Иннавацион фаолият жуда кенг тушунча бўлиб, унинг ўзига хос таркибий
қисмлари мавжуд:
-ижодий ёндошув;
- янгиланган давлат таълим стандартлари;
- янгиланган намунавий дастурлар асосланган ва дарсликларда ҳамда
қўлланмаларда ёритилган мазмун, билим ва малакалар.
Иннавацион методларнинг самарали турлари ҳисобланган интерфаол
усуллар ёрдамида дарсларни ташкиллаштириш ва ўқувчиларнинг
билиш
фаолияти сифатини яхшилашда, ҳар бир ўқитувчи ўз дарсларини иннавацион
тартибда ўтказиш учун юқорида кўрсатилан таркибий қисмларни нафақат
билиши, балки уларни тадбиқ этишга амалий ва психологик жиҳатдан таййёр
бўлиши лозим.
Дарсларда анъанавий усуллар билан бирга интерфаол усуллардан
фойдаланиш тавсия этилади.
Интерфаол усуллардан .“Кейс-стади” методи
«Кейс-стади» - инглизча сўз бўлиб, («case» – аниқ вазият, ҳодиса, «study»
– ўрганмоқ, таҳлил қилмоқ) аниқ вазиятларни ўрганиш, таҳлил қилиш асосида
ўқитишни амалга оширишга қаратилган метод ҳисобланади. Кейсда очиқ
ахборотлардан ёки аниқ воқеа-ҳодисадан вазият сифатида таҳлил учун
фойдаланиш мумкин.
Мазкур метод муаммоли таълим методидан фарқли равишда реал
вазиятларни ўрганиш асосида аниқ қарорлар қабул қилишга асосланади. Агар у
ўқув жараёнида маълум бир мақсадга эришиш йўли сифатида қўлланилса,
метод характерига эга бўлади, бирор бир жараённи тадқиқ этишда босқичма-
босқич, маълум бир алгоритм
асосида амалга оширилса, технологик жиҳатни
ўзида акс эттиради
“Кейс методи” ни амалга ошириш босқичлари топшириғини тузишда
қуйидаги маълумотлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади;
-
Абу Мансур Муваффақ ал-Ҳаравий (X аср) . Унинг фармаколияга доир
тожик тилида ёзган китоби энг қадимий асар сифатида бизгача етиб келган. У
585 та ҳар хил дорилар тўғрисида маълумот келтиради.
-Абу Бакр Муҳаммад ибн Закариё Ар-Розий (865-925 йй.)
илмий
кузатишлари, теран фикри, янги ва илғор назариялари, илмий кашфиётлари ва
ўша давр фанининг барча соҳаларига оид 180 дан ортиқ ёзиб қолдирган
асарлари билан жаҳон фанини юқори босқичга кўтарган олимлардан
ҳисобланади. Абу Бакр Розий Европада
Разес номи билан машҳур бўлган.
Кимё тарихида биринчи марта Розий моддаларни уч қисмга бўлади:
1) минерал моддалар,
2) ўсимлик моддалари,
3) ҳайвонот моддалари.
Кимё фанини Ўрта Осиёда ривожланишига алломаларимиз қўшган
ҳиссаларини ўрганишни иннавацион асосида ташкил этиш орқали қуйидаги
натижаларга эришиш мумкин
-
касб фаолияти соҳасида билим ва малакалар ривожланади;
-
ўзликни чуқур англаш мумкин;
42
-
фикрда эркинлик қарор топади, инсон ўз имкониятларини эркин намоён
қилади;
-
Ватанпарварлик ҳисси ортади;
-
Тарихга, миллий қадириятларга эътибор кучаяди;
-
Умуминсоний қадириятларга содиқлик ортади;
-
Мулоқот маданияти шаклланади ва ривожланади;
Хулоса ўрнида
шуни айтиш мумкинки, малака оширишнинг замонавий
шаклларини қўллаш билан миллий ғоя асосларини сингдириш орқали дарс
самарадорлигини оширишнинг илмий услубий асосларини ишлаб чиқиш
мақсадга мувофиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: