Тўлдиргичлар. Қум майда тўлдиргичдир. Бетон тайёрлашда Ўрта Осиёда асосан дарё, тоғ ёки бархан қумлари ишлатилади. Бетон учун ишлатиладиган қумнинг таркиби тоза бўлиши керак. Қум таркибида кўп учрайдиган зарарли аралашмалар (гипс, слюда, пирит, чанг ва лой заррачалари, органик моддалар) бетоннинг сифатини пасайтиради.
Қумдаги слюда миқдори 0,5 % дан, сульфатли бирикмалардан – пирит (ҒеS2) билан гипс қумда 1 % дан ортмаслиги лозим. Улар цемент тошини емиради, яъни бетон чидамлилиги камаяди.
Гил заррачалари билан чанглар қум донасининг сиртини қоплаб цемент тоши билан ўзаро бирикишига тўсқинлик қилади ва бетоннинг мустаҳкамлигини камайтиради. Табиий қумлардаги гил ва чанглар 3 %дан, майдалаб туйилган қумларда эса 5 % ортмаслиги лозим.
Қумдаги органик аралашмалар жуда зарарлидир. Чунки улар, айниқса, органик кислоталар бетон мустаҳкамлигини камайтиради (1-расм) ва ҳатто цемент тошини аста-секин бузади.
Қумнинг майда-йириклиги сифатли бетон олишда катта аҳамиятга эга. Ҳар хил йирикликдаги қумлар (0,15 мм. дан 5 мм. гача) ўзаро ғовак ва бўшликларни тўлғизиш ҳисобига зичлиги катга бўлади. Бу ҳолда бетон учун сарфланадиган цемент тежалади. Агар қумда бўшлиқ кўп бўлса, бетон учун цемент харажати ортади, зичлиги эса камаяди. Қумнинг майда-йириклиги стандарт ғалвирда аниқланади. Ғалвир катталикларининг ўлчами одатда, 5; 2,5; 1,25; 0,63; 0,31 ва 0,14 мм бўлади.
Й
1-расм. Қумдаги органик аралашмаларнинг бетон мустаҳкамлигига таъсири: 1–тоза қум; 2– органик аралашмали қум.
ирик тўлдиргичларга шағал, чақиқ тош, тошқол ва шунга ўхшаш ашёлар киради. Келиб чиқишига кўра йирик тўлдиргичлар – тоғ, дарё ва денгиз шағали хилларига бўлинади. Денгиз ва дарё шағали сувда кўп ишқалангани сабабли юмалоқ, сирти текис бўлади. Пластинка, япалоқ ва игнасимон чўзинчоқ шаклдаги шағал бетон мустаҳкамлигини камайтиради. Шунинг учун бундай яроқсиз шағал доналари бетон таркибида 15 % (япалоқ) ва 35 % (чўзинчоқ) дан ортмаслиги керак.
Тоғ жинсларини чақиш йўли билан бетон сифатини оширувчи йирик тўлдиргич – чақиқ тош олинади. У қиррали, умуман куб шаклига ўхшаш доналардан ташкил топган. Бу эса цемент хамирининг чақиқ тош билан мустаҳкам ёпишишига имкон беради. Шу сабабли, маркаси 400 дан катта бўлган, юқори мустаҳкам, зич бетон тайёрлашда, асосан, чақиқ тош ишлатилади. Маркаси 150– 300 ва ундан кичик маркали бетонлар учун чақиқ тош ўрнига шағал ишлатса ҳам бўлади.
|
|
2-расм. Қумнинг майда-йириклигини ифодаловчи график.
|
3-расм. Шагалнинг майда-йириклигини ифодаловчи график.
|
Сув. Бетон қоришмасини тайёрлашда сув ишлатилади. Сувнинг водород кўрсаткичи (рН) 4 дан кичик бўлмаслиги, сувдаги сульфат ионлар (SО4) миқдори 2700 мг/л. дан ортмаслиги ҳамда зарарли аралашмалар (ёғлар, шакар, кислоталар ва ҳ.к.) бўлмаслиги керак. Таркибида 2 %гача тузлар бўлган денгиз сувини йирик арматурасиз бетон иншоотларини қуришда ишлатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |