Ватанпарварлик. Бу сифат инсоннинг ўз она юртига, халқига садоқатини билдиради. Шундай сифатига эга бўлган раҳбарлар халқ ва жамият манфаатларини ўз манфаатларидан устун қўя оладилар. Шахсий ва ижтимоий манфаатлар мутаносиблиги тўғрисида гап кетганда шуни назарда тутиш кераки, улар ўзаро узвий боғлиқ ходисалар. Улар ўртасида бирлик билан бир қаторда тафовутлар ҳам бор. Бу тафовутлар муайян шароитда зиддиятга кетиши ҳам мумкин. Мана шундай холларда Ватан туйғусига эга бўлмаган шахслар ўзларининг шахсий манфаатлари, унча кўп бўлмаган фойдаси учун жамиятнинг, халқнинг манфаатларига жуда катта зиён етказишдан ҳам тойимайди.
Раҳбарнинг аҳлоқий дунёсида яна шундай қатлам борки, у раҳбарнинг инсонийлик даражасини белгилайди. Булар виждон, мардлик, ирода каби сифатлардир.
Виждон. Шахснинг маънавий- аҳлоқий дунёсидаги мухим ходисалардан бўлиб, у шахснинг ўз фаолиятини ўзи назорат қилишига ёрдам беради. Раҳбарларнинг мухим функцияларидан бири ходимлар фаолиятини назорат қилишдир. Назорат қилиш фақат маънавий-аҳлоқий эмас, ишлаб чиқариш ва умуман иқтисодий аҳамиятга молик функция хисобланади.
Бошқалар фаолиятини назорат қилиши лозим раҳбар ўз фаолиятини назорат қила олмаса, бошқалар фаолиятига баҳо бериши керак бўлган раҳбар ўз хатти – харакатларини тўғри баҳолай олмаса, бунақа жамода на ишлаб чиқариш унумдорлиги юқори бўлади, на маънавий- аҳлоқий иқлим соғлом бўлади. Шунинг учун ҳам виждон раҳбарнинг иш сифатларига қўшимча сифат тарзидагина эмас, мухим касбий сифат тарзида ҳам баҳоланиши мумкин.
Мардлик. Раҳбар учун зарур бўлган аҳлоқий сифатлардан яна бири мардликдир. Бу сифат жамоа аьзолари, хусусан ёшлар томонидан юқори баҳоланади. Мардлик муайян мақсадга эришиш йўлида ўзининг хузур-халовати, моддий имкониятлари, вақти ва имтиёзларидан кечишга тайёргарликни англатади. Инсон ўзи учун энг қадрли, азиз нарсаларга эришиш, уларни ҳимоя қилиш йўлида мардлик кўрсатишга тайёр булади,
Мардлик фақат маьнавият ва аҳлоқ билан эмас, шахснинг руҳияти билан ҳам бевосита боғлиқ. Лекин инсоният тарихида мардлик ижтимоий ходиса сифатида баҳоланиб келинган. Аммо раҳбар руҳиятида мардлик билан ёндош туйғулар: жасурлик. фидойилик, шижоат каби хусусиятлар бўлмаса, унда мардлик бўлмайди,
Мардлик одамлар томонидан юқори баҳолангани учун раҳбарнинг шундай хислатга эга бўлиши унинг обрўсига обрў қўшади. Бу эса жамоа аьзоларини ўз атрофида жипслаштириш ва уларни жамоа олдидаги вазифаларни ҳал қилишга сафарбар қилиш имкониятини беради.
Ирода. Раҳбар маънавиятида ва руҳиятида ирода мухим ўрин тутади, Бу сифат айниқса ислохатлар даврида мухим аҳамият касб этади. Чунки бу даврда турли хил қийинчиларнинг мавжуд бўлиши табиий холдир. Уларни енгиш учун эса сабр- тоқат билан бирга иродалилик талаб қилинади. Ирода шундай ходисаки, қийинчилик ва тўсиқлар пайдо бўлганида у тафаккур, тажриба, билимлар ва эҳтиросни мана шу қийинчиликларни бартараф қилишга йўналтириш. Тўсиқларни бартараф этиш учун ўзидаги куч ва имкониятларни сафарбар қила оладиган иродага эса бўлмаган раҳбар эса ўз қўл остидаги жамоани ҳам куч ва имкониятларини, қийинчиликларни енгишга сафарбар эта олмайди. Улкан ютуқлар кучли ирода соҳибларига насиб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |