Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – Қурилиш институти


РОЛЛИ ЎЙИНЛАРНИ ПСИХОТЕРАПЕВТИК ИМКОНИЯТЛАРИ



Download 3,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/71
Sana22.02.2022
Hajmi3,35 Mb.
#98749
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   71
Bog'liq
2-qism

РОЛЛИ ЎЙИНЛАРНИ ПСИХОТЕРАПЕВТИК ИМКОНИЯТЛАРИ. 
кат.ўқ Н.Абдуллаева, ўқ. Ф.Маъмурова, 
тал. М.Абдумаликова (НамМҚИ). 
Бола бир ёшга тўлгандан бошлабоқ унда фаолиятнинг энг содда 
шакилларини эгаллаш учун шарт-шароитлар юзага кела бошлайди, бундай шарт-
шароитлардан бири ўйиндир. Ўйиннинг психотерапевтик аҳамияти ҳақида фикр 
юритар эканмиз аввало унинг луғавий маъносига эътибор бериб ўтсак.
Бу сўзлар грекчадан олинган бўлиб, “Psyuhe” “рух, жон”, “Терапия”-
“соғломлаштириш”, яъни рухиятни соғломлаштириш деган маъноларни 
англатади. 
Болани жамоа муҳитига мослаштиришда ҳамда мулоқотга ўргатишда 
ўйиндан фаол фойдаланиш даставвал шу билан изоҳланадики, у 
психотерапевтик самара бериши мумкин. Ўйиннинг психотерапевтик 
вазифалари шундан иборатки, ўзига ва бошқаларга муносабатини, унинг руҳий 
кайфиятини, ижтимоий мақомини, жамоадаги мулоқот усулларини ўзгартириши 
мумкин. 
39


Жумладан сахна асарига ўйин деб қарайдиган бўлсак, психотерапевтик 
имкониятга эга бўлиб, унинг моҳияти ролларни томошабинларга ўйнашдан 
иборат. Яъни ролни ижро этаётганлар бошқалар учун ифодалаб берилаётган 
образнинг моҳиятини пайқаб олган бўлишлари керак. Бу ўйинлардан олдин бир 
неча марта машқлар ўтказиладики, улар ўз-ўзидан ролдаги мулоқот усуллари 
учун машқ ҳисобланади. Саҳна ўйинларининг психотерапевтик воситаси 
қатнашчилар учун ролларни белгилаш давридаёқ таъсир этади. 
К.С.Станиславскийнинг 
таъкидлашича: “Бизнинг 
актиёрлик 
ҳусусиятимизни ҳамма биладики, албатта: хунук одам саҳнада чиройли 
бўлишни, пакана баланд бўлишни, бесўнақай эпчил бўлишни истайди. 
Ҳаваскорлардан кўпроқ қайси ролни ўйнашини сўранг. Унинг қандай ролларни 
танлашини кўриб ҳайратга тушасиз. Одамлар ҳар доим ўзларига ато этилмаган 
нарсаларга интилишади, актиёрлар эса саҳнада улар ҳаётда маҳрум бўлган 
нарсаларни қидиришади”. Роллар эса одамда яшириниб ётган, секинлашиб 
қолган нарсаларни рўёбга чиқаришга имкон яратади. 
Педагогика 
ва 
психотерапияда 
ўйин 
жараёнида 
одамовилик, 
тортинчоқлик, нутқ сустлиги ва ҳатто дудуқланиш каби нуқсонларга йўлиққан 
айрим болалар учун тузатиш воситаси сифатида фойдаланиш мумкин. Педагог 
болалар жамоасида сюжетли ўйинларни (айниқса узоқ давом этадиган 
ўйинлар)ни ташкил этиб, болалар ўртасида ўйин ролларини пухта тақсимлаш 
йўли билан ўзаро ўйин муносабатлари орқали ўйин гуруҳида болаларнинг ўзаро 
муносабитларига таъсир этиш имкониятига эга. 
Болалар ҳаётида кўпгина чуқур ва жиддий кечинмалари борки, улардан 
чиқиш учун ўзларига ҳар хил йўл қидирадилар, бу йўлни топа олмаса 
яширинлигича қолади, бу эса боланинг руҳиятига таъсир кўрсатади, кутилмаган 
ғалати одатлар, инжиқликлар ва тушуниб бўлмайдиган касалликлар манбаига 
айланади. Тасаввурга кенг майдон очиб берадиган болалар – эркин болалар 
ўйинни ўзида болаларнинг ҳаётий тажрибасини акс эттиради; ўйиннинг 
ўтказилиши фақат тезлик, чакқонликка ва у ёки бу даражадаги зеҳни 
ўткирлигига эмас, шу билан бирга бола қалбида ривожланаётган ички ҳаётнинг 
бойлигига ҳам боғлиқ бўлади. 
Қовушимсиз, нутқи суст, ортиқча ташвишланадиган болалар, онгли 
равишда ёки беихтиёр мулоқотга, жамоа фаолиятига киришишга қўрқадилар. 
Улардаги бу руҳий тўсиқни йўқотиш керак. 
Юқорида таъкидлаб ўтилган барча фикрларни инобатга олган ҳолда 
мактабларда ўйин тўгараклари ёки дарслардан ташқари гуруҳлар билан ишлаш 
вақтларида турли хил ўйин машғулотлари ташкил қилинса болаларда кечадиган 
психологик камчиликларни олдини олган бўлардик. Ҳар бир машғулотда бир 
неча ўйин ташкил этилса мақсадга мувофик бўлади. Ана шундай ўйинлардан 
айримларини ҳавола қиламиз: 
1.
Доира бўйлаб ҳикоя қилиш: Олиб борувчи бирор нарсани ҳикоя қила 
бошлайди: “Ажралмас дўстлар бўлган Бахром билан Беҳзод ҳар доим дарсдан 
сўнг уйга бирга кетишарди. Кунлардан бир куни Бахром Беҳзодни кутмай уйга 
бир ўзи кетди. Гап бундай бўлган эди”. Навбатдаги бола уни давом эттиради ва 
хокозо. Ҳикояни яна олиб борувчи тугатади, ҳар бир иштирокчига энг кўп ва 
40


энг кам хисса қўшиш меъёри белгилаб қўйилади: энг кам ҳисса битта гап 
бўлиб, бу нутқий қийинчиликларга дуч келадиган ҳар бир боланинг қўлидан 
келади, энг кўп ҳисса хикояни ярим минут ёки бир минут давом эттиришдир. 
2.
Қўғирчоқлар ёрдамида эртак айтиш: Шуниси диққатга сазоворки, ўз 
тортинчоқликлари, чекланганликлари, бесўнақайликлари туфайли саҳналарда 
ўйнай олмайдиган жуда уятчанг болалар ҳам қўғирчоқлар билан сюжетларни 
жуда осонлик билан ўйнайдилар. 

Download 3,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish