Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – Қурилиш институти



Download 3,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/71
Sana22.02.2022
Hajmi3,35 Mb.
#98749
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   71
Bog'liq
2-qism

Фойдаланган адабиётлар 
1.
FarrepS. Who’s Running UoigSageeg? Creating stable work in unstable times. 
Austin (TX). 2012. 
2.
Ғозиев .Э. Психология. Т. 2010. 
3.
С.Н.Жўраева., З.Ш.Юнусходжаев “Касбий психология” Тошкент- 2014. 
4.
Ф.И.Х,айдаров,Н.И Халилова.Умумий психология.Т.2010 
КИМЁ ТАРИХИНИ ЎРГАНИШДА ИННОВАЦИЯНИНГ ЎРНИ 
кат. ўқ. З. Холмирзаева (НамДУ ҳузуридаги ХТХҚТМОҲМ)
Замонавий таълим тизими янги стандартлар ва дастурлар доирасида 
таълим масканларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, компьютер 
техникалари, лаборатория жиҳозлари билан тўлиқ таъминланмоқда. Шу 
сабабдан ҳам таълим мазмуни тубдан янгиланиб бормоқда. Бугунги кундаги 
такомиллаштирилган дарслар, модернизация қилинган ўқув дастурлари таълим 
жараёнида фойдаланмоқда. Бу эса, табиийки кимё тарихини ўқитувчилари 
зиммасига катта маъсулият юклайди. Жумладан, дарсларга ижодий ёндошган 
ҳолда тахлил қилиш устида бош қотиришлари лозим бўлади. Бир сўз билан 
айтганда, билим олувчиларнинг ижодий мустақиллигини ривожлантириш ва ва 
уларни иннавацион фаолиятга тайёрлаш муҳим вазифалардан саналади. 
Қолаверса, бугунги кунда таълим шароитида билим олувчилар ўз 
иннавацион фаолиятини ташкиллашда қандай йўллардан фойдаланишлари 
мумкин?-деган савол туғилиши табиий. 
Бунда қуйидагиларни ёдда тутиш мумкин: 
-дунёда ҳар 5-6 йилда билимлар ҳажми икки маротаба кўпаяди, шу боис, 
ҳар 5-6 йилда таълимнинг (шу жумладан кимё тарихини) давлат таълим 
стандартлари янгиланади; 
- янгиланган давлат таълим стандартлари асосида янгиланган намунавий 
дастурлар тузилади; 
- янгиланган намунавий дастурлар асосида янги дарсликлар ва 
қўлланмалар ёзилади; 
- ўқитувчилар янгиланган ишчи дастурлар тузадилар. Ўтказилган 
тадқиқот натижасига кўра, бундай вазият вужудга келишининг асосий 
сабабларидан бири- билим олувчилар орасида Инновация ва иннавацион 
технологияларнинг етарли даражада кенг оммалашмагани ҳамда амалиётда кам 
қўлланилаётганидир. Бундай ҳолатни таълим муассасаларида ташкил 
этилаётган очиқ маърузаларда ҳам кузатиш мумкин.
41


Иннавацион фаолият жуда кенг тушунча бўлиб, унинг ўзига хос таркибий 
қисмлари мавжуд: 
-ижодий ёндошув; 
- янгиланган давлат таълим стандартлари; 
- янгиланган намунавий дастурлар асосланган ва дарсликларда ҳамда 
қўлланмаларда ёритилган мазмун, билим ва малакалар. 
Иннавацион методларнинг самарали турлари ҳисобланган интерфаол 
усуллар ёрдамида дарсларни ташкиллаштириш ва ўқувчиларнинг билиш 
фаолияти сифатини яхшилашда, ҳар бир ўқитувчи ўз дарсларини иннавацион 
тартибда ўтказиш учун юқорида кўрсатилан таркибий қисмларни нафақат 
билиши, балки уларни тадбиқ этишга амалий ва психологик жиҳатдан таййёр 
бўлиши лозим.
Дарсларда анъанавий усуллар билан бирга интерфаол усуллардан 
фойдаланиш тавсия этилади.
Интерфаол усуллардан .“Кейс-стади” методи 
«Кейс-стади» - инглизча сўз бўлиб, («case» – аниқ вазият, ҳодиса, «study» 
– ўрганмоқ, таҳлил қилмоқ) аниқ вазиятларни ўрганиш, таҳлил қилиш асосида 
ўқитишни амалга оширишга қаратилган метод ҳисобланади. Кейсда очиқ 
ахборотлардан ёки аниқ воқеа-ҳодисадан вазият сифатида таҳлил учун 
фойдаланиш мумкин.
Мазкур метод муаммоли таълим методидан фарқли равишда реал 
вазиятларни ўрганиш асосида аниқ қарорлар қабул қилишга асосланади. Агар у 
ўқув жараёнида маълум бир мақсадга эришиш йўли сифатида қўлланилса, 
метод характерига эга бўлади, бирор бир жараённи тадқиқ этишда босқичма-
босқич, маълум бир алгоритм асосида амалга оширилса, технологик жиҳатни 
ўзида акс эттиради
“Кейс методи” ни амалга ошириш босқичлари топшириғини тузишда 
қуйидаги маълумотлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади;  
- Абу Мансур Муваффақ ал-Ҳаравий (X аср) . Унинг фармаколияга доир 
тожик тилида ёзган китоби энг қадимий асар сифатида бизгача етиб келган. У 
585 та ҳар хил дорилар тўғрисида маълумот келтиради.
-Абу Бакр Муҳаммад ибн Закариё Ар-Розий (865-925 йй.) илмий 
кузатишлари, теран фикри, янги ва илғор назариялари, илмий кашфиётлари ва 
ўша давр фанининг барча соҳаларига оид 180 дан ортиқ ёзиб қолдирган 
асарлари билан жаҳон фанини юқори босқичга кўтарган олимлардан 
ҳисобланади. Абу Бакр Розий Европада Разес номи билан машҳур бўлган. 
Кимё тарихида биринчи марта Розий моддаларни уч қисмга бўлади:
1) минерал моддалар,
2) ўсимлик моддалари,
3) ҳайвонот моддалари.
Кимё фанини Ўрта Осиёда ривожланишига алломаларимиз қўшган 
ҳиссаларини ўрганишни иннавацион асосида ташкил этиш орқали қуйидаги 
натижаларга эришиш мумкин 
-
касб фаолияти соҳасида билим ва малакалар ривожланади; 
-
ўзликни чуқур англаш мумкин; 
42


-
фикрда эркинлик қарор топади, инсон ўз имкониятларини эркин намоён 
қилади; 
-
Ватанпарварлик ҳисси ортади; 
-
Тарихга, миллий қадириятларга эътибор кучаяди; 
-
Умуминсоний қадириятларга содиқлик ортади; 
-
Мулоқот маданияти шаклланади ва ривожланади; 
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, малака оширишнинг замонавий 
шаклларини қўллаш билан миллий ғоя асосларини сингдириш орқали дарс 
самарадорлигини оширишнинг илмий услубий асосларини ишлаб чиқиш 
мақсадга мувофиқ бўлади.

Download 3,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish