Сув ўтказувчанлик бўйича бетонлар С2, С4, С6, С8 ва С12 маркаларга бўлинади. Сув ўтказувчанлик маркаси баландлиги ва диаметри 15 см. га тенг бўлган бетон намунага берилган сув босими билан ифодаланади. Пуццолан портландцементи ишлатилганда бетоннинг сув ўтказувчанлик кўрсаткичи камаяди.
Ҳажм ўзгариши (киришиш). Бетон ҳавода қуруқ муҳитда қотса, унинг ҳажми сезиларсиз кичраяди. Бу эса юпқа бетон сиртида майда ёриқлар ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Портландцементдан тайёрланган бетоннинг киришиш коэффициенти 0,00015. Узунлиги 10 метр бўлган бетон конструкцияси 1,5 мм. га киришади. Йирик ҳажмдаги бетоннинг ички қисмига қараганда ташқи қисми тез қурийди. Натижада, ҳажми бир йўсинда киришмайди ва унда чўзилувчан кучланиш ҳосил бўлиб, ички цемент тоши билан тўлдиргич ўртасида дарзлар пайдо бўлади.
Бетоннинг киришишини камайтириш учун унинг таркиби ниҳоятда аниқ ва тўғри ҳисобланиши керак. Ҳажм бирлигидаги бетонда боғловчининг камайишига эришилса, унинг киришиши тўлдиргичлардан ҳосил бўлган зич синч ҳисобига камаяди. Бетоннинг силжиши вақт ўтиши билан камаяди. Текширишлар шуни кўрсатадики, бетонда цемент қанчалик кўп бўлса, унинг силжиш кўрсаткичи шунча ортади, нам муҳитда эса аксинча.
Бетоннинг умумий силжиш (пластик) деформацияси унга тўсатдан таъсир этган куч натижасида ҳосил бўлган қайишқоқ деформация билан узоқ вақт давомида ҳосил бўлган силжиш деформация кўрсаткичларининг йиғиндисига тенг. Ғовак тўлдиргичли бетонларнинг силжиш деформаиияси катта бўлади. Шу сабабли, енгил бетонларнинг силжиш деформацияси огир бетонларга қараганда катга. Бетон қоришмасида сув цемент нисбатининг ортиши унинг силжиш деформациясини оширади. Об-ҳаво иссиқ-қуруқ бўлса, бетон таркибидаги сувнинг буғланиши ҳисобига у қуриб, силжиши ортади. Бетоннинг қотиши тўла маркага етмагунча уни ишлатилганда ҳам силжиши ортади.
Назорат саволлари
1. Бетон мустаҳкамлиги. Бетон синфига таъриф беринг.
2. Бетон мустаҳкамлигига сув-цемент (С/Ц) нисбатининг таъсирини тушунтиринг
3. Бетоннинг асосий физик хоссалари
19- маъруза. Бетон таркибини ҳисоблаш.
Бетон қоришманинг хоссалари
Режа:
1. Бетон таркибини ҳисоблаш кетма-кетлиги.
2. Бетон қоришмасининг қулай жойлашувчанлиги
3. Қоришма қаттиқлигини аниқлаш
Кам цемент сарфлаб, ҚМҚ талабини қониқтирадиган бетон қоришмасини тайёрлаш учун, аввало унинг таркибини тўғри ҳисоблаш зарур. Бунинг учун бетон таркибини ташкил қилувчи материалларнинг сифатига қараб, уни танлаш ва миқдорини аниқлаш керак. Бетон таркибини ҳисоблаш учун аниқланадиган ифода ва жадвалларда тўлдирувчиларнинг таркибида мустаҳкамлиги ҳар хил бўлган моддалар борлиги этиборга олинмаган. Шу сабабли, бетон таркиби ҳисоблангандан кейин, лаборатория шароитида қоришма тайёрлаб, унинг маркаси текшириб кўрилади. Агар намунаниг 28 кундан кейин мустаҳкамлиги лойиҳа талабини қониқтирса, у ҳолда бетон қоришмасининг ҳисобланган таркиби тавсия этилади.
Бетон таркибини ҳисоблаш усуллари кўп.
Булар ичида энг самарали бўлган усул танланади. Б.Г. Скрамтаевнинг “абсолют ҳажмлар усули” бетон таркибини ҳисоблашда энг қулай усул ҳисобланади.
Бетон таркибини ҳисоблаш – 1 м3 бетон учун сарфланадиган цемент (Ц), сув (С), қум (Қ) ва йирик тўлдиргич (Ш) ларнинг массаларини аниқлашдан иборат.
Сув:цемент нисбатини ҳисоблашни қуйидагича бажарилади:
Оддий бетон учун, С/Ц > 0,4 бўлса, Rb = АRЦ (Ц/С – 0,5)
Юқори маркали бетон учун, С/Ц ≤ 0,4 бўлса, Rb = А1RЦ (Ц/С + 0,5)
Бундан С/Ц > 0,4 бўлган ҳол учун .
Бу ифода бўлганда самарали ҳисобланади.
Бунда - бетоннинг 28 кундан кейинги мустаҳкамлиги ёки маркаси (МПа);
RЦ - портландцементнинг маркаси (активлиги), МПа;
ва А1 - тўлдиргичлар ва цементнинг сифатига боғлиқ бўлган коэффициентлар. (1-жадвал)
С - сув миқдори, литр; Ц - цемент миқдори, кг.
1-жадвал
Бетон тўлдиргичлари ва цементнинг сифатига қараб киритиладиган коэффициентлар А ва А1 миқдорлари
Тўлдиргичлар ва цементнинг хусусиятлари
|
А
|
А1
|
Юқори сифатли
Оддий
Паст сифатли
|
0,65
0,60
0,55
|
0,43
0,40
0,37
|
2. Бинобарин С/Ц нисбати аниқлангач, сув миқдори қуйидаги 2-жадвалдан аниқланади.
2-жадвал
1м3 бетон учун сув сарфи
Бетон қоришмасининг қуюқлиги (қулай жойланувчанлиги)
|
Тўлдиргич йириклигига нисбатан сув сарфи, кг/м3
|
Чўкиш
|
Қуюқлик
|
Шағал
|
Чақиқ тош
|
Конуснинг чўкиши, см
|
Қуюқлиги, сек
|
10
|
20
|
40
|
10
|
20
|
40
|
0
0
0
0
1-2
3-4
5-6
7-8
9-10
|
31
30-20
20-11
10-5
-
-
-
-
-
|
150
160
165
175
185
195
200
205
215
|
135
145
150
160
170
180
185
190
200
|
125
130
135
145
155
165
170
175
185
|
160
170
175
185
195
200
210
215
225
|
145
155
160
170
180
190
195
200
210
|
135
145
150
155
165
175
180
185
195
|
Do'stlaringiz bilan baham: |