЛАБАЛАРГА БЕРИЛАЁТГАН ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШДА 
ИНТЕРФАОЛ УСУЛЛАР САМАРАСИ 
тал. М.Мухторов, ўқит. Д.Шокиров (НамМҚИ) 
 
Мустақил Ўзбекистонмизда таълим сохасида олиб борилаётган улкан 
ишлар замирида ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва жамиятимизни барча 
соҳаларига замон талаблари асосида тайёрланган, рақобатбардош кадрлар 
тайёрлаб беришдек улкан вазифалардан бири ётади. 
Рeспубликамиз таълим тизимини тубдан ислоҳ қилинишига тарихан 
қисқа муддатлар ичида эришиб келинмоқда. Мамлакатимизда ўқув жараёнини 
ташкил этишнинг анъанавий ҳамда ноанъанавий усулларни ривожлантириш, 
ўқитувчилар малакасини ошириш ва шу орқали таълим сифатини яхшилаш 
мақсадида бир қатор ислоҳатлар олиб борилмоқда. 
Шундай экан бугунги таълимда тизимли, технологик ёндашув ҳамда 
инновацион педагогик технологиялар кенг қўллаш ва улар кафолатланган 
натижа олиш билан характерланади. 
Шунинг учун ҳам ҳар бир педагог ушбу жараённинг моҳиятини, мақсад 
вазифаларини яхши билиши, уни одатдаги (традицион) ўқитишдан фарқланган 
холда талабаларга бўлган муносабатида индивидуал ёндашув орқали уларда 
фанга нисбатан мотивация ҳосил қила билиш, фақат билим бериши билан 
чегараланмасдан уларда мустақил таълим олиш, дарс жараёнида эркин фикрлай 
олиш кўникмаларини ҳам шакллантира олиши керак. 
Бу эса таълим соҳасида иш олиб бораётган профессор ўқитувчидан янги 
педагогик 
технологияларни, 
замонавий 
ахборот 
коммуникация 
технолагияларни ҳамда дарс машғулотларида янги интерфаол усуллар билан 
ўқитиш тажрибасидан яхши бохабар бўлишини талаб қилади. 
Ҳозирги кунда эски анъанавий услубдаги дарслар ёшларимиз эҳтиёжини 
қондирмайди, улар бундай дарсларни тинглагиси келмайди. Чунки, фикрлаш ва 
тафаккур бошқа, айнан бирор фан бўйича билимга эга бўлиш бошқа. Фикрлаш 
ва тафаккур табиий йўл маҳсули, билим олиш эса – бу таълим муассасаси, 
педагог фаолияти маҳсули. Ҳозирги кундаги ёшларимизни фикрлаши ва ўтган 
XX аср ёшларига нисбатан анча баланд ва тездир. Агар педагог ёшлар билан 
ҳам нафас фикрламаса, замон янгиликлари ва талаблари билан ҳамоҳанг 
43


бўлмаса, унинг таълим–тарбия соҳасидаги фаолияти самарасиз бўлиб 
қолаверади. 
Ўқитишда “классик жараён” нуқтаи назаридан талқин қилинганда 
ўқитувчи дарсга кириб дарс мавзусини эълон қилгач, унинг мазмунини баён 
қилишга киришади.
“Технолого”–“дидактик жараён” эса маърузада ва амалий машғулотларда 
ўрганилаётган мавзудан олдин шу мавзуга нисбатан мотивация хосил қилиш 
талаб қилинади. Бу эса ўқиш ва билиш учун жуда муҳимдир. Талабаларда 
мавзуга нисбатан қизиқиш хосил қилиш мавзуни билиб тушуниб олиш 
самарадорлигини оширади.
Хозирги вақтда дарсни ташкил қилишда технологик ёндашув асосида 
турли интерфаол методлардан кенг фойдаланилмоқда. Уларга мисол қилиб 
қуйидагиларни келтириш мумкин. “Ақлий хужум”, “Ажурли арра”, “Мунозара” 
методи, “Меню” усули, “Угадайка”, “Доира столи” , “Қор кўчкиси” ва 
бошқалар.

Download 3,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish