Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»



Download 7,83 Mb.
bet97/265
Sana12.07.2022
Hajmi7,83 Mb.
#781494
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   265
Bog'liq
Мажмуа курилиш материаллари Юсупов

Назорат саволлари
1. Бетонга тариф беринг.
2. Бетонларнинг синфланиши.
2. Майда ва йирик тўлдирувчиларнинг бетон учун яроқли эканлиги қандай аниқланади?
3. Майда ва йирик тўлдирувчиларнинг асосий хоссаларини изоҳлаб беринг.
4. Бетон учун яроқли бўлган сувга қўйилган талабларни айтиб беринг.


18-маъруза. Бетоннинг хоссалари. Бетоннинг физик хоссалари


1. Бетон мустаҳкамлиги. Бетон класси.


2. Бетон мустаҳкамлигига сув-цемент (С/Ц) нисбатининг таъсири
3. Бетоннинг физик хоссалари

Бетон 28 кунда қотганда, ундаги жами сувнинг фақат 15 % гина кимёвий бирикади (Скб = 0,15). Бетонни зичлаш усули ўзгармаган ҳолда 1 м3 ҳажмдаги бетонга сарфланган цемент, сув микдорини ўзгаришининг бетон мустаҳкамлигига таъсири 2-расмда ифодаланган. Бетон хоссаларининг асосий кўр­саткичларидан бири унинг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегарасидир (Rсиқ). Сиқи­лишдаги мустаҳкамлик чегарасига кўра бетон бир неча синфга бўлинади. Бетоннинг маркаси тайёрланаётган конструкциянинг лойиҳасида кўрсатилади.


Бетон мустаҳкамлигига сув-цемент (С/Ц) нисбатининг таъсири кўпгина олимлар томонидан батафсил ўрганилган (1-расм). Бетон қоришмасида С/Ц миқдори ортса, унинг мустаҳкамлиги камаяди. Буни биринчи бўлиб профессорлар И.Г.Малюга ва Н.М.Беляевлар амалда аниқлашди. Цементни сув билан қориштиргандан кейин, аввало, минерал елим ҳосил бўлади ва у аста-секин қуюқлаша бошлайди. Қуюқланиш ва қотиш жараёнида сувнинг маълум миқдоригина (цемент оғирлигининг 19–23 %) цемент билан кимёвий бирикади. Қолган қисми эркин ҳолатда бирикмай сув ёки буғ сифатида ғовакларда қолади. Вақт ўтиши билан эркин сувлар буғланиб, бетовда бўш ғоваклар ҳосил қилади. Натижада, бетоннинг мустаҳкамлиги камаяди.



1-расм. Бетоннинг сиқи­лишдаги мустаҳкамлигининг сув миқдорига боғлиқлиги: а–ўта қуюқ бетон қоришмаси (110 дан 140 л.гача); 6– шунинг ўзи, энг юқори мустаҳкам ва зичланган (140–150 л.гача); в–шунинг ўзи, шгастик бетон қоришма (150 дан 180 гача); г–шунинг ўзи, қуйма суюқ бетон.

Бетон мустаҳкамлиги билан С/Ц кўрсаткич орасидаги боғланиш (Ц/С<2,5 бўлганда) қуйидаги формула билан ифодаланади:
Rб = АRЦ(Ц/С – 0,5),
бунда, R6 – 28 кунлик бетоннинг мустаҳкамлиги, МПа; Rц – портландцемент маркаси ёки 1:3 цемент:қум таркибидаги пластик қоришманинг 28 кундан кейинги мустаҳкамлиги МПа; А – тўлдиргичлар сифатини ифодаловчи коэффициент (юқори сифатли тўлдиргичлар учун A=0,65, ўртача сифатли чақиқ тош ва қум учун A=0,6, карбонат жинсли йирик тўлдиргичлар ва майда қум учун А=0,5–0,55, оғир бетонлар учун А = 0,4).



2-расм. Бетон мус­таҳ­камлиги билан С/Ц нисбати ўртаси­даги боғланиш:
1-М600; 2-М500;
3-М400; 4-М300.



Юқори мустаҳкамликдаги бетон учун Ц/С>2,5 бўлганда:


Rб = АRЦ(Ц/С + 0,5),
Бу формула оғир ва енгил цементли бетонлар (қурилиш қоришмаси, гипс-бетон ва ҳ.к.) учун мустаҳкамликни ифода­лайди.
Оғир бетоннинг сиқилишдаги мустаҳкамлигини ифодаловчи маркалар қуйидагича ифодаланади: М50, М75, М100, М150, М200, М250, М300, М350, М400, М450, М500, М600, М700, М800. Қурилишда цементни тежаб ишлатиладиган ҳамда самарадорлиги юқори бўлган М250, М350 ва М450 маркали бетонлар кўп қўлланилади. Арматуралари олдиндан тарангланган темирбетон конструкциялар учун асосан юқори маркали (М500-800) бетонлар ишлатилади. Бетоннинг бир жинслилигини ошириш учун ишлатиладиган цемент ва тўлдиргичларнинг сифати кафолатланган ҳамда бетон конструкцияларини тайёрлаш технологияси тўла автоматлаштирилган бўлиши шарт. Бундай тасниф бетоннинг қандай классга тааллукли эканлигини ифодалайди.
Бетоннинг синфи деганда унинг хоссасини 0,95 гача кафолатловчи сонли таснифни тушунмоқ керак. Бошқача қилиб айтганда, класс бўйича ифодаланган бетон конструкциянинг таснифи 100 ҳоддан 95 тасида тўла кафолатланади, 5 ҳолда эса кафолатланмаган бўлади. Бетонлар қуйидаги классларга бўлинади: В1; В1,5; В2,5; В3,5; В5; В7,5; В10; В15; В20; В25; ВЗО; В40; В45; В50; В55 ва В60. Масалан, В40 классга тегишли бетон конструкциянинг хохлаган кесимдаги мустахкамлиги 0,95 ҳолда В40 дан кам бўлмайди, 5 % ҳолда эса В40 дан кам бўлиши мумкин.



Download 7,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   265




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish