- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
- ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
- НАМАНГАН МУҲАНДИСЛИК-ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ
-
-
- НАМАНГАН-2020
- 1-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби фанининг предмети ва усуллари
- Режа
- Хўжалик ҳисоби тўғрисида умумий тушунча ва ҳисобнинг турлари
- Ҳисобда қўлланиладиган ўлчов бирликлари
- Бухгалтерия ҳисобининг мақсади ва вазифалари, функциялари ва уларнинг бошқарув қарорларини қабул қилишдаги аҳамияти
- Бухгалтерия ахборотидан фойдаланувчилар.
- Бухгалтерия ҳисобининг асосий тамойиллари. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози салбий оқибатларини бартараф етиш шароитида бухгалтерия ҳисобининг ўрни.
- Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги ислоҳотларнинг амалга оширилиши.
- Бухгалтерия ҳисобининг предмети ва методи
- Бухгалтерия ҳисоби объектларининг тармоқлар хусусияти ва мулкчиликнинг шаклларига боғлиқлиги
- Бухгалтерия ҳисобининг методлари (усуллари) ҳамда унинг елементлари.
- Бухгалтерия ҳисобининг объектлари ва субъектлари ҳақида билимга ега бўладилар
- 1. Республикамизда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозга қарши чора-тадбирлар дастурини амалга оширишда бухгалтерия ҳисобининг ўрни ва вазифалари.
- Бухгалтерия
- ҳисобининг
- вазифалари
- - иқтисодиёт тармоқлари корхона ва ташкилотларда содир бўлаётган хўжалик жараёнларини кузатиб бориш;
- - кузатиш орқали олинган маълумотларни миқдорий кўрсатмаларда ифодалаш;
- - корхона, ташкилот, муассаса хўжалик фаолиятларини кузатиш натижаларини махсус ҳужжатларда қайд этиш;
- - махсус ҳужжатларда акс эттирилган маълумотларни умумлаштириш ва гуруҳлаштириш, хўжалик жараёнлари устидан назорат ўрнатиш ва уларга таъсир этиш.
- - ишлаб чиқариш жараёнидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг самарали бошқарилишида маблағлар ҳолати ҳамда улардан унумли фойдаланиш ҳақидаги ахборотларни шакллантириш ҳисобланади.
- 2. Ўзбекистон Республикаси ҳисоб тизимида бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг ўзига хос тамойиллари.
- Бошқа фанлар каби «Бухгалтерия ҳисоби» фани ҳам ўз тарихи, вазифалари, предмети, объекти, усул ва услубияти ҳамда тамойилларига эга. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг ҳисоб тизимидаги муаммолардан бири анъанавий «Бухгалтерия ҳисоби» фанини амалдаги тараққиётга мос ҳолда қайта кўриб чиқиш ва замон талабларига мос ҳолда такомиллаштиришдир. Бизга маълумки, ҳозирда бухгалтерия ҳисоби фан сифатида бир-бирига боғлиқ «Бухгалтерия ҳисоби назарияси», «Молиявий ҳисоб» ва «Бошқарув ҳисоби» каби қисмларга бўлинади.
- 3. Бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг хуқуқий ва меъёрий асослари.
- 1996 йил 30 августда бухгалтерия ҳисоби тизимининг ҳуқуқий асоси ҳисобланган Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» ги қонуни қабул қилинди.
- Ўзбекистон Республикаси мустақил тарзда халқаро бозор майдонига юз тута бошлади. Натижада бошқа соҳалар каби амалдаги бухгалтерия ҳисоби тизимида ҳам янгича атамалар, фикрлаш ва қарашлар юзага келди. Бундай ўзгариш ва ислоҳотларга мослашиш талаби негизида анъанавий бухгалтерия ҳисоби тизимида янгиланиш босқичини тез ва оғишмай амалга ошириш натижасида Бухгалтерия Ҳисоби Миллий Стандарти (БҲМС) шакллана бошланди. Ҳозирда Бухгалтерия Ҳисоби Миллий Стандартининг 24 та стандарти ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий қилинди ва уни ривожлантириш давом этмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |